Эрон ҳукмдорлари яҳудий вужудининг жавоб қайтаришни талаб қиладиган хатоси, деганда нимани тушунишади?!

170
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрон ҳукмдорлари яҳудий вужудининг жавоб қайтаришни талаб қиладиган хатоси, деганда нимани тушунишади?!

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими Эрон армияси қуруқлик кучлари қўмондонининг «агар бу душман хато қиладиган бўлса, биз Тель-Авив билан Ҳайфани ер билан яксон қиламиз», деган сўзларига изоҳ сифатида бундай деди:

«Бу Эрон режими яҳудийларнинг муборак замин билан Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларини босиб олиб, у ерни ўзларининг ибодатхонасига айлантиришга уринишаётганини хато, деб ҳисобламаётган бўлса, у ҳолда, ҳаракатга келиши учун яҳудийларнинг яна қандай хатосини кутяпти экан?! Уларнинг мусулмонларни ўлдириш, блок-постларда муслималарни отиб ташлаш, Фаластин аҳлини қочқинга айлантириб, уй-жойларини бузиб, ўзларини қамоққа ташлаш, жанозаларига ҳужум қилиш каби қатор жиноятларни содир этишлари Эрон режими наздида хато ҳисобланмаса, у ҳолда, нимаси хато саналади?! Эрон режими яҳудий вужуди томонидан ўз уламоларининг ўлдирилишини, етакчиларига суиқасд қилинишини, объектларини бомбардимон қилинишини одатда хато санамас экан, у ҳолда, Эрон армияси ҳаракатга келишини талаб қилувчи қизил чизиқ нимадан иборат?! Босқинчиларнинг бу ва бошқа жиноятлари Эрон режими наздида хато ҳисобланмас экан, демак, ер билан яксон этиш тўғрисидаги бу баёнотнинг маъноси «хотиржам бўлинг ва истаганингизни қилинг, нима қилсангиз ҳам биз уни жиддий ҳаракат қилиш керак бўлган хато, деб ҳисобламаймиз, биз сиздан бир дона ўқ отишга лойиқ бирорта ҳам хатони кўрмадик», деганни англатади! Чунки Эрон режими, мусулмон юртларидаги мавжуд бошқа режимлардан фарқсиз, муаммонинг бир қисмидир. Эрон режими Умматни парчалашга ва яҳудийларни юртларимиздаги ўзининг авангард базаси сифатида мустаҳкамлашга уринаётган мустамлакачи Ғарб қўлидаги қўғирчоқдир. Шунинг учун ушбу муборак замин масаласи мана шу вужудни илдизи билан қўпориш билангина ҳал бўлади, бошқа йўл билан ҳал бўлмайди. Умматдан мана шу иш талаб қилиниши билан бир қаторда, мустамлакачи Ғарбнинг юртларимизда қолган-қутган режимларини ва ҳукмдорларини супуриб ташлаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш ҳам талаб қилинади.

Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here