Таъзия

84
0

Таъзия

  Қирғизистон мусулмонлари яна бир оғир жудоликка учрагани муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон чуқур ҳамдардлик билдиради. Аллоҳ йўлида тиконзорлар оралаб бораётган улуғ устозимиз Ҳусан домла 11-август куни кечки пайт, муборак Жумага ўтар кечаси Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қилди. Устознинг тўлиқ исми шарифи Суеркулов Ҳусанбой Ахмадалиевич, унинг халқ орасида Ҳусанбой домла ёки Усонбай устоз деб аташар эди.

 Биз Роҳман ва Роҳим Аллоҳдан Ҳусанбой устознинг тортган азобларини гуноҳларига каффорат қилишини, гуноҳларини мағфират айлаб, Ўзининг кенг жаннатларидан жой беришини сўраймиз.

 Биродаримиз Суеркулов Ҳусанбой Ахмадалиевич 1964-йил 9-январда Ўзбекистон республикаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида тавуллуд топганди. Мактабда Қирғизистонда ўқиган. 8-синфни тугатганидан сўнг, 15 ёшида имон ва тақвосидан келиб чиқиб дин илмларини ўрганиш мақсадида ҳижратга чиққан. Шундан бошлаб илмини такоммилаштириб, ҳужрадан ҳужрага ўтиб, Ўрта Осиё дин уламоларидан илм олган ва шу билан бирга шогирдларига дарс берган. Устознинг дин йўлидаги фидоийлардан бўлишига онаси Бурулхон катта таъсир кўрсатган.

 Маълумки, 80-йилларда советлар ҳукумати ва худосизлик мафкураси чўққисига чиққан, СССРнинг Ислом динини таъқиб қилиши кучли эди. Шунга қарамай, Ҳусанбой домла илм олишини тўхтатмади, аксинча тобора олдинга интилаверди. 90-йилларда СССР қулаганидан кейин капиталистик мафкура асосида “диний эътиқод эркинлиги” доирасида юртимизга даъват олиб бориш даъвоси билан бир қанча жамоатлар кириб келди. Ҳусанбой устоз уларнинг ҳар бири билан танишишга ҳаракат қилди ва улар ичидан ҳақиқатга яқинини излаб юрди. Натижада, 1992-йили устоз уларнинг ичидан Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси ва унинг мабдаий даъватини танлади.

 Устоз шу кундан бошлаб ҳақиқий даъватни бошлади. Шогирдлари билан биргаликда сиёсий-фикрий кураш орқали оламий импералистик куфр тузумини қулатиб, ўрнига Исломий ҳаётни қайта бошлаш ҳаракатини олиб борди. Бу орқали домла юртимизда пешқадамлардан бирига айланди ва бу кофирга малай ҳукуматлар ва уларнинг кофир хўжайинларининг тинчини бузди. Улар устознинг даъватига чек қўйиш илинжида таъқибга олишни бошлашди. Дин душманлари устозни қамоққа олгунга қадар унинг умри ҳижратда ўтди.

 Охир оқибат малайлар ўз мақсадига эришиб, 2012-йил август ойида устозни “экстремизм”да айблаб қамоққа олишди. 2013-йили Қорасув туман суди беш йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди. Қамоқ муддатини ўтаётган вақтда қайта иш қўзғалиб, 2014-йил 19-майда Токўмир шаҳар суди 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жазо муддати қаттиқ тартибли қамоқхонада ўташи белгиланди. Жалолобод вилоят судига йўлланган аппелация шикояти ортидан жазо муддати 10 йилга ўзгартирилди. Устоз 10 йил қамоқда ўтирганидан сўнг 2022-йил 19-майда озодликка чиққан эди.

 Устоз бу дунёдан ўтган бўлса-да унинг ортида кўплаб шогирдлари қолди. Кофирлар ва уларнинг малайлари асло хурсанд бўлишмасин, чунки, устознинг иши аллоқачон унинг шогирдларининг шогирдларига, яъни “невара-чевара” шогирдларига ўтиб бўлган ва улар ҳаракатдалар, ин ша Аллоҳ.

 Биродаримизнинг ортида етти нафар фарзанди қолди. Биз биродаримизнинг ортида қолган фарзандлари, қариндош-уруғлари ва яқинларига сабру жамил тилаб, ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

 Албатта, ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солиб, қалбларимизни маҳзун қилса-да биз Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“ Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”. [Бақара 156]

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here