Ақиданинг қўзғолон ва нусратга бўлган таъсири

342
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақиданинг қўзғолон ва нусратга бўлган таъсири

Устоз Муръий Абу Ҳасан

Инсон табиатан шундайки, у ўзининг пайдо бўлиши, ким яратгани ҳақидаги саволга жавоб қидириб яшайди. Яратилишидан мақсад нима, ҳаётдан олдин нима бўлган, кейин нима бўлади, менинг ҳаётдаги ролим нимадан иборат каби саволларга жавоб излайди.

Пайдо бўлиш тўғрисидаги ушбу саволлар энг катта тугун ҳисобланади. Уларга жавоб топиш инсоннинг ақидаси ва ҳаётга бўлган нуқтаи назаридир. Жавоблар ҳар хиллиги билан инсоният ақидаси ҳам ҳар хил бўлади. У жавоб топган пайт ўзига ҳаётда юриши учун алоҳида йўл белгилаб олади. Йўл ҳар бир инсоннинг ақидасига хос бўлади. Чунки ақидаларнинг ҳар бирида бахт учун алоҳида маъно, амаллар учун бошқасидан фарқли мумтоз ўлчов ҳамда ақида белгилаб берган яратилишдан кўзланган ғояни амалга оширувчи муайян тузуми бор.

Қўзғолон ҳаётнинг барча соҳасини ўз ичига олган туб инқилобий ўзгариш экан, демак, у мавжуд режимларни ўзгартириш кераклигини англатади. Чунки ушбу қўзғолон ҳаёт ишларини қўзғолончилар ақидасига мос равишда тубдан тартиблаштиради. Улар қабул қилган яратилиш ҳақиқатини ифодаловчи ақидаларига мувофиқ келмагунча ҳақиқий ўзгариш бўлмайди. Агар ақидаларига мувофиқ келмаса, барчаларини бўлиниш ва зое кетиш кутади.

Ахир, қўзғолончилар қандай қилиб маълум ақидани қабул қилган ҳолда ҳаётлари тузумини ўзгартиришга ҳаракат қила туриб, сўнг ушбу ақидаларидан балқиб чиққан тузумни олмасликлари мумкин?!

Бугун дунёдаги, шу жумладан мусулмон юртларидаги мавжуд тузумларни диққат билан ўрганадиган бўлсак, шунга гувоҳ бўламизки, улар динни давлат ва ҳаётдан ажратишга асосланган илмоний ва капиталистик тузумлар бўлиб, ўлчовлари манфаатдир. Улар бахт-саодатни завқланиш ва лаззат, деб тушунишади. Ғоялари истак-майлларни қондириш бўлиб, дунё ҳаётидан нарига ўтмайди. Шубҳасиз, бу Исломга зиддир. Чунки Ислом бизнинг яратувчи Аллоҳнинг махлуқотлари сифатида мавжудлигимиз ҳақиқатини баён қилган ва бу коинотга келишимиздан кўзланган мақсадни белгилаб берган. Бу мақсад Аллоҳ Таолога қуллик қилишдир:

﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ﴾

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим»                   [Зориёт 56]

Ислом шунингдек, бизга амаллар ўлчовини, яъни шаръий ҳукмни берган.

Демак, Ислом ақидаси бизга мусулмон бўлганимиз учун ушбу ақидадан балқиб чиққан муайян тузумга ва ушбу тузум ўз ичига олган ва вужудга келишимиздан кўзланган ғояни амалга оширишимизга элтувчи қонун-қоидаларга амал қилишни буюрди. Бошқа ақидадан келиб чиққан ва ўлчовлари бошқа ўлчов бўлган ҳамда ушбу тузумимизга зид келувчи бошқа ҳар қандай тузум биз эътиқод қилган яратилиш ғоясини ҳаргиз рўёбга чиқармайди.

Шунинг учун мусулмон юртларида қўзғолон қилган ҳар бир мусулмон капиталистик тузумни ва ундан келиб чиққан илмоний ўлчовларни вайрон этмоғи ва уларнинг ўрнига Ислом тузуми ва ўлчовларини барпо этмоғи даркор. Акс ҳолда, у қўзғолон қилган тузумнинг ўрнига яна ўша тузум қайтиб келади ва бу тузумнинг ҳукмдор раҳбарларини ўзгартириш фойда бермайди. Қачон тузумлар ва ўлчовлар шундай ўзгартирилсагина ҳақиқий ўзгариш бўлади, ундан бошқа ўзгариш эса, сариқ чақалик қадрсиз сохта ўзгариш бўлади.

