Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни даволаш чора-тадбирлари

2885
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Лекин даволанишни ҳаромдан истисно қилади, нажосат ва ҳаром нарсалар билан даволаниш ҳаром эмас:

Аммо ҳаром нарсалар билан даволаниш ҳаром эмаслиги Анас розияллоҳу анҳу дан Муслим ривоят ҳадисга кўра:

رخص رسول الله صلى الله عليه وسلم – أو رخص – للزبير بن العوام، وعبد الرحمن بن عوف في لبس الحرير لحكة كانت بهما

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайр ибн ал-Аввом ва Абдурраҳмон ибн Авфга қичишиш касаликлари сабабли ипак кийишга рухсат берганлар ёки рухсат берилган. Ипак кийиш эркакларга ҳаром, лекин даволаниш учун жоиз бўлди. Шунингдек Нисоий, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган ҳадис ҳам бор, лафзи Нисоийники:

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ طَرَفَةَ، عَنْ جَدِّهِ، عَرْفَجَةَ بْنِ أَسْعَدَ أَنَّهُ أُصِيبَ أَنْفُهُ يَوْمَ الْكُلاَبِ فِي الْجَاهِلِيَّةِ فَاتَّخَذَ أَنْفًا مِنْ وَرِقٍ فَأَنْتَنَ عَلَيْهِ فَأَمَرَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَتَّخِذَ أَنْفًا مِنْ ذَهَبٍ

Абдурраҳмон ибн Торофа бизга бобоси Арфажа ибн Асаднинг ривоятига кўра, унинг бурни Исломдан олдинги даврда Итлар кунида шикастланганда кумушдан бурун қилдирган. Сўнг у жой ҳидланиб кетган. Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тилладан ясалган бурун олишни буюрдилар. Тилла эркакларга ҳаром, лекин даволаниш учун жоиз бўлди.

Аммо нажосат билан даволаниш ҳаром эмаслиги Анас розияллоҳу анҳу дан Бухорий ривоят қилган ҳадисга кўра:

أنَّ نَاسًا اجْتَوَوْا في المَدِينَةِ، فأمَرَهُمُ النبيُّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يَلْحَقُوا برَاعِيهِ – يَعْنِي الإبِلَ – فَيَشْرَبُوا مِن ألْبَانِهَا وأَبْوَالِهَا، فَلَحِقُوا برَاعِيهِ، فَشَرِبُوا مِن ألْبَانِهَا وأَبْوَالِهَا…

Одамлар Мадинада келиб, безовталанганларида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ўз чўпонига, яъни туяларга етиб олишларига, уларнинг сути ва сийдикларидан ичишга буюрдилар. Шунда чўпонга етишди. Туяларни сутидан, сийдигидан ичишди… اجتووا(безовталанганларида)нинг маъноси яъни уларга у ердаги таомлар муносиб бўлмади, сўнгра касал бўлишди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в “сийдик” билан даволанишларига рухсат берди, ҳолбуки сийдик нажасдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан Бухорий ривоят қилган ҳадис шундай дейди:

 قَامَ أعْرَابِيٌّ فَبَالَ في المَسْجِدِ، فَتَنَاوَلَهُ النَّاسُ، فَقالَ لهمُ النبيُّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ: دَعُوهُ وهَرِيقُوا علَى بَوْلِهِ سَجْلًا مِن مَاءٍ، أوْ ذَنُوبًا مِن مَاءٍ، فإنَّما بُعِثْتُمْ مُيَسِّرِينَ، ولَمْ تُبْعَثُوا مُعَسِّرِينَ

Бир бадавий ўрнидан туриб масжидда сийиб юборди, одамлар уни жазоламоқчи бўлдилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар: Уни қўйиб юборинглар(яъни ишини тугатиб олсин), пешобига бир челак сув қуйинглар ёки ортидан сув қуйиб юборинглар. Сизлар енгиллатувчи(ёрдам берувчи) сифатида юборилгансиз ва сизлар қаттиқлаштирувчи(қийинлаштирувчи) сифатида юборилмагансиз. Хадисдаги سجلا و ذنوبا сўзлари сувга тўлдирилган челакни мақсад қилган.

Шунинг учун ҳаром ва нажосат билан даволаниш ҳаром эмас, лекин макрух. Бундай дейишимизнинг далили даволанишда ароқни истемол қилишдан қайтарганлик ривояти сабабликдир. Ибну Можжаҳ Ториқ ибн Сувайд ал Ҳазрамийдан ривоят қилади:

 يا رسولَ اللَّهِ إنَّ بأرضِنا أعنابًا نعتصِرُها فنَشربُ منْها قالَ لاَ , فراجعتُهُ قلتُ إنَّا نستشفي بِهِ للمريضِ قالَ إنَّ ذلِكَ ليسَ بشفاءٍ ولَكنَّهُ داءٌ

