Набийингиз ﷺни ҳимоя қилинг

368
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Набийингиз ﷺни ҳимоя қилинг

إنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!»

Барчамиз Қуръони Каримнинг Швециядаги Мальмё шаҳри кўчаларида тепкиланиб, ёқилишини кўрдик. Бу кутилмаган ҳол эмас, балки шундай бўлиши мумкин эди. Аввалдан биз бу терроризм ва экстремизмга қарши кураш эмаслигини, балки бутун Исломга қарши уруш эканини айтиб келганмиз. Терроризм ва экстремизмга қарши кураш, деган бу оқловларнинг барчаси Исломни ҳимоя қилишимизга ва сафларимизни бирлаштиришимизга йўл қўймаслик ҳамда бизни бўлиб, заифлаштириш учун ўйлаб топилган баҳоналардир. Мана, ўзимиз гувоҳи бўляпмиз, бу Исломга қарши ҳужумлар тобора кучайиб, ҳатто Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръони Карим ва унга бўлган ақидамиз каби Исломнинг асосларигача етиб келди.

Исломни ҳимоя қилишни ягона йўли уни реал ҳаётимизда нуқсонсиз тўлиқ татбиқ қилишимиз ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишимиздан иборат. Ушбу Халифалик худди Франция ва Британияда Росулуллоҳ ﷺни таҳқирловчи спектаклнинг қўйилишини тўхтатиб қолган султон Абдулҳамид каби, Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилади.

Ҳатто ҳозир ҳам биз мусулмонлар сифатида Исломни қизғаниб, уни ҳимоя қилмоғимиз даркор. Исломни ҳимоя қилишнинг йўли уни мабда ва мафкура сифатида елкамизга ортишимиз, бўлинган ҳолда олмаслигимиз, балки уни Росулуллоҳ ﷺга қандай нозил бўлса шундайлигича қабул қилиб, одамларга бермоғимиздан иборатдир.

Бу биздан тартиб-интизомли ва бирлашган бўлишимизни талаб қилади. Бу ҳаммамизга тааллуқли масала. Чунки Ислом бизнинг масъулиятимиздир. Аммо бўлинган ва бир-биримизга тош отган ҳолатимизда бу масъулиятни кўтара олмаймиз. Ахир, биз ҳар хил раъйларга эга оға-инилармиз, турли фикрда бўлиш бизни ўзаро жанжаллашишга ва душманлашишга, албатта, асосий жиноятни ҳам унутиб қўйишимизга олиб бормаслиги керак. Асосий жиноят эса, у ҳар биримизга тегишли ва ҳар бир мусулмонга қаратилган ҳужум, яъни, огоҳ бўлингким, Қуръони Каримни ёқилиши ва Росулуллоҳ ﷺнинг таҳқирланишидир.

Барчамизнинг вазифамиз, бир сафда турмоқдир. Аммо бир-биримиздаги хатоларга қараб, ўшалар тўғрисида бош қотираверсак, бир сафда туролмаймиз. Ҳар биримиз Исломга яхшилик бўлишини истаймиз, унинг учун амал қиламиз, бир-биримиз билан ҳамкорлик қилаётганимиз Исломгина бизни бирлаштиради. Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

وَأَطِيعُواْ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلاَ تَنَازَعُواْ فَتَفْشَلُواْ وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ وَاصْبِرُواْ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

«Ва Аллоҳ ва Росулига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр қилингиз, албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» [Анфол 46]

Биз Исломни қўриқчилари бўлишимиз ва уни мабда сифатида кўтариб чиқиб, унга нисбатан иззат-эҳтиром пайдо қилмоғимиз лозим. Чунки Исломнинг мафкуравий қудратига ҳеч ким бас келолмайди. Аллоҳ Таоло бундай демоқда:

وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Моида 2]

Демак, биз Ислом йўлида ҳамкорлик қилмоғимиз керак экан, бу Исломни кучли равишда ҳамда фикрий ва сиёсий салобат билан кўтариб чиқиб, Ғарбни ва унинг хато фикрларини курашга чақиришимиз билан бўлади.

Улар Аллоҳнинг нурини ўчиришга тинмай ҳаракат қилишаверади. Бироқ Аллоҳ ўз нурини тўла ҳар тарафга ёйгувчидир ва Ислом албатта нусрат қучиб, бутун оламга тарқайди. Чунки у Аллоҳнинг изни ила ҳимояланган диндир. Қанча Қуръон нусхасини ёқишса-да, у қалбларимизда сақланган. Шундай экан, савол туғилади: Биз Ислом йўлида бирдам турмасак, Исломсиз нажот топа оламизми?!

Аллоҳ Субҳанаҳу бундай демоқда:

وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُم

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангиз, У (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодатда бўлурлар) [Муҳаммад 38]

Яъни, агар биз Ислом йўлида бирдам бўлиб, унга ёрдам бермасак, ўз бурчимизни бажармасак, Аллоҳ ўрнимизга бошқа инсонларни олиб келади ва улар биз каби сусткаш-эътиборсиз бўлмайдилар, балки ҳақ-рост равишда Исломни кўтариб чиқиб, уни ҳимоя қиладилар, унга ёрдам берадилар ва зафар қучганлардан бўладилар.

Шунинг учун, келинг, вақт кеч бўлмасидан Исломни елкамизга ортиб, унинг йўлида ҳақ-рост турайлик, чунки бугунги кунда Исломни қўриқчилари бизмиз.

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here