Жапаров: “Июн воқеалари” такрорланмаслиги учун умумий мафкура зарур

253
0

 Жапаров: “Июн воқеалари” такрорланмаслиги учун умумий мафкура зарур

 Хабар: Президент Садир Жапаров Ўш ва Жалолобод вилоятларида юзлаб одам қурбон бўлишига олиб келган июнь воқеаларига 12 йил тўлиши муносабати билан мурожаатнома билан чиқди.

 Унинг сўзларига кўра, ўшанда “ташқаридаги бузғунчи кучлар ва айирмачилар” халқ бирлигига путур етказишга ҳаракат қилишиб, ўз манфаатлари йўлида адоват оловини ёққанлар. Ўша фожиавий воқеалар, президент таъбирича, барча миллат ва элатлар бирлиги ҳамма нарсадан муҳимлигини яна бир карра кўрсатган.

 “Мазкур фожиа бизнинг кўзимизни очди, давлат яхлитлиги учун ўз хатти-ҳаракатларимизда эҳтиёт бўлишимиз лозимлигини ойдинлатди. Бу воқеалар ҳар қирғизистонликни мамлакатимиз тақдири учун масъулият ҳис этишга мажбур қилди”, – деди Жапаров.

 “Бундан кейин низоларнинг олдини олиш учун этник гуруҳларни бирлаштирган муштарак мафкура, ёшларни бағрикенгликка тарбиялашга қаратилиши керак”, – деб таъкидлади у.

 Изоҳ: Агар Жапаров чиндан Қирғизистон халқини муштарак мафкура асосида бирлаштиришни истаса, у ҳолда қирғиз халқи қабул қилган ақида ва шу ақидадан келиб чиққан мафкура билангина бирлаштириши мумкин. Бундан бошқа – мусулмон аҳолиси ақидасига зид бўлган демократик-капиталистик мафкура ҳам, миллатчилик ва ватанпарварварлик мафкуралари бирлаштиришга қодир эмас. Сабаби, мусулмонлар демократияни ҳеч қачон қабул қилишмайди. Чунки, бу мафкура асосида ҳам, қарашларида ҳам, қадриятларида ҳам мусулмонлар эътиқодларига томон зид.

 Миллий мафкура эса ҳатто бир ватанда яшаётган турли хил миллат вакилларини ҳам бирлаштиришга қодир эмас. Чунки, ҳеч бир миллат ўзининг устидан бошқа миллат ҳукмрон бўлишини хоҳламайди. Аксинча, бу мафкура бир ватанда яшаётган турли миллатлар ўртасидаги можаролар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Муваққат ҳукумат ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун 2010-йил июн воқеаларида айнан миллатчилик фикрига таянган эди.

Ватанпарварлик мафкурасини оладиган бўлсак, бу мафкура бир ватандаги халқларни фақат уруш ҳолатидагина етаклашга қодир бўлиши мумкин. Худди бугунги кунда Россия босқинига қарши украиналиклар бир тан, бир жон бўлиб бирлашганлари каби. Инсонинг аксар ҳаёти урушлардан ҳоли, тинч ўтгани сабабли бу мафкурани тинчлик ҳолатида ҳеч аҳамияти йўқ. 

 Хулоса қилиб айтганда, инсонларни миллати, ирқи ва яшаётган маконидан қатъий назар етаклаш ва бирлаштиришга қодир ягона тўғри мафкура бу – Ислом мафкурасидир. Фақат шу мафкурагина нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга хотиржамлик, фаравонлик ва тараққиётни кафолатлаб беришга қодирдир.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here