Жисмоний шахсларнинг саломатлигини сақлаш профилактикаси

4153
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

 Жисмоний шахсларнинг саломатлигини сақлаш профилактикаси

 Мактаб хамшираси

  Барча мактабларда ўқувчиларнинг соғлигини мунтазам назорат қиладиган ҳамширалар бўлиши лозим. Ушбу ҳамширалар ўқувчиларнинг соғлиғини кузатиб борадилар, дастлабки муолажаларни ўтказадилар ва уларнинг зарур эмлашларини кўздан кечириб турадилар. Агар уларнинг соғлигида муаммо топилса, уларни бирламчи тиббий ёрдамга юборишлари мумкин. Мактаб ҳамширалари шунингдек, ўқувчи ва талабаларни кўрикдан ўтказиш жараёнида топилган соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни уларнинг ўқитувчиларига ва ота-оналарига хабар берадилар. Мактаб ҳамширалари даврий семинарлар орқали ўқувчиларга, уларнинг оилаларига ва мактабнинг таълим ходимларига соғлиқ учун йўл-йўриқлар кўрсатадилар, огоҳлантириш ва маслаҳатлар бериб борадилар.

Аҳолига шахсий саломатлик ва овқатланиш хақида маълумот бериш

  Дастлабки Ислом давлатида даволаниш ва саломатликка ундаш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қатор йўл-йўриқ ва кўрсатмаларида ўз аксини топган. Шу мавзуда келган бер неча ҳадислар соғ-саломатликни Аллоҳниг неъмати эканини ва унинг учун дуо қилиниши лозимлигини таъкидлайдилар. Оиша онамиздан ривоят қилинади, айтадиларки; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтардилар:

اللهم عافني في جسدي، وعافني في بصري، واجعله الوارث مني، لا إله إلا الله الحليم الكريم، سبحان الله رب العرش العظيم، الحمد لله رب العالمين

“ Эй Аллоҳ! Менинг жасадимни саломат қил,   кўзимни саломат қил. Меъросхўрларимга ҳам шуни қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ўзинг Ҳалим ва Каримсан. Буюк Аршнинг парвардигори бўлмиш Аллоҳ покдир. Бутун оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин.” Абу Ийсо бу ҳадисни ҳасан, ғариб деган.

Бухорийда Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят бор. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فيهما كثيرٌ من الناس: الصحةُ، والفراغُ

“Одамларнинг кўпчилиги алданиб қолган икки неъмат бор. Булар; соғлик ва бўш вақт неъматидир.”

Шу ўринда етарли уйқу насибасини бериб жасаднинг ҳаққини адо этишни инсонларга эслатадиган ҳадиси набавийлар бор. Ушбу ҳадислар дам олишга, бадан тарбия билан шуғилланишга, тўғри ва меъёрида овқатланишга ҳамда шахсий гигенага риоя қилишга ва покликка чорлайдилар. Шунингдек, ушбу ҳадислар қалбларнинг Аллоҳнинг зикри билан хотиржам бўлиши нақадар муҳимлигини ва булар жасаднинг ҳаққи эканлигини инсонларга эслатадилар. Оиша онамиздан ривоят қилинади:

أنَّ النَّبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم بَعَث إلى عُثمانَ بنِ مَظعونٍ، فجاءه، فقال: يا عُثمانُ، أرغِبْتَ عن سُنَّتي؟! قال: لا واللهِ يا رَسولَ اللهِ، ولكِنْ سُنَّتَك أطلُبُ. قال: فإنِّي أنام وأصَلِّي، وأصومُ وأُفطِرُ، وأَنكِحُ النِّساءَ، فاتَّقِ اللهَ يا عثمانُ؛ فإنَّ لأهلِك عليك حقًّا، وإنَّ لضَيفِك عليك حَقًّا، وإنَّ لنَفْسِك عليك حَقًّا؛ فصُمْ وأفطِرْ، وصَلِّ ونَمْ

“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Усмон ибн Мазъунга чопар юбордилар ва  келганида унга;

“ – Эй Усмон сен менинг суннатимдан юз ўгирдингми, — дедилар.

 Усмон;

 – Аллоҳга қасамки асло юз ўгирмадим, ё Расулаллоҳ, мен сизнинг суннатингиздаман – деди.

Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи ва салламдедилар:

—Мен албатта ухлайман, намоз ҳам ўқийман, рўза ҳам тутаман, гоҳида тутмайман ҳам, аёлларга уйланаман. Аллоҳдан қўрқ, эй Усмон! Зеро сенинг устингда аҳли-аёлинг ҳаққи бор. Сенинг устингда мехмонинг ҳаққи бор. Сенинг устингда ўз нафсинг ҳаққи бор. Бас, шундай экан, сен тинимсиз эмас, оралатиб рўза тут. Намоз ҳам ўқи, ухлаб ҳам ол”. Абу Довуд ўз “Сунан”ида ривоят қилган.

 Озиқланиш ва соғлом овқатланиш борасида ҳам қатор насслар соғлом овқатланишнинг аҳамиятига эътибор қаратади. Масалан, Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ ۚ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ

  “Эй инсонлар ер юзидаги ҳалол пок нарсалардан енглар. Шайтоннинг йўлларига эргашманглар. Албатта у сизлар учун очиқ душмандир.” [2:168].

