Сооронбай Жеенбеков Сайлов олдидан Россияга нималар ваъда қилиши мумкин?

588
0

Сооронбай Жеенбеков Сайлов олдидан Россияга нималар ваъда қилиши мумкин?

Таҳлил:

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков сайлов олдидан Россияга ташриф буюрди. Ундан аввал бир қатор партия вакиллари ҳам Россияга бориб, Кремлдан сайловда мадад бериш ва ҳимоя қилишини сўрашган эди. Жеенбеков Путиндан россияпараст Қирғиз партияларини президент атрофида бирлаштириб беришидан умид қилади.

Қирғизистон сиёсати бетайинлик томон юзланиб боряпти. Жеенбеков собиқ президент Атамбаев тузган етакчи гуруҳни инкор қилиб, ўзини президентликка келишида молиявий дастаклаган Матраимовлар гуруҳини танлаган эди. Лекин охирги сиёсий воқеликга кўра, президентга қарашли “Биримдик” партияси билан Матраимовларнинг “Мекеним Қиргизистон” партияси ўрталарида кескинлик пайдо бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро бир-бирларига бўлган ишончлари йўқолиб боряпти. Энди Жеенбеков Матраимовларни ҳам инкор қиладими?

Қирғизистон парламентлик бошқарув шаклига асосланган давлат бўлгани боис, парламентда кўпроқ жой эгаллаган партия Қирғизистонни бошқаради. Президент билан Матраимовлар ўртасида яширин келишув бўлгани ҳеч кимга сир эмас эди. Лекин сайлов олдида уларнинг ҳар бири бор имкониятларини ишга солиб ўз манфаатларини илгари сура бошлашди. Матраимовлар ҳокимиятда бўлмаган ҳолида маҳаллий ҳокимият, суд, прокуратура каби расмий маҳкамаларда ўз таъсирларини кучайтириб, у ерларга ўзига тобе кадрларни жойлаштириб олишди. Қирғизистонда ҳам, сайлов ҳийла, алдов, ғирромлик билан ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин ғирромлик расмий маҳаллий бошқарув аппаратлари томонидан олиб борилади.

Россия Матраимовлар гуруҳига таянган Қирғиз президент позициясини олқишламади. Қирғизистонда Ғарб дунёқарашидан таъсирланган янги сиёсий доира шаклланиб боряпти. Бу эса мамлакатдаги Россиянинг сақофий мустамлакасига путур етказиши мумкин бўлган муҳитни пайдо қилади. Матраимовлар эса, вазиятни сиёсий томонига аҳамият бера оладиган сиёсий доира вакиллари эмас. Яъни улар ҳокимиятга келишни ўзлари учун ҳаётий масала қилиб олишди, лекин улар бирор томонга қарашли сиёсий доира ёки қадриятларни ўзининг сиёсати учун таянч нуқтаси қилиб олишга қодир бўлган ишончли гуруҳ эмас.

Шунинг учун охирги вақтда президент бир қатор маҳаллий мулозимларни ишдан олиб, Россияга сафари олдидан ўз позициясини Россия манфаатига мувофиқ эканини ошкор қилди. Лекин унинг бу позицияси Путинни қаноатлантирмайди.  У, президентдан “Қирғиз темир йўли” сингари мамлакатнинг бир қатор стротегик манфаатларни сўраши кутиляпти. Хатарли жойи шундаки, энди Жеенбеков ортида ҳеч қандай қувват қолмади. У Россиянинг қўллови учун мамлакатни бор мулкини бериб юборишга тайёр. Бир вақтлар Атамбаев шу ҳолга тушганида “Қирғиз газ”ни Россияга бекорга бериб юборган эди.

Эй Қирғизиcтон халқи, сизларга мурожаат қилиб шуни айтамизки – устимиздаги сиёсатчилар ҳам, сайлов орқали янги келиши кутилаётганлари ҳам, халқ ва мамлакат манфаати учун ўта хатарли бузуқ сиёсий минталитет вакилларидир. Улар имконияти пайдо бўлиши билан мамлакат ва халқ манфаатларини сотиб юборишади.

Шу кунгача шундай бўлганига гувоҳ бўлдик, бундан кейин ҳам шундай давом этади. Негаки бошқарув системаси ҳам, бошқарувчи сиёсий кадрлар ҳам, ўзгаргани йўқ!

Буларни сайлаш учун қалбаки сайловларга қатнашиш хиёнатда уларга шерик бўлиш демакдир. Бу эса, охиратда афсус-надомат чекишимизга сабаб бўлади! Аллоҳдан тақво қилиб, сайловда қатнашишдан бош тортайлик, Мусулмон биродарлар!

Абдураззоқ Мўмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here