Россия ва Қирғизистон ўртасидаги битим

536
0

5B9BAD95-A8E8-4742-8A9F-93152D36B836_mw1024_n_s-300x184

 

 

 

 

 

Россия ва Қирғизистон ўртасидаги битимга кўра, Россия бу ўлкада ўзининг ҳарбий базасини жойлаштириш учун йилига 4,5 миллион доллар тўлашни ваъда берган.

Маҳаллий ахборот агентликларига таяниб, “Ирна” ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, 2017 йил 29 январдан бошлаб 15 йил давом этиши кутилаётган бу келишув асосида Россия базаси  Қирғизистонда солиқ, транзит тўлови ва бошқа харажатларни тўлашдан озод этилиши айтилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин  ҳарбий базасини жойлаштириш учун Қирғизистондаги шароитини кўриб чиқишни Россия парламентига топширган.

Олдинроқ ҳам Қирғизистон парламенти  ўз ҳудудларида Россия ҳарбийларини жойлаштириш битимини тасдиқлаган эди.

Ушбу ҳарбий базани жойлаштиришдан мақсад Марказий Осиё минтақасида Россия манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Қирғизистон хавфсизликини таъминлаш кўзда тутилгани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here