Қозоғстонда Божхона Иттифоқидан чиқишлик ҳақида имзо йиғиш бошланди

550
0

казак

Қозоғистон мухолифати мамлакатнинг Божхона Иттифоқи ҳамда Ягона иқтисодий ҳудуд таркибларидан чиқиб кетишлиги, табиий захираларнинг халққа қайтарилиши, барча даражадаги ҳокимларни тўғридан-тўғри сайловлар асосида тайин қилиш ва атом элктростанцияси ғамда ядровий ёқилғи Банки қурулишларини ман қилиш ҳақидаги талабларга имзолар йиғиш бошлангани ҳақида баён қилади. Бу ҳақда чоршанба куни Олма-Отада бўлиб ўтган матбуот анжуманида референдумнинг ташкилий қўмитаси вакиллари маълум қилишди.

Референдум мамлакат учун хаёт-мамот масаласи бўлган муаммоларни кўтариб чиқаётганлигида ташкилий қўмита аъзоларидан бири, жамоий фаол Бўлат Абиловнинг ишончи комил.

“16 мартда бўлиб ўтган, мамлакат референдумини уюштириш масаласига бағишланган йиғин қатнашчиларига Қозоғистоннинг кўпгина ҳудудларида босимлар қилинган, шу боис йиғин қатнашчиларининг баъзилари Олма-Отага кела олишмади. ҳаракатда давом этиш мақсадида ҳамда ҳукумат халқ фикри билан хисоблашсин учун ташкилий қўмита бутун Қозоғистон бўйлаб имзо йиғишни бошлашни қарор қилди. Биз Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси бу масалалар бўйича ўз фикрини айтишини хоҳлаймиз”,- маълум қилади Бўлат Абилов.

Товар ва хизматларга ҳамда турар-жой хўжалиги тарифида нарх-навонинг ошишлигини ва аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшининг кўтарилишлигини ташкилий қўмита тўғридан-тўғри Қозоғистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилишлиги билан боғлайди.

“Биз Божхона Иттифоқидан чиқишлик ҳамда ядровий ёқилғи Банки қурулишини ман қилиш талаблари остига миллионлаган имзо иғишни хоҳлаймиз. Бизнинг ҳаракат Қозоғистон билангина чекланиб қолмайди. Бизда Москвага боришлик, имзоларни Евразия комиссиясига тақдим қилишлик ва бу билан Қозоғистон халқининг жуда катта сонли қисми мамлакатнинг Божхона Иттифоқидан чиқиб кетишни хоҳлаётанини кўрсатишлик фикри бор”, – деди ташкилий қўмита аъзоси, сиёсатшунос ва иқтисодчи Мухтор Тойжон.

Матбуот анжуманида ташкилий қўмита аъзолари талаблар варақларига биринчилардан бўлиб ўз имзоларини қўйдилар ва матбуот ходимларини улардан ўрнак олишга чақирдилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here