Араб давлатлари рувайбизалари Жиддадан туриб яҳудий вужудига ишонч телеграммаларини юборишмоқда

2134
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Араб давлатлари рувайбизалари Жиддадан туриб яҳудий вужудига ишонч телеграммаларини юборишмоқда

Саудиянинг Жидда шаҳрида Араб давлатларининг 32-саммити якунланди. Иштирокчилар томонидан саммитнинг якуний баёноти маъқуллангани билдирилиб, бундай дейилди: «Саммит иштирокчилари Сурия режими делегациясининг Араб давлатлари Лигаси кенгашида қайта иштирок этиши билан боғлиқ қарорни олқишлайдилар. Улар бу нарсанинг Сурия барқарорлигини қўллаб-қувватлашга, унинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга ва араб дунёсидаги табиий ролининг тикланишига ҳамда Суриянинг кризисдан чиқиб олиши учун араб давлатлари олиб бораётган саъй-ҳаракатларнинг давом этишига хизмат қилади, деган умиддалар». Яна, шунингдек, Фаластин масаласи марказий ўринни эгаллаши ҳамда кенг қамровли ва адолатли келишувга эришиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, халқаро манбаларга асосан ҳамда 1967 йилги чегараларда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тиклашни кафолатлайдиган араб тинчлик ташаббусига мувофиқ икки давлат ечими асосида тинчликка эришиш истиқболини топиш лозимлиги эслатиб ўтилди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими бунга қуйидагича изоҳ берди:

«Одатдагидек яна араб давлатларининг катта жинояткор раҳбарлари йиғилишди. Бу сафар ўзлари билан иштирок этиш учун Шом тоғути Башар Асадни ҳам таклиф қилиб, пешоналаридаги шармандалик тамғасига айланган қилмишларини яна такрорлашди. Улар шу пайтгача, Фаластин маъмурияти учун кичик бир заиф давлат қуриб бериш муқобилида яҳудийларнинг Фаластиннинг тўртдан уч қисмини назорат қилишларига ҳамда яҳудий вужуди билан кенг қамровли араб нормализациясини жорий қилишга имкон берадиган араб тинчлик ташаббусига ўзларининг амал қилишларини таъкидлаб келишган эди. Шунингдек, муборак Фаластин заминидаги босқинчиликни барқарорлаштириб, унинг устунларини мустаҳкамлайдиган халқаро қарорларга риоя қилишларини ҳам таъкидлашган.

Бу саммит яҳудий вужуди содир этаётган провокация ва зўравонликлар авжига чиққан бир пайтда бўлиб ўтди. Бироқ, саммитда айни зўравонликлар ҳақида лом-мим дейилмади. Шу тариқа босқинчилар раҳбарларини янада кўпроқ жиноятларни содир этишлари учун яшил чироқ ёқиб бериш билан хотиржам қилишди».

Матбуот изоҳида қуйидагича қўшимча қилинди:

«Ҳа, мусибатимиз оғир… Бошимизга мана шундай жинояткор малай ҳукмдорлар балоси тушган. Чунки яҳудийларга Фаластинни босиб олишга имконият яратиб берганлар ҳам, уларнинг хавфсизлиги ва чегараларини қўриқлаётганлар ҳам, яҳудий раҳбарларини шунча жиноят ва такаббурликларидан сўнг хотиржам қилаётганлар ҳам мана шу ҳукмдорлардир».

Изоҳ якунида қуйидагилар таъкидланди:

«Ислом Уммати учун ўзининг биринчи галдаги вазифаси мана шу ҳукмдорларни ағдариб, тахтларини вайрон қилиш эканини англаб етиш вақти келди. Чунки бу ҳукмдорлар Умматни ёрдамсиз қолдириб, мустамлакачиларга ерларимиз, ўзимиз ва динимиз устидан ҳукмрон бўлишга имкон беришди».

Роя газетасининг 2023 йил 24 май чоршанба кунги 444-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here