Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ғазни вилоятидаги аъзоларидан бири шаҳид этилди

222
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ғазни вилоятидаги аъзоларидан бири шаҳид этилди

﴿مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا﴾

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (Унинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ кишилар бор. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилоятининг ғазнилик таниқли аъзоларидан бири Абдулазиз Муҳаммадий сешанба куни кечқурун номаълум қуролли кимсалар томонидан шаҳид қилинди. Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ қаттиқ қийноқларга тутилиб, оёқ-қўллари ва кўзлари боғланган ҳолда, икки кўзига ваҳшийларча ўқ узилган. У киши ўша куни кечқурун уйига даъват фаолиятидан қайтаётган эди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти бундай ваҳшийликни террористик амалиёт деб ҳисоблаб, мусулмонлар жонини ҳимоя қилиш Исломий давлатнинг асосий вазифаларидан бири эканини таъкидлайди. Шу сабабдан Исломий давлат мусулмонларнинг жони, моли, номуси ва муқаддас нарсаларини ҳимоя қилиши вожиб бўлиб, у ўзини дунё ва охиратдаги ҳисоб-китобдан сақламоғи даркор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ўз Парвардигорлари йўлида жонлари, моллари ва яқинларини фидо қилишга аҳд берганлар.

Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишдан иборат ўзининг мақсадини фикрий ва сиёсий кураш орқали амалга ошириш лозимлигига қатъий имон келтирган бўлиб, буни ўзининг етмиш йиллик фаолияти давомида исботлаб берган. Зеро, турли хил таъқиб, ҳибс, қамоққа олиш, қийноққа солиш, таҳдид ва терроризм айбловини ёпиштириш каби ишларнинг бирортаси уни ўз мақсадига етиш йўлида фаолиятини давом эттиришдан қайтара олмади.

Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга бутун ҳаётини бағишлаган фаол ростгўй даъват эгаларидан эди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими Афғонистондаги ва бутун дунёдаги Ҳизб аъзолари ва мусулмонларга бундай даҳшатли ҳодиса олдида ўз аламли таъзиясини изҳор этади. Аллоҳ Таолодан Абдулазиз Муҳаммадийнинг шаҳидлигини қабул айлашини, аҳл-оиласи ва яқинларига сабри жамил ато этишини, унинг қотилларини эса, дунё ва охиратда хор-расво қилишини сўраб қолади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон

вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here