Шунинг учун қўзғолоннинг нусрат қучиши ақидамиз тушунчасига мувофиқ қайта давлат барпо қилиш ва ҳаёт тузумларини ўзгартиришдан иборат. Давлатнинг дастури ҳам, тузуми ҳам фақат Ислом ақидаси асосида қоим бўлади. Чунки биз фақат шу тузум билангина ҳаётга келишимиздан мақсадни рўёбга чиқариш йўлидан юришимиз мумкин, диққат қилинг бу ҳеч шериги йўқ, ягона Аллоҳ Таолога қуллик қилиш мақсадидир. Бироқ, демократик тузумлар бизни ҳаётга келишимиздан мақсадга тескари йўлдан юргизмоқда. Бизни Аллоҳнинг розилигига етиш учун Унинг аҳкомларини татбиқ қилишдан буриб, инсоннинг қонунларига бўйсунишга ва кофир давлатларга хизмат қилишга ундамоқда. Бас, демократия ҳам Аллоҳ ва Росулининг чизиғидан чиққан тузум бўлиб, Аллоҳга итоат қилишимизга тўсқинлик қилмоқда ёки тақиқламоқда ҳамда осийликка шароит яратиб бермоқда. Алалоқибат, Росул акрам ﷺ айтганларидек, ҳаётимиз жуда аламли ҳаётга айланди:

«يَأْتِي عَلَى النَّاسِ زَمَانٌ الصَّابِرُ فِيهِمْ عَلَى دِينِهِ كَالْقَابِضِ عَلَى الْجَمْرِ»

«Шундай замон келадики, унда дин йўлида сабр қилган киши қўлида чўғни ушлаб тургандек бўлади». (Термизий саҳиҳи).

Қўзғолон ва нусрат қачон мана шундай тушунилса, йўлни охиригача давом эттириш керак бўлади. Бу бугунги тузум-режимни конституциялари ва барча аркону башаралари билан қўшиб ағдариб, Ислом бошқарувини барпо этиш йўлидир. Бу йўлда шунингдек, халқаро ҳамжамият, асосан Америка ва тобелари бизга тақдим этаётган сиёсий ечимларни рад этмоқ ҳам зарур. Чунки улар бераётган ечимлар мавжуд режимларни ҳимоя қилувчи ва ағдарилишини олдини олувчи, мустамлакачи кофир Ғарбга қарамликдан қутулишга тўсқинлик қилувчи ечимлардир. Тунис ва Мисрда худди шундай бўлди. Шом қўзғолонида ҳам шундай қилишга уринишяпти. Аввало Аллоҳ Таолонинг фазл-марҳамати ила, қолаверса, холис онгли бандаларининг ҳаракати билан, улар бизни ўзларининг бундай сиёсий тузоқларига туширишга ёки малай режимларини қайта тиклашга ҳаргиз муваффақ бўлолмайдилар.

Шуни тушунишимиз керакки, ярим қўзғолонлар қўзғолончиларни ўлдиради. Нусрат маъносини андак хато тушунадиган бўлсак, ўз душманларимизнинг устимиздан қозонган ғалабаларини ўзимиз олқишлайдиган бўламиз, аҳлимизни ўзимиз қўзғолон қилган режимнинг чангали ўзимиз тушириб берамиз ва илгари Роббимизни ғазаблантирганимиздек, яна ғазаблантирамиз… Аммо инша Аллоҳ бундай бўлмайди.

Хулоса қилиб айтганда, қўзғолон қилган мусулмонлар фақат ва фақат Ислом ақидасини тушунган ҳолда ўзгариш қилсинлар, малай режимларга ҳамда уларни пайдо қилган ва ортида туриб, ҳимоя қилаётган давлатларга қарши курашсинлар. Агар бу режимлар ва Ғарб давлатлари бизга қарши ўзларидаги мавжуд моддий қурол-яроғ ва маблағлар ёрдамида курашаётган бўлсалар, биз уларга қарши қўлимиздан келганча мавжуд моддий кучимиз билан курашамиз ва Аллоҳ Таолодан ўзгага на ишонамиз ва на суянамиз. Зеро, қуйидаги оятларида марҳамат қилган Аллоҳ Таолонинг ваъдаси нусратга бўлган ишончимизга пойдевордир:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар фосиқлардир»                                                                                                [Нур 55]

﴿إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ﴾

«Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган кунда (қиёматда) ҳам албатта нусрат берурмиз»                                                       [Ғофир 51]

Аллоҳга дуо қилиб, бизга Шом заминида куч-қудрат, нусрат ва ғолиблик беришини сўраймиз. Зотан, бу тупроқда бир миллиондан зиёд инсон қурбон бўлди ва бунча қурбонлик Ислом бошқарувига лойиқдир. Ушбу бошқарув эса, Росулуллоҳ ﷺ бизга

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат қилган Ислом давлати, яъни иккинчи рошид Халифалик давлати орқали бўлади. Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топгандан буён, ҳар қанча машаққатлар, тўсиқлар, аламлар ва қурбонликларга қарамай, ўзини мана шу ғояга бағишлади. Аллоҳнинг изни ила бу давлатни барпо этиш вақти келди, зотан, бунга муяссар қилиш Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here