Қирғизистонда Хитойнинг сақофий таъсири кучаймоқда

3602
0

Қирғизистонда Хитойнинг сақофий таъсири кучаймоқда

 Хитойда топилган архив ҳужжатлари таржима қилиш учун президент фондидан 13 миллион сом ажратилади. Маблағ яқин кунларда президент Садир Жапаров фармони билан “Мурас” фонди ҳисобига ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев Фейсбук саҳифасида ёзди.

 Аввалроқ “Мурас” фонди раиси Кияс Молдокасимов Хитойдан топилган 10 минг саҳифага яқин архив ҳужжатларини қадимги хитой тилидан ҳозирги хитой тилига, сўнгра қирғиз тилига таржима қилиниш учун маблағ ажратишни сўраб Садир Жапаровга мурожаат қилганини билдирган эди.

 Эслатиб, ўтамиз, 2019-йилда Хитой Тарихий тадқиқот институти ходими, тарихчи Ю Тайшан Хитой архивлари ёзма манбаларида қирғизлар ҳақида янги маълумотлар топилгани хабар қилган эди.

 Тарих ҳар бир дунёқарашга тааллуқли сақофат асосларидан бири бўлиб, шу дунёқарашга асосланган тузум унга мослаштирилади. Мисол тариқасида яқин тарихни оладиган бўлсак, Украина Россия таъсиридан чиқиб кетишидан бир неча йил аввал, иккинчи жаҳон уруши йилларида Россия халоскор эмас босқинчи давлат сифатида кўрсатилиб, тарих аввал онгларда, сўнгра расман ўзгартирилди. Фашизмдан озод қилинган кунлар энди байрам саналмай қолди. Шундан сўнг Ғарб Украинани Россиядан тортиб олди. Ҳозир келиб чиқиши бир бўлган икки халқ тарихий душманга айланди. Тарихдан яна бир мисол келтирадиган бўлсак, исломий Халифалик давлати қулатилганидан кейин куфр олами уни Усмонли империяси сифатида тарихга киритди. Ҳақиқатда эса бу давлат нафақат Усмон ўғилларига, балки бутун мусулмонларга тегишли бўлиб, уларнинг қалқони эди. Аслида, империя ва Халифалик бошқаруви ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Ҳатто, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ўртасидаги чегараларни аниқлаш (демаркация)да ҳар томон ўзича бир тарихий ҳужутга асосланиб, шунча йиллардан бери келиша олмайди. Демак, муайян дунёқарашга асосланган бошқарув тузумини ўзгартиришда ёки бир давлат бошқасин босиб олишида ё бирор дин иккинчи дин устидан ҳукмрон  бўлишида тарихнинг ўрни катта! СССР тарихини ўқиб, унга хизмат қилиб келган одамлар, унга бутунлай зид бўлган капитализм тарихини ўқиб-ўрганиб, бугунги кунда Қирғизистонни бошқаришмоқда. Улар СССРга тескари сиёсат олиб боришмоқда. Бундан кўриниб турганидек, тарих ҳар бир мафкура сақофатининг асосларидан бири бўлиб, у шу дунёқараш ақидаси ва қонунларига мувофиқ шаклланади.

 Мавзуга қайтсак, сўнгги йилларда қирғиз ҳукумати Хитойдан қарз олиб, унга қарамлиги кучайиб бормоқда. Темир йўл ва Жетим тоо темир конини ўзлаштириш каби келгуси лойиҳалар ушбу қарамликни янада оширади. Шу туфайли Хитой иқтисодий ва сиёсий таъсир билан бир қаторда сақофий таъсирини ҳам кучайтириб бормоқда. Ҳатто, Хитойдан қандайдир тарихчи олимлар келиб, президент билан учрашиб, ўзларининг жирканч фаолиятлари амалга оширмоқдалар. Аслида Хитой тарихчилари биздаги барча маълумотларини олиб, тарихни ўзларига манфаатли томонга буришга ҳаракат қилишмоқда. Улар, гарчи қадриятлар бутунлай бошқа бўлсада ўхшаштиришга, анъаналармиз биримизники Исломга, иккинчисиники атеизмга асосланган бўлишига қарамай яқинлаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Кейин ўзларининг тарихий далилларини таълим дастурлармизга киритишга ҳаракат қилишади. Бу ҳозирги етакчи гуруҳ ёрдами билан амалга оширилади. Бу мастамлака қилишнинг кўп йиллик режасидир. Айниқса, Россия халқаро майдонда заифлашиб бораётгани сабабли, Хитой минтақадаги бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Қирғиз-хитой оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамланиб бораётгани, Хитой томоиндан молиялаштирилаётган ОАВ кўпайиб бораётгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Агар Қирғизистон Хитойнинг атеистик сақофий мустамлакасига айланадиган бўлса, мусулмон уйғурларни ароқ ичишга мажбурлаб, рамазон ойида чўчқа гўшти едириб, Қуръон ўқишни тақиқлаган, миллионлаб бегуноҳ мусулмонларни ноқонуний махсус лагерларга қамаб, аксариятини йўқ қилиб юборган кўчма сиёсати бу минтақада ҳам қўлланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Зеро, Хитой Шарқий Туркистонда репрессия бошлашдан аввал фуқароларини сақофий мустамлака қилишда ўнлаб йиллар сарфлади. Бунинг сабаби шундаки, халқ фикри жуда кучли қурол ҳисобланади. Агар у ҳокимиятнинг фикри билан бирлашса буюк ва кучли қурол  ва қалқонга айланади.

 Хулоса қилиб айтганда, Россиянинг заиф аҳволи туфайли қирғиз ҳукумати Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Хитойга батамом қул бўлиб қолмаслик учун унинг иқтисодий, сақофий, ҳарбий босқинчилигига қарши туришимиз керак. Ҳокимият тепасида турганларини халқнинг хоҳиш-истакларига бўйсудириш зарур. Айниқса, бу хавф Марказий Осиёдаги мусулмонларнинг барчасига тегишли. Хитой босқини, Россия ҳукмронлиги остидан чиқиш учун биз мусулмонлар бирлашишимиз шарт. Бу бирлаши миллатчилик, ватанпарварлик каб вақтинчалик тубан фикрлар асосида эмас, барча соҳалар учун асос бўладиган Ислом ақидаси асосида бўлиш зарур. Фақат шу Ислом асосидаги бошқарув мустамлакачилар босқинидан ҳимоя қилади ва жамиятда тинч ҳаётни кафолатлайди. Уммат манфаати йўлидаги лойиҳаларни хорижликлар қўлиги тутқазиб қўймай, ўзи амалга ошириб, халқ хотиржамлиги учун ишлатилади. Мустамлакачилик зулматидан қутулишнинг бошқа йўли йўқ.

Мумтоз Моваранахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here