Фаластин аҳли Умматдан ажратилганликлари бадалини қонлари билан тўламоқдалар!

2921
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин аҳли Умматдан ажратилганликлари бадалини қонлари билан тўламоқдалар!

Доктор Мусъаб Абу Арқуб

Axбор газетаси хабарига кўра, 2023 йил 18 май пайшанба куни яҳудийларнинг бир нечта вазирлари Ақсо масжидига бостириб кириш учун рухсат беришни талаб қилган. Бу босқинчи ҳукуматнинг байроқ маршини ўтказишга қатъий қарор қилиши баробарида юзага келди.

Яҳудий вужуди мана шундай бостириб кириш ва ҳар йилги байроқ маршлари орқали мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини қўзғашда қатъий турибди. Чунки у мусулмонларнинг ҳамда ўлдириш, бомбалаш ва суиқасдлар билан муомала қилиб келаётган Фаластин аҳлининг ҳис-туйғуларини асло ҳисобга олмайди. Муборак заминни ўраб турган режимларнинг сохта реакциялари унинг парвосига ҳам келгани йўқ. Байроқлар марши яҳудий вужудидаги ҳукмрон элитанинг сайловдаги ютуғини оширадиган ва сиёсий мавқеини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган бир картадир. Шу боис, исломий юртлардаги режимлар билан Фаластин маъмурияти томонидан билдирилган қуруқ қоралашларга – бу нарсаларни ўз тажрибаларида кўп ўтказишгани учун – асло парво қилишмайди.

Яҳудийлар бундай бостириб кириш ва байроқ маршларида асосан дунё тартибига ва Американинг исломий юртлардаги малай ҳукмдорларига таянишмоқда. Чунки бу ҳукмдорлар Американинг истаган пайтда босадиган кнопка-тугмасидан бошқа нарса эмаслар. Билдирадиган реакциялари ҳам Американинг сиёсатларига хизмат қиладиган доира ва мазмундан ташқарига чиқмайди. Шу тариқа яҳудийлар Масжидул Ақсо ва муборак заминнинг қиймати ва вазнига монанд бўлган ҳамда Фаластин масаласининг Ислом Уммати наздидаги вазни ва ҳажмига муносиб бўлган ҳақиқий реакциядан ва ҳар қандай хавф-хатардан ўзларини хавфсиз ҳис қилишяпти. Зеро, яҳудий вужуди айни шу режимлар томонидан қўриқланаётганини, улар муносабатларни нормаллаштиришаётганини, Фаластин маъмурияти ҳам айни шу йўналиш бўйлаб кетаётганини, унинг қилиши мумкин бўлган бор-йўқ иши БМТга бош уриб, яҳудий вужудидан шикоят қилиш ва халқаро ҳимоя талаб қилишдан нарига ўтмаслигини тушуниб тургани учун ҳам ўзини шунчалик хотиржам ва хавфсиз ҳис қиляпти.

Юқорида айтилган ишлар сабабли, муборак замин масаласи бир кескинликдан иккинчисига ўтишда давом этар экан, «бу гирдобга ўз ҳукмини ўтказадиган сиёсий истиқбол қандай бўлиши керак?» деган савол сақланиб қолаверади.

Ҳамма шу саволга тўқнаш келган. Яҳудий вужуди бўладими ёки бошқасими, қаёққа кетяпмиз, деган ҳақиқатга дуч келмоқда. Бир кескинликдан иккинчисига, бир қирғинбаротдан иккинчи қирғинбаротга, бир портлашдан иккинчи портлашга қараб кетяпмиз-у, аммо ечим ва истиқбол қандай бўлади? – деган савол ҳаммани ўйлантиряпти.

Ҳокимиятда ўтирган яҳудий сиёсатчиларининг уфқи шундайки, улар Фаластин аҳлини муборак заминдан қувиб чиқаришни ва бу ер фақат улар учун бўлишини ўйлайдилар. Уларнинг орзулари Фаластин аҳлини кўчириш ҳамда иқтисодий ва хавфсизлик жиҳатдан тазйиқ ўтказиб, улардан қутулишдир. Аммо аслида бунинг имконсиз эканини, ўзлари фақат муаммо чиқара олишларини, бу масалага ечим бера олмасликларини яхши тушунишади.

Америкага келсак, босқинчилик оқибатида юзага келган гуманитар муаммоларни минтақанинг совишини кафолатлайдиган тарзда ҳал этиш орқали Фаластин масаласи ечимига эришиш мумкин, деб ўйлаяпти. Чунки бу мустамлакачи давлат учун мусулмон юртларидаги ўзининг малай режимларида манфаатлари бор. Чунки бу режимлар Исломий Умматнинг бойликлари, ресурслари ва тупроқларини унга қўш-қўллаб топширишмоқда. Шунинг учун ҳам нуфуз минтақалари ва стратегик ўринларга ҳарбий базалар ўрнатадиган ва айни минтақани назорат қилиш билан бутун дунёга ҳукмронлик қиладиган бўлди. Зеро, Америка ўзининг манфаатларига хавф туғдирмайдиган ечимни хоҳлайди. Бир вақтнинг ўзида, Ислом Умматига қарши олиб бораётган урушида ҳамда Умматнинг битта давлатда бирлашишини олдини олишга уринишида яҳудий вужудини доимий база сифатида мустаҳкамлаб, ечимни икки давлат ечимидан иборат, деб биляпти.

