Бердимуҳамедов шаҳрига 5 миллиард доллар сарфланади

1647
0

Бердимуҳамедов шаҳрига 5 миллиард доллар сарфланади

 Туркманистонда “орқадоғ” Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига қуриладиган шаҳар учун 5 миллиард доллар маблағ сарфланади. Бу ҳақда “France 24” телеканали туркман расмийларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

 Хабарга кўра, шаҳар барпо қилишнинг биринчи босқичида 3,3 миллиард доллар, иккинчи босқичида эса яна 1,5 миллиард доллар маблағ талаб этилади.

 Жаҳон банки маълумотига кўра Туркманистон ЯИМи 45 миллиард долларга етади. Орқадоғ шаҳрининг қурилиши мамлакат йиллик даромадининг 10 фоиздан кўпроғига тушади.

 Бунга қадар Туркманистон аҳолиси ун маҳсулотларини навбат билан, чекланган миқдорда олишга мажбур бўлаётгани хабар қилинганди. Давлат раҳбари эса от, ит боқиш ва уларга турли мукофотлар бериш билан банд. Ҳатто, чўлда жойлашган бу мамлакат пойга йўллари учун қумни ҳам Англиядан сотиб оладиган даражада тубан фикрда. Юқорида айтилган шаҳарни қуришлишини хорижий компаниялар амалга ошириши ва фойда кўришига шубҳа йўқ.

 Бу каби раҳбарлар сабабли мусулмон юртлари, шу жумладан, Мараказий Осиё мамлакатлари капиталистик тузум зулми остида эзилмоқда. Зеро, миллиардлаб куб газ, нефт ва бошқа табиий бойликлар хузурини фақат чет эллик империалистлар ва маҳаллий амалдорларгина кўришади. Албатта, бундай хоин раҳбарлар ва мустамлакачилар зулмидан ўз Исломимизни ҳаётга қайтариш билангина халос бўла оламиз. Шунда нафақат отларнинг туёғи, зулмланаётган халқ, сарсон-саргардон саҳро ва унинг остидаги бойликларнинг қадри ҳам ўз ўрнига қўйилади. Халқ қийинчилик етса раҳбарлар ҳам Умар розияллоҳу анҳудек азият чекади. Хазарати Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Мадинада кучли қурғоқчилик бўлди. Осмондан бир томчи ёмғир ёғмади, шунинг учун ҳосил ҳам кам бўлди. Натижада Мадинада очарчилик бошланди. Ҳазрати Умар одамлар қийналаётганини кўриб, эзилар ва кўпинча кетма-кет рўза тутиб, оқшом озгина зайтун мойи ва қотган нон ейиш билан чекланар эди. Умар розияллоҳу анҳу ўрнидан турганида тўни йиртиқ, қорни эса очликдан “қурул”ларди. Шунда у қорнига қараб: “Эй қорним! Хоҳла қурулла, хоҳла қуруллама, токи мусулмон гўдаклар тўймагунича сени тўйғизмайман!,- дер эди… Бу раҳбарликни мансаб эмас, балки масъулят ва жавобгарлик деб билган Хулафои рошидинлар эгаллаган мавқе эди.

 Имом ад-Дорамий ўзининг “Сунан”ида бундай дейди: “Язид ибн Ҳорун Сафвон ибн Рустамдан, у Абдурраҳмон ибн Майсарадан, у Тамим Дорийдан ривоят қилишича у киши айтади: “Умарнинг Халифалиги даврида одамлар бино қуришга киришиб кетишди. Шунда Умар: “Эй араблар ер ўз йўлига. Лекин Ислом жамоат билан, жамоат амирлик билан, амирлик итоат билан бўлади. Қавм бирортасини фақиҳлигига кўра бошлиқ этиб тайин қилса, бу ўзлари ва у учун ҳаёт бўлади. Яна бошқа бирини фақиҳлигидан бошқа асосга кўра бошлиқ этиб тайин қилса, бу ўзлари ва у учун ҳалокатдир”.

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here