Лавров: Ғарб Марказий Осиёга киришга уринмоқда

3669
0

Лавров: Ғарб Марказий Осиёга киришга уринмоқда

 Хабар: Ғарб Марказий Осиё минтақасига гуманитар ва ҳарбий жиҳатдан киришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

 “Бугун Ғарбнинг Марказий Осиёга шиддат ва ғайрат билан, жумладан, гуманитар ва ҳарбий жиҳатдан киришга бўлган аниқ бир мақсадга қаратилган саъй-ҳаракатлари кузатилмоқда”, – деди Лавров Россия-Тожикистон университетида сўзлаган нутқида.

 Лавров Марказий Осиёдаги ҳамкорларни “Ғарб томонидан мажбуран ўтказилаётган ҳам ҳарбий соҳада, ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ўқитиш дастурларидаги ҳамкорлик схемаларини” танқидий қабул қилишга чақирди.

 Шунингдек, у Ғарб мамлакатлари томонидан илгари сурилаётган ривожлантиришга кўмаклашиш дастурлари аслида Марказий Осиё минтақасини назорат қилиш ва сиёсий-иқтисодий муҳитни ўзига мос келадиган қайта шакллантириш воситалари эканини қўшимча қилди.

 Изоҳ: АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 28 феврал ва1 март кунлари Марказий Осиёга ташриф буюрганди. Ташриф давомида у Остонада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикситон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари иштирокида “С5+1” форматида учрашув ўтказган, сўнгра Тошкентга келиб, мамлакат расмийлари билан “икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш” борасида музокаралар ўтказган эди.

 Блинкеннинг ушбу ташрифига муносабат билдирган Сергей Лавров: “Ҳозир биз нафақат америкаликлар, балки европаликлар ва британияликларнинг ривожланаётган дунёда, айниқса МДҲда фаоллиги ошганига гувоҳ бўлмоқдамиз – бу шунчаки йўл, улар у ерда мазкур мамлакатлар Россия Федерацияси билан яхши муносабатларни сақлаб қолишига қарши ишламоқда”, -деган эди.

 Россия Украина урушидан ҳолдан тойиб боргани сари АҚШ ва Европа давлатлари расмийларининг минтақа давлатлари бўйлаб ташрифлари кўпайиб бормоқда. Блинкеннинг ташрифидан сўнг жорий йилнинг апрел ойи охирида АҚШ Молия вазирлигининг молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича ўринбосари Элизабет Розенберг ва Савдо вазири ўринбосари Мэтю Акселрод Қирғизистонга ташриф буюриб, ҳукумат вакиллари ва Миллий банк раҳбари билан Москвага қарши жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш йўлларини тўхтатиш бўйича учрашувлар ўтказди.

 Маълумки, АҚШ Марказий Осиёда Россия нуфузини заифлаштириш учун “С5+1”, Туркия раҳбарлигидаги “Туркий давлатлар ташкилоти”дан фойдаланиб минтақада ўз таъсирини кучайтиришга интилиб келмоқда. Табиийки, нуфуз ва янги мустамлака курашида Европа давлатлари ҳам бир четда қолаётгани йўқ. Аммо, Европа давлатлари расмийларининг минтақа давлатлари бўлаб амалга ошираётган бундай ташрифлари кўпроқ АҚШнинг Россияни ҳолдан тойдириш ва Хитойнинг минтақа давлатларига иқтисодий қарамлигини камайтиришга қаратилмоқда. АҚШ Украина урушини қўзғаш орқали Европа давлатларини ҳам ўз сиёсати доирасида ҳаракат қилишга мажбурлашга муваффақ бўлди.

 Аввал айтиб ўтганимиздек, Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид O’Салливан 28-мартда Марказий Осиёга мамлакатларига ташрифини Қирғизистондан бошлаган ва Россияга қарши санкцияларга амал қилинаётганини текшириш учун Ўзбекистон, Қозоғистонга ҳам ташриф буюрган эди. 28-апрелда эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. 2 июн куни Қирғизистонинг Чўлпон ота шаҳрида “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтди.

 АҚШ шунингдек, минтақа давлатларини Хитойнинг иқтисодий қарамликдан чиқариш учун Сингапур ва Қатар каби иқтисодий ривожланган давлатларни ҳам ишга солмоқда. Яқинда Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, бир неча миллиард долларлик шартномалар имзоланган бўлса, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6-июн кунлари Ўзбекистонда бўлиб, шу куни кечга яқин Қирғизистонга ташриф буюрди.

 Табиийки, минтақа давлатларига АҚШ ва Европа давлатлари расмийларининг серқатнов бўлиб қолиши Россия учун исталмаган ҳолат бўлиб, Россия минтақа давлатларини ўз чангалида ушлаб қолиш учун меҳнат муҳожирларига нисбатан босим кучайтириш орқали маҳаллий ҳукуматлардан ғарбпараст кучлар ва нодавлат ташкилотларга қарши курашишни талаб қилмоқ.

 Бизнинг ҳукуматдагилар эса қайси мустамлакачидан кўпроқ фойда бўлишини кўзлаб, Россияни янада ҳолдан тойишини кутиб туришибди. Агар уруш давом этиб, Россия Украина урушига томоман ботиб қоладиган бўлса, раҳбарларимиз ҳеч иккиланмай минтақани бошқа мустамлакачи қўлига қўшқўллаб топшириб юборишади. Уларнинг ягона мақсади қандай қилиб бўлса ҳам ўз тахтларида узоқроқ қолишдан иборат холос. Шундай экан, биз мусулмонлар ўз келажагимиз ва тақдиримизни мустамлакачилар қўғирчоқлари бўлган ҳокимларга топшириб қўймай, бизларни икки дунё азизлигига олиб борувчи исломий Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарур. Фақат Халифалик давлатигина бу мустамлакачиларнинг мусулмонлар ва юртларимиз устида олиб бораётган жирканч ўйинларига чек қўя олади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here