Бироқ, яҳудийлар Фаластинда жорий қилган вазият ва воқелик сабабли, икки давлат ечимининг имконсиз эканини ҳамма билади. Дарҳақиқат, яҳудий вужуди муборак заминда уй-жой қурилишларини кенг кўламда олиб борди. Қурилишлар ҳар томонга кенгайиб, кичик бир давлат учун бирорта ҳам жой қолмади. Шу боис, икки давлат ечимининг ҳеч қандай истиқболи йўқ. Бошқа томондан эса, Фаластин маъмурияти Америка қўлидаги қўғирчоқ бўлишда давом этиб, икки давлат ечимини талаб қилгани қилган. Ваҳоланки, уни татбиқ қилиб бўлмас бир сароб ва хаёл эканини ўзи жуда яхши билади. Лекин ўзининг ва раҳбарларининг имтиёзларини сақлаб қолишга интилиб, атиги шу нарса учун Америкага тинимсиз ён беришлар тақдим этиб, қурбонликлар бериб келяпти.

Ушбу гирдобга ўз ҳукмини ўтказаётган ёлғон, сохта сиёсий истиқболлар мана шу. Аммо гирдобдан чиқиш учун керакли ҳақиқий ва амалий истиқбол эса, у четлаб ўтилиб, Фаластин аҳли ва Уммат ундан узоқлаштирилмоқда. Масаланинг ҳақиқий истиқболи туб ечимдан иборат бўлиб, бу нарса яҳудий вужудини илдизи билан биратўла абадий қўпориб ташлашни ўз ичига олади. Қамоққа олишлар, бостириб киришлар, суиқасдлар ва бомбалашлардан иборат ушбу гирдобдан қутулиш учун ана шу туб ечимни фаоллаштириш ва масала қайта Уммат масаласига қайтиши учун Фаластин аҳлини ўз Умматига боғлаш лозим.

Бу ечимни кўрсатмаслик, фаоллаштирмаслик, жамоатчилик фикридан узоқлаштириш Ислом Уммати ва хоссатан Фаластин аҳлини доимий шаклда ўз қонлари билан бадал тўлашга олиб келди. Бас, шундай бўлгач, нима учун Фаластинни озод этиб, яҳудий вужудини қўпориб ташлашни кечиктиряпмиз?!

Ислом Уммати муборак заминни озод этишга қодир. Шунинг учун Уммат ва қўшинлардан нусрат талаб қилиб, ечимни фаоллаштирмоқ даркор. Хўш, муборак заминни Ислом Умматисиз ҳам озод этишга қодир томон бор бўлса, у ҳолда, нега озод қилмаяпти? Агар Фаластинни озод этишга – масалан, Эрон режими даъво қилганидек – қодир бўла туриб, бу ишни амалга оширмаётган бўлса, бу хиёнат бўлади. Хўш, у Фаластин аҳлининг босқин остида қолишини ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканлари яҳудийлар томонидан топталиши ва оёқ-ости қилинишини истаяптими?! Ёки у Фаластин аҳлининг бомбардимонлар, қирғинлар ва суиқасдлар остида қолишини хоҳлаяптими?!

Олдимизда очиқ ҳақиқат турибди ва бу муборак замин масаласининг туб ечими уни озод этишдир, деган ҳақиқатдир. Озодлик айни масалани Ислом Умматига боғлаш билан амалга ошади. Озод этишга қодир томон Ислом Уммати қўшинларидир. Шунинг учун ушбу қўшинларимиздан нусрат талаб қилиш ҳамда яҳудий вужудини қўриқлаётган, шартномалар, сулҳлар, иқтисодий ҳамкорликлар ва нормаллашувлар орқали уни тириклик артерияси билан таъминлаб келаётган тизимни қўпориб ташлаш даркор.

Бундай тизимни қўпориб ташлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш лозим. Шунда Халифалик қўшинларни сафарбар қилиб, Фаластинни озод этади. Акс ҳолда, мусулмонлар қони билан бадал тўлашда давом этаверамиз.

Биз Ислом Уммати орасидаги қўшинлар, аскарлар ва зобитларни ушбу ечимни амалга оширишга, Фаластинни озод этиш учун ҳаракатга келиб, ўзларининг шаръий бурчларини адо этишга даъват этамиз. Агар Фаластин озод этилса, босқинлар, суиқасдлар, қон тўкишлар, бомбардимонлар ва муборак Ақсо масжидини оёқ-ости қилишдан асар ҳам қолмайди.

Роя газетасининг 2023 йил 24 май чоршанба кунги 444-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here