Халқ қаршилигига қарамай ЖК “казино” қонунини қабул қилди
22 июн куни Жогорку Кенеш Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Мазкур қонун иккинчи ўқишда беш марта овозга қўйилиб, сўнгра дарҳол учинчи ўқишда кўриб чиқилди ва 59 депутат ҳужжатни қабул қилиш учун овоз берди, 7 нафари қарши чиқди. 5 депутат овоз беришдан бош тортди.
Йиғилиш давомида депутат Дастан Бекешов ушбу қонун Қирғизистонда онлайн-казинолар очилиши, қимор ўйинлари реклама қилинишига йўл очишини айтиб қаршилигини билдирди. “Бутун Қирғизистон” фракцияси эса овоз бермаслик орқали олдини олишга ҳаракат қилди. Аммо, Тулобаев, Малиев, Толонов, Жамгирчиев, Акаев, Сидиков, Сатбалдиев бош бўлган депутатларнинг қўллаб-қувватлаши билан қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Ўтган йили президент Жапаров казионлар очилишини қўллаб-қувватлаб, нафақат Иссиқкўл вилоятида, балки бутун Қирғизистонда қиморхоналар очишни таклиф қилган эди. Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг шахсан ўзи ушбу қонунни ёқлаб, ҳимоя қилиб, қўллаб –қувватлаб келди. Мана шу тарзда улар Аллоҳ ҳаром қилган ишни ўзларича “ҳалоллаб” олишди. Аслида, ўтган йилдан буён аҳолининг катта қисми ушбу қонуннинг қабул қилинишига кескин қаршилик билдириб келмоқда.
Бу борада мазкур қонунга қарши чиққан мусулмон депутатларнинг ҳис-туйғулари ўз мусулмон халқининг хоҳиш-истаклари билан ҳамоҳанг бўлганидан миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, улар билан – демократик тамойиллар эмас, балки Ислом тамойиллари асосида – муҳокама учун ўрин бор деб ҳисоблаймиз.
Аммо, ўз манфаатлари йўлида мусулмонлигини эълон қилиб келган, бироқ ушбу қонун қабул қилинишида кофирлар қаторида турган депутатлар ва амалдорларнинг фосиқлик мавқейининг эгаллашини кескин қоралаймиз.
Демак, Қирғизистон мусулмонлари мазкур жиноий ҳаракатга қарши фикрий-сиёсий кураш доирасида бор имкониятлари билан қарши туришлари зарур. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ азза ва жалла то омма мункарни ўзгартишига қодир бўла туриб, уни ўз ораларида (ёйилишига) қараб турадиган ҳолда бўлмагунларича хос кишиларнинг амали сабабли уларга азоб туширмайди. Энди агар шундай қилсалар, Аллоҳ хосу омни баробар азоблайди”.
Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон
- 06. 2022