بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Мамлакатларни фатҳ қилган Уммат фақатгина қоралаш билан кифояланадиган Умматга айланиб қолдими?!
Устоз Муҳаммад Абдуллоҳ
Ироқ вилояти
Бутун дунёнинг кўз ўнгида, вақти-вақти билан Қуръони Карим ёқилиб, бу воқеа Европанинг бир қанча давлатларида такрорланмоқда. Бу қилмишни содир этган ҳеч қандай жавобгарликка тортилмасдан, давом этмоқда ва ҳеч нарса бўлмагандек иш тамом бўляпти… Бунга мусулмонлар қоралаш ва норозилик билдириш билан кифояланмоқдалар. Биз ушбу ҳодиса содир этилган давлатдаги мусулмон давлатлари элчихоналари вакилларидан қоралашларни эшитиб қоляпмиз! Аммо Швецияда Қурбон Ҳайитининг биринчи куни омма олдида Қуръони Каримнинг ёқиб юборилиши ҳодисасининг диққатга сазовор томони шу бўлдики, бу ишни содир этган жиноятчи Қуръони Каримни ёқиш учун швед ҳукуматидан расман рухсатнома олди. Мусулмонлар эса ҳар доимгидек қоралаш ва норозилик билдириш билан кифояландилар! Россия президенти Путин мусулмонларга ҳамдардлик билдирган бўлиб, телевидение орқали баёнот берди. У ўзининг ушбу ҳодисага қарши эканлигини билдирди ҳамда «бундай ҳодиса ўзининг мамлакатида содир бўлмаслигини, чунки Россия ҳукумати томонидан динларни ҳурмат қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинганини» айтиб ҳодисани қоралади… Путин русларнинг Афғонистон ва унинг атрофидаги мамлакатларда қилган хунрезликлардан, йиллар давомида мусулмонларни қирғин қилиб, хўрлашганидан ўзини унутганга солди… Бироқ унинг бу баёноти Чеченистон президенти Рамзан Қодиров каби Россия билан бирга эканликлари билан фахрланадиган ва у билан бирга саф тортган мусулмон малай ҳукмдорларнинг ҳис-туйғуларини қўзғашдан бошқа нарса эмас. Америкага келсак, у ҳам расмий баёнот билан ҳодисани қоралашини билдириб, у ҳам ўзининг Ироқда масжидларни ёқиш ва бутун мамлакатни хонавайрон қилишдан иборат ишларидан ўзини унутганга солди. Ушбу қоралаш ортидан Ислом ва мусулмонларни қўллаб-қувватловчи баёнотлари билан кўпчиликни алдаб, уларнинг туйғуларини қозонган ва бошқалар каби уларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашган Туркия президенти Эрдоганнинг навбатдаги қоралаши келди. Бироқ, воқелик Эрдоганни ёлғончига чиқариб, унинг сўзи бошқа, иши бошқа эканини кўрсатмоқда. Эрдоган илмоний давлатнинг президенти бўлиб, мамлакатининг ички ва ташқи сиёсати Ғарб манфаатлари билан тўқнашмайди. Аксинча, Американинг Сурия ва Ливиядаги лойиҳасига хизмат қилиб берди. Эрдоган Америка нимани буюрса, ўша қилишга доим тайёр кимсадир.
Бу ердаги муҳим савол мусулмонлар қаерда? – деган саволдир. Воқелик шуни кўрсатяптики, бугунги кунда мусулмонлар заиф аҳволдалар. Бунинг сабаби мусулмонлар бир тарафдан золим ҳукмдорларнинг зулми остида бўлса, бошқа тарафдан, Сайкс-Пико шартномасидан кейин исломий юртларни бўлишиб олган давлатларнинг сиёсати мусулмон юртларидаги жамиятларда жаҳолатни ёйишга ҳамда ўз дини ҳақида китоблардаги меросдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган авлодларни етиштириб чиқаришга қаратилган. Тўғрироғи, энг ёмон ва ифлос услублардан фойдаланиб, мусулмонларни кечаю-кундуз хорлаш ва қатағон қилишга зўр беришмоқда.
Аммо воқелик яна шундай деяпти: Тўғри, мусулмонлар бир оз заиф аҳволдалар. Бироқ улар тебранмас кучли мустаҳкам эътиқодга эгалар. Агар уларга андак имкон берилса, бас, уларни сиз худди аждодлари каби арслонларга айланишини, Ғарб уларга дош беролмаслигини гувоҳи бўласиз. Ғарб буни жуда яхши билади.
Мусулмонларга айтар сўзимиз: Сиз шуни яхши билингки, ҳақ-ҳуқуқни жарангдор сўзлар ва иборалар билан қайтариб бўлмайди. Балки калималаримиз ва сафларимизни бирлаштиришга ҳаракат қилган улуғлар хотирасини жонлантирган ҳолда ҳамда мабдаси Ислом бўлган сиёсий вужудни пайдо қилиш йўлида жиддий фаолият қилиш орқали битта сафда тизилиш ва бирлашиш билан бўлади. Биз қачон ўз вужудимизни қайта тикласак, куч-қудратга қарши турадиган ўзига хос куч бўламиз. Шундагина ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳам қайтариб олиб, Қуръони Каримни ва Росулимиз ﷺ ҳурматларини оёқ ости қилганларни қоралаш ва норозилик билдириш билан кифояланмай, балки уларни жавобгарликка тортамиз. Халифалик 1300 йил давомида худди шу ишни қилиб, мусулмонларнинг ҳурматларини ва уларнинг муқаддас нарсаларини бир сўз билан бўлса ҳам ҳақорат қилган ҳар қандай одамни танобини тортиб қўйган.
Шунинг учун юртларингиздаги мавжуд ҳукмдорлар ва элчихоналар вакилларининг қоралашлари ёки Ғарб давлатларининг қилган баёнотлари сиз мусулмонларни алдаб қўймасин. Улар мусулмон юртларини вайрон қилиш, босиб олиш, мол-мулкларини талон-торож этишга олиб келган жароҳатларни гўё биз унутганимиздек гапиришяпти.
Аллоҳ Таоло айтади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ إِنْ كُنتُمْ تَعْقِلُونَ﴾
«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» [Оли Имрон 118]
Роя газетасининг 2023 йил 26 июл чоршанба кунги 453-сонидан