 Аллоҳ таъоло яна айтади:

  ثُمَّ كُلِی مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِ فَٱسۡلُكِی سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلࣰاۚ یَخۡرُجُ مِنۢ بُطُونِهَا شَرَابࣱ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَ ٰ⁠نُهُۥ فِیهِ شِفَاۤءࣱ لِّلنَّاسِۚ إِنَّ.    فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَتَفَكَّرُونَ

Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. [16:69].

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам озиқланиш ва соғлом овқатланиш муҳимлигини таъкидлаганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади, айтадиларки, Расулуллоҳ саллоллоҳуалайҳи ва саллам дедилар:

ما أنزل للهَ داء إلا أنزل له دواءً، فعليكم بألبانِ البقرِ ؛ فإنَّها ترم من كلّ الشجر

“Аллоҳ бирор касаллик туширган бўлса, албатта унинг давосини ҳам туширди. Шунинг учун сизлар сигир сутларидан фойдаланинглар. Чунки сигир ҳар-ҳил ўт-ўланлардан, дарахтлардан ейди”. Ибн Ҳиббон ўз “саҳиҳ”ида ривоят қилган. Тўғри ва соғлом овқатланишга қўшимча Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хаддан ортиқ кўп ейишдан ҳам огоҳлантирганлар. Марҳамат қилганларки;

ما مَلَأ آدَمِيٌّ وِعَاءً شَرًّا من بطن، بِحَسْبِ ابن آدم أُكُلَاتٍ يُقِمْنَ صُلْبَه،ُ فإن كان لا مَحَالةَ، فَثُلُثٌ لطعامه، وثلث لشرابه، وثلث لِنَفَسِهِ

“Одамзот қорнидан ҳам кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини ростлаб оладиган таом кифоядир. Агар иложи бўлса, қорнининг учдан бирини таомига, учдан бирини шаробига ва учдан бирини нафас олишига қолдирсин.” Термизий ривоят қилган ва уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган.

Ушбу насслар Исломнинг давлат қурилган дастлабки кунларданоқ тўғри ва соғлом овқатланишга қаратган аҳамиятини намоён қилади. Дарвоқе, хулафои рошидинлар даврида фақирларни, ёши улуғ кексаларни ва янги туғилган чақалоқли оналарни озиқ-овқат билан таъминлаш орқали соғлиқни саломат сақлаш сиёсати юргизилган. Халифалик мана шу сиёсат билан ажралиб турган ва шундай қилиб у озиқ-овқат таъминотини кафолатлаган.

  Аммо бугун эса, капитализм ҳукмронлигига бўйсунган олам озиқланиш борасида семизлик ва исрофгарчилик билан кўзга ташланмоқда. Глобал Озиқланиш ҳисоботи (Word Nutrition Report) нинг 2020-йилги баёнотига кўра, 5 ёшгача бўлган болалар орасида 149 миллион бола ўсишнинг ёмонлигидан азият чекмоқда. 49.5 миллиони ортиқча вазндан қийналади. 40.1 миллион бола семизликдан азият чекса, 677.6 миллион катталар семизликдан қийналади. Бугунги кунда дунё миқёсида ҳар 9 кишидан 1 нафари очликдан азият чекмоқда. Ҳар 3 кишидан 1 нафари ортиқча вазн ёки семизликдан қийналмоқда. “Нотўғри овқатланишнинг икки томонлама юки” ортиб бормоқда. Яъни, тахминан оламдаги ҳар бир давлатда ортиқча вазн ва семириб кетиш билан бир қаторда озиқ-овқат тақчиллиги ва тўйиб овқатланмаслик муаммоси ҳам мавжуддир.

Мана шу ҳолатдардан келиб чиқиб, Халифалик давлати исломий турмиш тарзини қайта тиклаши ҳамда Қуръон ва Суннатга асосланган соғлом таомлар истеъмолини қайтариши лозим. Бухорий Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: бир киши жуда кўп таом ер эди. Бас, у исломга киргач, жуда оз ея бошлади. Бу ҳол Раусулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етказилганда у Зот марҳамат қилдилар:

 إن المؤمن يأكل في معى واحد، و الكافر يأكل في سبعة أمعاء

“Албатта мўъмин битта ичакка (битта ошқозонга) ейди. Кофир эса етти ичакка ейди”. Мўъмин шариат одоби билан ейди. Кофир эса, шаҳват ва  очкўзлик билан ейди.

Халифалик давлати аҳолига кундалик ҳаётларида ўртача ейиш, исрофгарчилик қилмаслик, ҳар ҳил соғломлаштирувчи таомлар истеъмол қилиш билан овқатланиш қонунларига риоа қилишнинг муҳимлигини ўргатади. Бунга қўшимча, у соғлиқни сақлаш мақсадларига мос келадиган энг янги замонавий услублар билан озиқ-овқат хавфсизлигини ва унинг сифатини таъминлайдиган ветеринария ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини юргизади. (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here