بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка аввал ҳам ирқчи эди, ҳозир ҳам
Халифалик бундан қандай фойдаланади?
Устоз Асъад Мансур
2022 йил 15 май куни бир қуролли шахс АҚШнинг Нью-Йорк штати Буффало шаҳридаги савдо дўконларнинг бирида ўт очиб, қора танли кишилардан 10 нафарини ўлдирди. У ўзини фашист ва антисемит ирқчи дея танитиб, «буюк алмаштириш» назариясига ишонувчи шахс эканини, бу назария мигрантларни йўқ қилиб, уларнинг ўрнига оқ танлиларни қўйиш назарияси эканини очиқ айтди. Ҳужум ортидан АҚШ президенти Байден «Америка қалбида доғ бўлиб қолаётган ирқчиликка қарши курашиш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилмоғимиз даркор», деди.
Байденнинг бу гапи ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки Американинг ўзи ирқчилик устига қурилган. Шунинг учун у «Мен содда эмасман, фожиа яна такрорланишини биламан… Бироқ биз қилишимиз мумкин бўлган ишлар бор. Яъни кўчаларимизда ўқ отар қуролларни тақиқлашимиз мумкин», деди.
АҚШ президенти ҳал этишдан ожизлик қилаётган бу мусибатлар яна такрорланиб, 2022 йил 24 май куни бошқа бир ирқчи Техас штатидаги бошланғич мактабга ҳужум қилиб, келиб чиқиши лотин америкалик бўлган 19 нафар болани отиб ўлдирди.
«Gun Violence Archive» ташкилотининг ҳисоботига кўра, бу йил 200дан ортиқ оммавий отишмалар натижасида ҳафтасига 10 киши ўлдирилган ёки камида 4 киши яраланган.
Демак, Байден бу муаммони ўқ отар қуролларни тақиқлаш билан ҳал қилмоқчи. Унинг бундан бошқа ечими йўқ! Бу – дунёнинг биринчи давлати президентига нисбатан жуда юзаки қарашдир… Ахир, ўқ отар қуролларни, ҳатто ҳимоя қуролларини тақиқлаш ҳаргиз бу каби ҳодисаларнинг такрорланишига тўсқинлик қилолмайди. Чунки Америка ирқий дискриминация асосига қурилган.
Дарҳақиқат, Америкада Европадан келган босқинчилар юртнинг туб аҳолисини йўқ қилишга киришиб, улардан ўн миллионлабини шафқатсизларча қириб ташлашган. Қора танли одамларни Африкадан олиб келиб, 1607 йилда уларни қул қилиш бошланган. Улар товар сифатида сотилган ва ҳар қандай ҳуқуқдан мосуво бўлишган. Европадан келган ўша босқинчилар «Оқ танли қора танлидан устун ва ҳукмрон», деган назарияга таянишарди. 1863 йилда президент Линкольн даврида қулликни бекор қилиш ва қора танлиларни озод этишни ўз ичига олган қонунлар қабул қилинганига қарамай, аммо оқ танлининг устунлиги назарияси сақланиб қолган. Гарчи 1868 йилда уларга тўлиқ фуқаролик берилган ва 1879 йилда ўз одамларига овоз бериш ҳуқуқи берилган бўлса-да, лекин олий суд 1896 йилда «ажралган, лекин тенг», тамойилига мувофиқ ирқий ажратишга қонуний рухсат беришга қарор қилди! Шундай қилиб, дискриминация, ирқи ва динига қараб муомала қилиш давом этди. Уларга қарши зўравонлик бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Қонунлари буни бартараф эта олмади. Чунки бу муаммони ҳал қилиш нафақат қонунлар чиқариш, балки инсоннинг бошқа инсонга нисбатан қарашини муолажа қилиш, тушунчалари, ўлчов ва эътиқодларини ўзгартириш орқали амалга ошади.
Америка барча турдаги дискриминациянинг устига бино бўлган… Унинг қонунида «оқ ирқли, бой англо-саксонлардан иборат Европа протестантларининг устун» эканлиги қайд этилган бўлиб, уларга давлат, сиёсат, таълим, иқтисод каби ҳаётнинг барча соҳасида имтиёзлар берилган.
Шунинг учун дискриминация бошқа гуруҳларга – ҳатто оқ танли бўлса ҳам, аммо бошқа оқимда бўлгани учун – етиб борди. Масалан, Британиянинг протестант қироли Яков VI 1625 йилда 30 минг оқ танли ирландиялик католик маҳбусларни Америкага қул қилиб сотиб юборган… Шу зайлда ирландияликларнинг сотилиши давом этиб, ҳатто Ирландия аҳолиси ўн йилликнинг ўзида 1.5 миллиондан 600 мингга камайиб кетган. Ўн тўққизинчи аср ўрталарида қулликдан озод қилинганларидан кейин ҳам уларга қилинган ҳужумлар давом этиб, черковлари ва уйлари ёқиб юборилган.
Ҳа, ирландиялик, польшалик ва италияликлардан иборат европалик католиклар ҳатто йигирманчи аср бошларида ҳам дискриминациянинг барча турини бошдан кечиришган. Шунингдек, яҳудийлар ва мусулмонлар ҳам, Жанубий, Шарқий ва Жанубий Шарқий Осиёдан келганлар ҳам, Марказий ва Жанубий Америкадан келганлар ҳам, барчаси ҳар турли дискриминацияни бошдан кечиришган. Бу ҳолат йигирманчи асрнинг ўрталарида қонунан тақиқлангунига қадар давом этди… (Манба БМТ ҳисоботлари).
Америкадаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига кўра, «Қўшма Штатлардаги ирқий дискриминация оқ танли бўлмаган миллатлар ҳаётининг барча жабҳаларига кириб борган».
2017 йилда ирқчи Трампнинг ҳокимиятга келиши билан ирқчилик шиддат билан кучайди. Трамп ўнг қанот ҳаракати билан бир қаторда ирқчи оқимга етакчилик қилди. Бу ўнг қанот ҳаракати бошқа элатларни Америкадан қувиб чиқаришга интилаётган оқ танли миллатчилар коалицияси ҳисобланади. Бу ҳолат бошқа миллатларни ўз штатлари билан ажралиб чиқишга интилишга ва бутун Американинг бўлинишига олиб келади.
Ушбу муаммо шубҳасиз, динни ҳаётдан ажратишга асосланган капитализм системасидадир. Бу система одамлар ўртасидаги дискриминация муаммосини ҳал этмади. Аксинча, уни маъқуллаб, «ҳақ зўрники», «энг зўр омон қолади», «оқ танли устундир», «шимол илғор, жануб қолоқ», «бойлар ақллидирлар» каби турли назарияларини мана шу дискриминация устига қурди. Зотан, давлатда ҳукмронлик қилаётганлар ҳам, бойликнинг аксарига эгалик қилаётганлар ҳам мана шу бойлардир.
Капиталистик система миллатчилик ва ватанпарварликни тан олди. Шунинг учун ҳар бир капиталистик мамлакат миллий ёки ватанпарварлик нуқтаи назаридан мустақил бўлди. Шунинг учун турли хил миллатлар бош кўтариб, Европани бир қанча мамлакатларга бўлиб ташлади. Бу эса, уларни вайрон қилган ва фарзандларини қириб ташлаган йирик урушларга сабаб бўлди. Шу боис, Германиядаги нацизм немис миллатининг устунлигига асосланиб, Италиядаги фашизм билан бир қаторда, ирқ устунлиги йўлида урушлар олиб борди. Французлар ўзларини муфаккир, файласуф ва кашфиётчиларни етиштириб чиқарган энг олий халқ, деб билишади. Инглизлар ҳам ўзларини ўз суверенлиги бўйича асло ён бермайдиган буюк империяга эга кўҳна халқ, деб ҳисоблашади. Умуман олганда, Европа халқларининг ҳар бири европалик бошқа халқдан ўзини ажратади, ундан ўзини устун қўйиб, бошқа халқнинг суверенитетини қабул қилмайди ҳамда европалик бошқа давлатнинг ҳукмрон бўлишини истамайди. Шунинг учун ҳам улар Европа Иттифоқини бир бутун қилиб қуришга муваффақ бўлишолмади. Бундан ташқари, насронийлик оқимлари ўртасида миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган дискриминация Шимолий Ирландияда ҳалигача мавжуд.
Агар президент Байден ва бошқалар чуқур ва ёрқин фикрлашганда эди, муаммо уларнинг капиталистик системасида эканига, бу система дискриминацияни эътироф этиб, айни тузумга эътиқод қилувчи халқларни ҳам битта дошқозонда тоблай олмаганига, тўғри ечим эса, Ислом системасида эканига гувоҳ бўлишар эди. Бироқ улар Исломга қарши душманлик ва нафрат уйғотдилар, ўз таналарида тобора зўрайиб бораётган саратонни эса ўқ отар қуролларни тақиқлаш билан, яъни вақтинча оғриқ қолдирувчи дорилар билан даволашмоқчи! Улар ҳатто шуни ҳам амалга оширолмайдилар. Ваҳоланки ўзлари Американинг бошқа оқ танли капиталистик мамлакатлардан буюклиги, устунлиги ва ажралиб туришига ишонишади. Улар Украина урушини шунинг учун келтириб чиқаришган бўлиб, бу уруш Европага қарши қаратилган. Зеро улар глобал даражадаги миллатчи-ирқчилардир.
Ирқчилик Американи худди қурт ёғочни кемиргандек кемирмоқда. То йиқилиб, чор атрофга парчаланиб кетганини кўрмагунча ўзлари буни ҳис қилишмайди. Чунки бу юртда ирқчилик кенг тарқалган бўлиб, эртанги кунда парчаланиб кетишининг сабабларидан бири бўлади.
Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Халифалик давлати бу вазиятдан оқилона фойдаланиб, ушбу халқларга ҳидоят байроғини кўтариб боради. Биринчи навбатда Американинг аҳволини фош қилиб, бутун дунёга ва унинг халқига бу давлатнинг нақадар ирқчи эканини, мана шу мабда-тузуми сабабли мустамлакачи давлатга айланганини ҳамда ўзининг халқини ҳам битта дошқозонда тоблаш қўлидан келмаган омадсиз-абгор давлатлигини ва бутун дунёни бахтли қилишга яроқсизлигини очиб ташлайди. Халифалик бутун дунё жамоатчилиги фикрини мана шунга қаратади ва шу орқали Американи халқаро миқёсда йиқитишга ҳаракат қилади. Кейин то одамлар исён қилгунига қадар, Америка ичкарисидаги жамоатчилик фикрини Америка қабул қилган мабда-системага, унинг тузуми ва раҳбарларининг ирқчилигига қаратади… Улар билан турли воситалар орқали боғланиб, Ислом диёрига ҳижрат қилишлари ёки ўз ихтиёрлари билан Исломни қабул қилишлари учун тўғри ечимни тақдим этади.
Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан