Саудиянинг Арамко ширкати Хитойда нефтни қайта ишлашга бел боғлади

2491
0

Саудиянинг Арамко ширкати Хитойда нефтни қайта ишлашга бел боғлади

Саудия Арабистони миллий нефт ширкати «Арамко» Хитойда нефтни қайта ишлаш заводи ва нефт-кимё заводини қуриш орқали иш бошлашини маълум қилди. Арамко ширкати томонидан берилган ёзма баёнотга кўра, ҳозирда Хитойнинг Norinco ва Panjin ширкатлари билан Арамко ўртасида қўшма корхона ташкил этилган.

Қўшма корхонанинг 30 фоизига Саудиянинг «Арамко» ширкати, 51 фоизига Norinco ва 19 фоизига Panjin эгалик қилади. Ширкатларнинг қўшма ташаббуси билан, кунлик ишлаб чиқариш қуввати 300 минг баррел бўлган нефтни қайта ишлаш заводидан ташқари, 1,65 миллион тонна этилен ва 2 миллион тонна параксилол ишлаб чиқариш қувватига эга нефт-кимё заводи ҳам қурилади. Лойиҳа зарур рухсатномаларни олгандан сўнг, қурилиш ишлари 2023 йил апрелидан кейин бошлаш режалаштирилган. Ушбу нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё корхоналари 2026-йилда ишга тушиши кутилмоқда.

Изоҳ: Сўнги пайтларда иқтисоди ривожланиб бораётган Хитой ўзининг Саудия Арабистони, Қувайт ва Жазоир каби бир қанча давлатлар билан бўлган сиёсий ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда. Масалан у Саудиянинг «Арамко» ширкати, Қувайтнинг нефт корпорацияси ва Эроннинг «Миллий нефт ширкати» билан узоқ муддатли битимлар тузди. Хитой шунингдек, бу минтақадаги алоқаларини ва ҳарбий ҳамкорликларини ҳам мустаҳкамлади. Бундан ташқари Хитой нефт соҳасида инвестиция ётқизиш ҳамда Хитойга нефт етказиб берилиши учун нефт қувурларини тўғридан-тўғри ётқизиш режаси устида ҳам иш олиб бормоқда.

Бироқ нефтга бой Саудия Арабистони нефт масаласида, хусусан жуда кўп очилмаган нефт қудуқларига эга бўлган ва тахминан 2 триллион доллар бозор қиймати билан дунёнинг энг йирик нефт ширкати ҳисобланган “Арамко” ширкати масаласида АҚШнинг изнисиз бир қадам ҳам ташлай олмаслиги кўриниб турган ҳақиқат. АҚШ ўтган асрнинг биринчи ярмидаёқ, Саудия қироли Абдулазиз билан Америка президенти Рузвелт ўртасида «Арамко» ширкати хусусида тузилган битим билан Саудия нефтининг кўпгина қисмини қўлга киритиб бўлган. Айниқса Қирол Салмон ва ўғли валиаҳд Муҳаммаднинг тахтга келиши билан тўлиқ АҚШга қарам ҳолга келган Саудия Американинг тайёр даромад манбаига айланиб қолди. Чунки Қирол Салмон ва ўғли мамлакатдаги барча нефть вазирлари командасини ишдан олиб, уларнинг ўрнига Американинг режаларини ҳеч эътирозсиз бажаришга тайёр командани олиб келганлиги кузатувчилар учун сир эмас. Ҳозирда Саудия ўзининг ташқи сиёсати ва нефтга оид сиёсатларида Американинг кўрсатмаси билангина қадам ташламоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Саудия ҳукумати ва бошқа ҳукуматлар куфр оламига тортиқ қилаётган нефть каби бойликлар барча Ислом Умматининг мулкидир. Бугунги кунда Исломий ўлкалар ҳукмдорлари Уммат бойликларини мутлақо масъулиятсизлик билан совуришмоқда, улар учун Американинг ёки Британиянинг розилиги бўлса бас, шуни ўзи етарли. Очкўз мустамлакачилар эса мана шу ҳукмдорлар орқали ўз режаларини амалга оширмоқда. Хоҳ, Саудлар оиласи бўлсин, хоҳ исломий юртлардаги бошқа ҳукмдорлар бўлсин, буларнинг бирортасида ҳам мутлақо яхшилик йўқлиги кундан-кунга ўз исботини топмоқда. Мустамлакачи давлатлар устимиздан ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва юртларимиз бойликларини талон-тарож қилиш учун мана шу режимлар уларга кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Шундай экан, бугунги кунда мусулмонларнинг бирламчи вазифаси мустамлакачи давлатларга малай бўлган ушбу режимларни шаръий йўл билан ўзгартириш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдир. Бошимизга тушган муаммоларнинг ечими айнан мана шундадир, бундан бошқа ечим йўқ. Мана шундагина, Исломий ўлкалар Америка, Британия, Хитой ва ё булардан бошқа куфр давлатларининг ифлосликларидан халос бўлади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here