Ҳаракатлар малайларни қулатди» жумаси Қўзғолон қарорини қайтариб олишга қаратилган оммавий тадбирлар давом этади

1283
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Ҳаракатлар малайларни қулатди» жумаси

Қўзғолон қарорини қайтариб олишга қаратилган оммавий тадбирлар давом этади

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2023 йил 17 июлдаги хабарига кўра, жума куни Ҳалаб ва Идлибда янги қўзғолон ҳаракати доирасида оммавий тадбирлар давом этди. Бу тадбирлар икки ойдан кўпроқ вақт олдин Таҳрири Шом ҳайъати разведкаси томонидан тинч аҳоли, ҳарбийлар ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини нишонга олган ҳамда уйларга бостириб кириш, хонадон дахлсизлигини поймол қилиш каби қатор тажовузларни ўз ичига олган йирик ҳибсга олиш кампанияси ортидан бўлиб ўтмоқда. Фаоллар томонидан «Ҳаракатлар малайларни қулатди», деб номланган ушбу намойишлар жума намозидан сўнг Саҳора, Боб, Эъзоз, Суврон ва Кафарада ҳамда ғарбий Атма қочқинлар лагерида бўлиб ўтди. Пайшанба куни Ҳалаб ва Идлибнинг 16та шаҳар ва районларда кечки намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар Таҳрири Шом ҳайъати қўлидаги маҳбусларнинг озод этилишини, фронтлар очилишини ва инқилоб қарори қайтариб олинишини талаб қилдилар ҳамда талаблар бажарилмагунча ҳаракатларнинг тинч намойишлар шаклида давом этишини таъкидладилар.

Роя газетасининг 2023 йил 26 июл чоршанба кунги 453-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here