Ё Расулуллоҳ, юртимизда узумлар борки, биз сиқиб ичамиз – дедим. Йўқ – деди, мен қайта мурожаат қилдим: «У билан касалларни даволаймиз»- дедим.  У даво эмас, балки касаллик – дедилар. Бу ҳаром ёки нажас “ароқ”ни даво деб истемол қилишдан қайтаришдир. Лекин юқоридаги ҳадисларда келганидек, Росулуллоҳ с.а.в. нажас “туя сийдиги” билан даволанишга ижозат берди. Шунингдек ҳаром “ипак кийиш”га ҳам рухсат бердилар. Албатта бу ижозат берувчи ҳадислар Ибн Можжаҳнинг ҳадисидан келган қайтарув қатъий эмаслигига, яъни ҳаром ҳамда нажас билан даволаниш макруҳлигига қарина(ишора)дир. Шунинг учун фақат даволаниш мақсадида кўхнори етиштиришга боғлиқ бўлган дори-дармонларни истемол қилиш макрух бўлиб жоиздир. Дори-дармонлар ишлаб чиқаришда кўхнори, ҳаром, нажас нарсаларни ишлатмаслик афзал. Лекин дори-дармонлар ишлаб чиқаришда ишлатилса, уни ҳукми макруҳдир. Касал инсон таркибида кўҳнори ёки ҳаром, нажас бўлган дориларни тановул қилиши ҳам макруҳ бўлганидек, шунингдек даволаниш учун қонни истемол қилишнинг ҳукми макруҳ, ҳаром эмас.

Кўпинча даво учун қонни ишлатишлик тасодифий, шошилинч холатларда бўлади, қисқа вақтда уни тўплаб, ишлатишлик мумкин бўлмайди. Шунинг учун ҳожат тушганда, қон ва унга алоқадор ишларни ишончли ва етарли миқдорда тайёрлаб,  жойларда тайёр ҳолга келтириш амалиётлари олиб борилишлиги вожиб бўлади:

  • Қон донорлари учун алоҳида

қон жамлаш станциялари ташкил қилишга исломий давлат иш олиб боради. Бу станциялар яшовчиларнинг, касалларнинг эхтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳаммага осон бўлиши учун кўчмас ёки кўчувчи бўлиши мумкин. Қонни йиғишга кафил бўлиши учун армияда бу иш собит ва жойлардаги иш бўлади, токи етарли кўмак кўрсатишларни мухофазаси тамомига етсин.

  • Шунингдек, қонни турини,

группасини аниқлаш, уларни текшириш учун ва қон орқали ўтиши мумкин бўлган касаллардан сақланиш учун лабараторияларни тайёрлашга иш олиб боради.

  • Қон хозирлаб кўйган

жойларни, уни турларини, яроқлилик муддатларини ёзиш учун электрон баёнотлар, ёзувлар учун асосларни вужудга келтириши керак.

  • Шахсларни армияга

олаётганда қон группаси, саломатчилиги тўғрисидаги хужжат каби муҳим тиббий баёнотлар тайёрлаб қўйиш вожиб бўлади, токи жиҳод вақтида мусибатланиб, қонга эхтиёж тушганда унга тўғри келадиган қонни аниқлаш осон бўлсин.

  • Тиббий муолажалар

қўлланишдан аввал касалликлардан сақланиш мақсадида ҳар бир қонни текшириш вожиб бўлади.

  • Замонавий электр

жиҳозларининг энг замонавийлари билан жихозланган, эхтиёж вақтида тез ва осонлик билан таъминлашда қон ва унинг тармоқлари учун олий даражадаги шароитлари, муносиб харорат даражаси билан жихозган қон сақлаш ва унинг тармоқлари учун станциялар вужудга келтириш керак бўлади. Шунингдек, вақти-вақти билан эхтиёж тушиши эхтимолли жойларга, яшаш жойларидан узилиб қолган жойларга яқин ерларда, масалан; харбий тайёргарлик жойларига ёки уруш минтақаларида яқин жойларда етарли қон сақлаш масканлари вужудга келтириш керак бўлади.

  • Жиход, исломий давлатда,

Исломни тарқатиш ва мусулмонларни ҳимоя қилиш учун зарурий иш бўлганлигидан жарохатланганларни муолажасига зарур бўлган қон ва унга қўшимча бўлган нарсалар билан армиянинг олдинги чизиқ(фронт линия)ларини таъмилаш учун доимо тайёр ҳолда бўлишлиги қон сақлаш станцияларига вожиб бўлади. Шу мақсадда қон сақлаш станцияларининг ҳар тарафдаги фронт линиялардаги жароҳатланганларга қон етказиб бериш учун фронт ортидаги ва боғланиш зоналаридаги аскарлардан қон жамлайдиган хос тармоқлари очилади. Камомат бўлиб, муолажа кечикмаслиги ёки аксинча, жамланган қон ишлатилмасдан қолмаслиги учун қон сақлаш станцияларининг низомида жамланган хажм билан талаб ўртасидаги мувозанатга риоя қилиниши керак, токи талаб хажми билан жамғарма ўртасида тафовут бўлмасин. Шунингдек қон жамғармаси талабдан ошиб кетмасинки, муддати ўтиб, қон ташландиққа айланмасин.

  • Мужохидларни, касалларни

муолажаси учун зарур бўлганлиги боис қон топширишга рағбатлантириш мақсадида вақти-вақти билан Давлат тарғибот ишларини олиб боради. Қон топширганларнинг ҳар бирининг қон группаси текширилади ва бу маълумотлар қон сақлаш станцияларининг архивига жойлаштирилади. Агарда куни келиб қонга улар мухтож бўлиб қолсалар уларда қон группаси аниқ бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here