Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти фронтлар очилишини ва ҳақ сўзни айтгани учун ҳибсга олинганларнинг озод этилишини талаб қилиб, тадбирлар ўтказди

446
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти фронтлар очилишини ва ҳақ сўзни айтгани учун ҳибсга олинганларнинг озод этилишини талаб қилиб, тадбирлар ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир жума намози ортидан Шимолий Идлибда намойиш уюштирди. Талли Карома шаҳарчасида ўтказган ушбу намойишда қўзғолоннинг ўзгармас мақсадларини қайта тиклаш орқали режимни ағдаришга, фронтларни очишга ҳамда «қўллаб-қувватловчи» давлатлар билан алоқани узиб, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлашга даъват қилинди. Ҳизб плакатлар орқали мужоҳидларга мурожаат қилиб, бундай деди: Ҳар бирингиз дахлсизликка жавобгарсиз, бас, йўлдан озманг, шаҳарчалар бошқарувини ўз аҳлига топширинг. Чунки Макка аҳли ўз дарасини яхши билувчидир, деган гап бор… Ҳарбий колоннангизни Кабина шаҳарчасига юборинг. Чунки колоннангизга мос ер Нусайрия қишлоқларидир. Бурдуқли шаҳарчасида кўтариб чиқилган плакат ва шиорларда ҳам – ўз қишлоқларини «қўллаб-қувватловчи» давлатларга топшириб, фронтларни фалаж қилган кимсалар Кабинага ёрдам бермайди, зеро, Эрдоганнинг Сочиси Хон шаҳрини топшириб, ака-укаларимизни қамоққа ташланишига сабаб бўлди, дейилди. Холис мужоҳидларга мурожаат қилиниб, етакчиларни ағдаринг, фронтларни очинг ва Кабинага ёрдам беринг, дейилди.

Зулму ситам билан қамоққа ташланган биродарларимиз юз кундан зиёд вақтдан бери зиндонлардан чиқарилмаётган экан, намойишчилар ўз шиорлари ва плакатларида «оғиз очгани қўймаслик бу тоғутларнинг одати», дея таъкидладилар ҳамда Қуръони Каримдаги

لَأَجْعَلَنَّكَ مِنَ الْمَسْجُونِينَ

«Мен албатта сени зиндонбанд кимсалардан қилиб қўюрман!» [Шуаро 29]

дея саййидимиз Мусога Фиръавн тилидан айтилган сўзни эслатдилар.

Шимолий Идлибдаги Карома қочқинлар лагеридаги намойишга келсак, у ердаги плакатларнинг бирида «Ким Соҳил маъракасини очиш ва режимни ағдаришда қатъий бўлса, Таҳрири Шом зиндонига равона қилинмоқда», дейилди. Яна бир плакатда жангчи гуруҳлар хавфсизлик хизматларига қарата «Бизга шерлик қиляпсиз-у, режимга келганда қуён каби қочяпсиз», дейилди. Шу билан бир қаторда, Идлиб, Мааррату Нўмон, Куфри Тахорим шаҳарлари ҳамда Сармадо, Сароқиб, Бинш, Арамноз, Ҳарнабуш, Аторб шаҳарчаларида қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда ўнлаб намойишчилар Куфри Тахорим шаҳрига ёрдам беришга чақириб, Таҳрири Шом ҳайъатининг озод этилган минтақалардаги қилмишларини қораладилар.

Роя газетасининг 2019 йил 13 ноябр чоршанба кунги 260-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here