Саудия ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириши яқинлашаётганини хабар қилмоқда

175
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саудия ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириши яқинлашаётганини хабар қилмоқда

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон 2022 йил 24 май куни твиттердаги саҳифасида бундай ёзди: «Фаластин масаласи ҳал бўлмагунча нормаллашув бўлмайди… Бу мавзуда биз тушунаётган равишда бирор ўзгариш бўлгани йўқ. Муносабатларни нормаллаштириш якуний натижа эмас, аммо ҳаракатнинг якуний натижасидир. Араб давлатлари тинчлик ташаббусини бошлаб берган Саудиядир ва ушбу ташаббус «Исроил» билан минтақа ўртасида муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга олиб боражак. Мудом Фаластин масаласи ҳал эмас экан, ушбу нормаллашувга асло эришолмаймиз. Ҳозирги кун тартибидаги ишимиз фаластинликлар билан «исроилликлар» ўртасидаги тинчлик жараёнини олдинга силжитишдир ва бу минтақага ҳам, «Исроил»га ҳам, Фаластинга ҳам манфаат келтиради».

Роя:

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг «Фаластин масаласи ҳал бўлмагунча нормаллашув бўлмайди», деган гапи бунга яқин қолганини англатади. Чунки у яҳудийлар билан нормаллашувдек хиёнатга қарши эмас, балки бошқа бир хиёнатни, яъни Фаластин масаласини ҳал этиш хиёнатини шарт қиляпти. Табиийки у айтаётган ечим хўжайини Америка лойиҳасидаги икки давлат ечимидан иборат. Бироқ яна бир хўжайини бўлмиш мамлакат валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон муаммонинг ҳал бўлишидан умидвор. Аммо у муаммонинг ҳал бўлишини шарт деб билмайди, балки яҳудий вужудини душман эмас иттифоқчи деб ҳисоблайди.

У 2022 йил 3 март куни Америкада чиқадиган «The Atlantic» журналига бундай сўзларни айтди: «Саудия «Исроил»га душман, деб қарамайди, балки уни ўзига эҳтимолли иттифоқчи, деб ҳисоблайди. Аммо бунга эришиш учун баъзи масалалар ҳал этилмоғи лозим. Биз «исроилликлар» билан фаластинликлар ўртасидаги муаммо ҳал бўлишига умид қиламиз».

2022 йил 24 май куни «Axios» веб-сайтида айтилишича, «АҚШ президенти Байден Саудия билан «Исроил» ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги биринчи қадамни якунлаш учун ўзи воситачилик қилмоқчилигини» маълум қилди. Июн ойи охирида Байденнинг минтақага сафар қилиб, Саудия ва яҳудий вужудига бориши кутилмоқда. Саудия режими Америкага тобе бўлгани боис, унинг яҳудийлар билан нормаллашувини маълум шаклда, масалан, бу режимни ютуққа эришган ва Фаластин масаласида бирор нарсани уддалаган қилиб кўрсатадиган шаклда амалга оширилмоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here