Дунёдаги биринчи давлат Ислом марҳамати билан капитализм зулми ўртасида

82
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дунёдаги биринчи давлат Ислом марҳамати билан капитализм зулми ўртасида

Бугунги кунда дунёнинг йирик давлатлари Росулуллоҳ ﷺ замоналаридаги йирик давлатларга ўхшайди. Чунки бу давлатларнинг хатти-ҳаракатлари бугунги кунда дунёни зулмга дучор қилиб, инсоний қадриятларни таназзулга учратмоқда. АҚШ, Хитой, Россия, Франция ва Британия дунёни ўз томорқалари қилиб олгандек ҳаракат қилишяпти. Бошқа давлатларни ўзларига тиз чўктириш учун систематик равишда мустамлакачилик сиёсатини олиб боришяпти. Бу сиёсатлари оқибатида олам залолат ва бахтсизликка учради, халқлар нима қиларини билолмай-ҳайрон қолдилар, худди Росулуллоҳ ﷺ замоналарида Рум ва Форс инсонлар ҳаёти ва тақдирига нисбатан зараркунанда сиёсат олиб боришгандаги халқлар ҳолати каби. Ўшанда ҳам дунёнинг биринчи давлати мақомини эгаллаш устида тинимсиз беҳуда урушлар олиб боришган.

Ана шунда Росулуллоҳ ﷺ ёрқин фикр юритиб, оламни ўша йирик давлатлар келтирган анархия, жаҳолат ва очкўзлик ботқоғидан тортиб чиқариш учун ўзларининг ташқи сиёсатини жиҳодга асослаганлар. Ул зот илк Ислом давлатини барпо этган кундаёқ қабул қилган қатъий ва тақдирий қарор дунёнинг биринчи давлатига айланиш қарори эди. Мақсадлари, уммат ва халқларга зулм қилиш ва бойликларини талон-торож қилиш эмас, балки дунёни Аллоҳ берган раҳмат ва неъмат ила идора қилиш бўлган. Зотан, ушбу раҳмат ва неъмат бутун оламга адолат пойдеворини қурувчи буюк Ислом динидир.

Аммо бугунги кунда эса, Уммат бўрилардан қай бири ёрдам берар экан, дея кутиб, қўл қовуштириб ўтирмаслиги керак, акс ҳолда, у раҳм ва шафқатни билмайдиган, бизнинг тақдиримизга ҳукмронлик қилаётган бу йирик давлатларнинг қурбонига айланади. Ваҳоланки, ҳақ уммати бизмиз, оламга адолат ва раҳматни қайта олиб келиш учун дунёга ҳукмронлик қилишга биз лойиқмиз.

Умматнинг нажоти унинг буюк Ислом аҳкомларига ҳақиқий равишда қайтиши билан бўлади ва киши қачон Исломи асосида ёрқин фикрласа, ҳақни топиб, унга эргашади, ботилни таниб, ундан четлашади. Ҳатто унинг аввалу охир ташвиши Умматга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати бўлмиш ҳокимиятини қайтариш учун олам масъулиятини зиммасига олиш ташвишига айланади. Зеро, бу давлат бутун инсониятнинг раҳмат ва адолатга етишиш орзусини рўёбга чиқаради. Бас, ушбу адолат ва раҳмат учун амал қилувчилар амал қилиб қолсинлар.

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here