Туркия билан Исроилни яқинлаштириш учун Обамадан кейин навбат Керрига

405
0

 керри

Яқин Шарқ ва Осиё давлатларига бир ҳафталик сафарини бошлаган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Истанбулга ташриф буриб Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдоған ва ташқи ишлар вазири Аҳмад Довут ўғли билан суҳбат олиб борди. Суҳбат чоғида Керри Туркияни Исроил билан дипломатик алоқаларни зудлик билан тиклашга ва янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.

Уч йил олдин ғазога инсонпарварлик мақсадида йўл олган кемага Исроил томонидан ҳужум қилиниб, кемадаги саккиз турк ва бир турк-америкалик ўлганлиги сабабли бу икки давлат муносабатлари совуқлашган эди.

Исроил воқеа учун Туркиянинг узр сўраш талабини уч йил рад этиб келди, бироқ Суриядаги вазият кундан-кунга мусулмонлар фойдасига ҳал бўлаётганидан кўрган Исроил бош вазири Бенямин Нетаняxу АҚШ президенти Барак Обаманинг маслаҳати билан уч йиллик воқеа учун Туркиядан узр сўраб, қурбонлар оилаларига моддий компенсатсия тўланишга мажбур бўлди.

Керрига кўра, Яқин Шарқдаги кўплаб масалаларни ҳал қилиш учун, Xусусан, Сурия масаласида Туркия ва Исроил ҳамкорлиги зарур.

Обаманинг ишорасини кутиб турган Анқара дипломатик алоқани тиклашга киришди.

Лекин яҳудийларга нисбатан нафратга эга мусулмон халқ қарсишида буни амалга ошириш осон бўлмайди. Журналист Семи Идиз фикрича, улар Сурия масаласи бўйича ҳамкорлик қилмаса бўлмайди, буни тушуниб туришибди. ҳар икки давлат Сурия билан умумий чегарага эга ва у ерга қўшин киритиш таклифини қувватлайди.

“Сурияда бўлажак раҳбарлар ким бўлиши энг муҳим масала, айниқса, xавфсизлик нуқтаи назаридан”, – дейди таҳлилчи Соли Озел.

Туркистон:

Эрдоғонга АҚШ томонидан сурилаётган таклиф, уни уммат олдида, Ислом давлатига қарши Хайбар билан сулх тузишга интилган қурайшга ўхшатиб қўяди.

АҚШ, вазият кескинлашган сари, худди яна 11 сенябрда қилганидек, ўз молайларига ниқобларини олиб ташлашни буюради шекилли.

Эрдиғон хозирги ўта ноқулай вазиятдан қандай чиқиш йўлларини ахтамоқда. Чунки икки томоннинг бири, яъни Ислом ва куфрнинг бирини танлашга мажбурланмоқда.

Воқеълик иккига бўлингани ошкораликка чиқиш арафасида турибди. Илгари шу ишлар, фақат сиёсий онгли одамлар кўра оладиган шаклда сир тутилар эди.

Лекин хали хам, ноумид шайтон деганидек, булардан умидларимизни узмай турайликчи. Негаки масала хозирги холат устида эмас, балки кутилаётган Халифаликни бешигидаё? бўғиб ташлаш хусусида кетмоқда.

Бу иш амалга оширилишида, исроилнинг позицияси маълум, лекин у томонидан ифлосгарчиликлар бошлангудек бўлса, атрофдаги Туркия сингари қудрат эгалари, норозиликка чиққан ўз халқига қарши туриб берадиларми? Ёки, улар ҳам халқига қўшилиб Исломни талаб қила бошлайдиларми? АҚШ ва исроилни фақат шу масала ташвишлантирмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here