Американинг прокси урушлари

364
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Американинг прокси урушлари

Устоз Ҳасан Ҳамдон (Абу Баро)

Прокси уруш – уришаётган кучлар ёки дунёдаги биринчи давлат жангда ўзининг ўрнига бошқа томонлардан фойдаланганда юзага келадиган урушдир. Бунда ўша бошқа томонлар биринчи давлатнинг малайи бўлиши ҳам ёки унинг сиёсати доирасида ҳаракат қилувчи бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, унинг бевосита мустақил бўлишининг ҳам фарқи йўқ. Ёки бу томонлар ёлғиз битта давлат ёки ҳарбий блок бўлиши ҳам мумкин. Прокси урушда дунёдаги биринчи давлат сиёсий стратегия (режа)лар тузади ҳамда ролларни, роль ўйновчиларни ва уларнинг қўлидаги карталарни белгилаб беради. У шунингдек, барча томонларнинг айни режа бўйича кетишини таъминлаб, муайян сиёсий стратегик мақсадни амалга ошириш учун услуб ва воситалар бўйича сиёсий альтернативалар ишлаб чиқади. Кўзланган мақсад халқаро ёки регионал бўлиши ҳам, шунингдек, эҳтимолли хавфни тўхтатиб қолиш ёки бошқаларни нейтраллаштириш бўлиши ҳам мумкин.

«Прокси уруш қачонки бирор бир йирик куч бошқа бир давлатдаги жангни қўллаб-қувватлаш ва бошқаришда катта роль ўйнаган ёки ушбу жангларни қўзғатган пайтда содир бўлади. Лекин бундай пайтда унинг ўзи ушбу ҳақиқий жангларда қатнашмайди, қатнашса ҳам кичик доирада қатнашиши мумкин, холос. Амалий жиҳатдан олганда, прокси уруш сояга ўхшайди ва кўпинча ҳар қандай курашда прокси уруш олиб бораётган давлат билан унга хизмат қилаётган давлат ўртасида кучлар мувозанати ўзгаради».

Прокси уруш кучли сиёсат юритувчи ҳар қандай давлат учун сиёсий зарурат ва пухта стратегиядир. Уни ҳатто дунёдаги биринчи давлатнинг сўзсиз қатъий сиёсати, дейиш ҳам мумкин. Биринчи давлат бошқа давлатлар билан курашда ҳар доим кузир карталарга ва воситаларга эга бўлади. Зеро, бу кузир карталар ва воситалар бевосита ўзига тегишли бўлиб, унинг ҳарбий қувватини ҳамда техник ва технологик жиҳатдан устунлигини очиқ ифодалайди. Шунингдек, унинг рақиби ёки рақиблари қаршисида катта реал фарққа эгалигини, иқтисоди ва иқтисодий воситаларининг глобал миқёсда кучли эканини, ўз валютасининг кучлилигини, иқтисодий урушлар, дейилаётган йирик бозорининг кучлилигини ҳамда қўл остидаги халқаро воситаларининг кучлилигини… ҳам ифодалайди. Қўл остидаги халқаро воситалар деганда, бугунги кундаги АҚШ давлат департаментининг кабинети ҳисобланган Хавфсизлик Кенгашини ёки Халқаро Валюта Фондини мисол қилса бўлади. Зеро, биринчи давлатнинг куч-қудрати жуда катта ва хилма-хил бўлади. Акс ҳолда, у дунёдаги биринчи давлат бўлолмайди.

Бевосита бўлмаган кузир карталарга келсак, хоҳ тобе давлат бўлсин, хоҳ мустақил давлат бўлсин улар жуда кўп бўлади, бироқ, биринчи давлат улардан ўзининг ҳаётий манфаатларидан келиб чиқиб фойдаланади. Бунга мисол, Тинч океани давлатлари Хитойнинг гегемонлигидан қўрқишаётган бир пайтда, Америка бу ҳолдан айни давлатларни Хитой хавфини тўхтатиб қолиш учун унга қарши гижгижлашда фойдаланмоқда. Режа тузилгандан сўнг, марказнинг роли режа ижросини ва воситалар изчиллигини кузатишдан ҳамда энг кучли кузир карталарни ишга солишдан иборат бўлади.

Дунёдаги биринчи давлат прокси урушга худди сув каби муҳтождир. Чунки у проксисиз-бевосита урушга киришганда баъзи нарсаларни бой беради, ҳатто уруш охирида душманни енгган тақдирда ҳам ўзининг ҳарбий, иқтисодий ва инсоний қудрати зиёнга учрайди. Алалоқибат, ҳайбатига ва бошқа давлатларнинг унга нисбатан қарашига зарар етади, яъни унга қарши турадиган ва ундан қўрқмайдиган давлат пайдо бўлади. Зеро, энг жиддий ва аянчли хавф дунёнинг унга бўлган ишончига путур етишидир.

Давлат тўғридан-тўғри урушда ютқазадиган яна бир жиддий нарса шуки, бундай урушда давлат бутун диққатини муайян душман билан ҳарбий урушга қаратиб, шу билан банд бўлганлиги сабабли халқаро позицияни ва ҳамма нарсани кузатолмай қолади, оқибатда ишлар назорати ва тизгини қўлидан чиқиб кетади. Агар уни бирор давлат кузатиб, пайт пойлаб турган бўлса, халқаро ҳолатдан машғул бўлиб қолганидан фойдаланиб, унинг баъзи масалаларига аралашишга ва баъзиларини ўзгартириб юборишга муваффақ бўлади. Бунга Британиянинг икки гигант давлат ўртасидаги урушдан – улар ўртасида халқаро келишув бўлишидан олдин – фойдалангани мисол бўлади. Бу тўғридан-тўғри уруш оқибатларининг энг ёмон тури бўлиб, у халқаро вазиятнинг ўзгаришини англатади. Шунингдек бу, дунёнинг биринчи давлатга бўлган ишончига зарба ва унга путур етиши бўлибгина қолмай, балки унинг халқаро мавқеини йўқотиши халқаро вазиятнинг тўғридан-тўғри урушдан олдинги ҳолатдан бошқача бўлиб қолишидир.

Прокси уруш пухта стратегияга эга сиёсий мафкура бўлиб, биринчи давлат учун унинг таъсири катта. Мана, Қўшма Штатлар Хитойни жиловлаш учун унга қарши прокси урушга кирмоқда. Буни Ҳинд ва Тинч океанидаги давлатлар гуруҳи ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар орқали амалга оширмоқда. Унинг бу урушга киришдан мақсади катта ўлжани қўлга киритиб, кузир карталарга – агар қолган бўлса – ушоқларни қолдиришдир. Бундан ташқари кузир карталар прокси уруш натижасини ўз кучларини ҳам йўқотадилар. Америка ҳатто бевосита уруш билан ўз қудрати ва давлатлараро ҳайбатига зарар етказиш ўрнига, прокси уруш орқали масалан, то охирги украиналик ёки япониялик ёхуд ҳиндистонлик ёки австралиялик қолгунча жангни давом эттириш орқали қурол-яроғ сотиш, барчага зарба бериш, уларни ўзининг қаноти остига киритиб, давлатлараро гегемонлигини зўрлаб ўтказиш каби бошқа йирик мақсадларни ҳам қўлга киритиб олади. Демак, прокси уруш дунёнинг биринчи давлати учун ҳаётий ва сиёсий зарурат ҳисобланади.

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here