Покистон муаммоларининг ягона ечими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдир

278
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон муаммоларининг ягона ечими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдир

Покистондаги сиёсий уюшмаларнинг юрт муаммолари учун ягона ечим зудлик билан сайловлар ўтказишдир, деган хомхаёллари қаршисида, Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидаги саволларни ўртага ташлади:

«Бу сиёсий уюшмалар сайловлардан сўнг ҳокимиятга келиб, Халқаро Валюта Фондининг одамларни тинка-мадорларини қуритган «оғир қарорлар»идан бошқа нима бера олишади?! Яқинда 20 миллиард долларга етадиган жорий дефицит муаммосини биргина сайловнинг ўзи қандай ҳал қила олсин?! Солиқ тушумларининг ярмидан кўпини еб юбораётган судхўрлик қарзларини ҳам биргина сайловларнинг ўзи қандай тўлай олсин?! Биргина сайловлар амалга ошса, ҳукмдорлар салибчилардан Кашмир озодлигини илтимос қилишдан воз кечиб, уни Покистон Қуролли кучлари қўли билан жиҳод қилиш орқали озод этишадими?! Ҳукмдорлар Кашмирдаги ва бутун Ҳиндистоннинг ўзидаги мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган репрессиянинг тўхташи учун ҳинду давлати қаршисида «кенг бағир бўлиш» сиёсатидан воз кечишадими?!».

Матбуот баёнотида Покистондаги мусулмонларга қуйидагича мурожаат қилинди:

«Сизлардан ҳар бир онгли киши шуни англамоқдаки, сайловлар ўтказишдан ҳозирги омадсиз бадбўй режимни жонлантириш ҳамда уни ўзи лойиқ бўлган дафн қилишдан қутқариб қолиш мақсад қилинган. Бу сайловларнинг ўзи Покистондаги муаммолардан бирортасини ҳам ҳал қилмаслиги шубҳасиз. Сайловдан кейин ҳам халқни эзиш давом этади, худди сайловдан олдин бўлгани каби. Покистондаги муаммоларни бирдан-бир ечими онгли холис сиёсий етакчилар орқали Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдир. Ушбу Халифалик барча исломий юртларни бирлаштиради ва у ерлардаги иқтисодий ресурсларни тўплаб, бутун Ислом Умматига сарфлайди».

Баёнот сўнггида Покистон Қуролли Кучларига «Сиз ўз вазнингиз билан Ислом ва мусулмонлар лойиҳаси бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш лойиҳасининг ортида туришингиз керак. Ана шунда роббингиз ризосига ва дунёю охират неъматига эришасиз».

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here