Фикрий китобларни қандай тушуниш керак

424
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиийм

Фикрий китобларни қандай тушуниш керак

Фикрий китоблардан мақсад ҳақиқатларни инсонлар англаб етиб, тушуниб, ўша асосида ҳаётларини тартиблаштириш, хатоларини ўнглаш учун уларга етказишдир. У китоблар ҳақиқатларни етказиш билан бирга ноҳақликларни очиб беришни ҳам мақсад қилади. Ким қайсидир соҳада ҳақиқатларга эришишни хоҳласа, адашиб қолмай деса ўша мавзудаги фикрий китобларга мурожаат қилиш энг тўғри йўлидир. Аммо фикрий китобларни ўқишда тўғри тушуниш учун юқори савиядаги маълумотларга эга бўлган мутахассис билан ўқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан: медицина соҳасида врач ёрдамида, телефон соҳасида телефон программисти ёрдамида тўғри натижага эришиш мумкин. Ўзича ўқиш билан жонига ёки телефонига хатарли харакат қилиб қўйиш эҳтимоли бор. Шунинг учун фикрий китобларни, айниқса ҳаёт тарзига алоқадор фикрий китобларни мутахассис(мушриф) билан ўқиб чиқиш шарт. Аксинча ўзича ўқиши билан хато туниши, ҳаёти издан чиқиш ҳавфи бор. “Ўзича ўқиб чиқиш етарли”- деб Исломдан бехабар, жоҳил ёки дин душманлари айтиш мумкин, чунки бу Ислом ҳақиқатига қарши, оятга қарши бўлган фикр бўлиб, у ҳеч қандай иккиланиш инкор қилиниши керак, чунки асло гумонга тушиш жоиз бўлмаган ҳақиқатларни баён қилган Қуръонни ҳам араб тили устаси бўлган арабларга ўзларча тушуниб олишларига йўл қўймади, балки Росулуллоҳ с.а.в.ни баён қилиб берувчи қилиб юборди ва унинг шарафли вазифасининг асоси қилди, Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ

Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдикки, шояд тафаккур қилсалар. [16:44].

Саҳобаларга қарата ҳам ҳақиқатлар баён қилинган оятларни тушуниш учун аввало билган инсондан яхшилаб ўрганиш шарт эканини ва бу жиҳодданда зарурроқ иш эканини англатувчи оят нозил бўлган:

وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا كَافَّةً ۚ فَلَوْلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرْقَةٍ مِّنْهُمْ طَائِفَةٌ لِّيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ

Барча мўминлар (жангга) чиқишлари лойиқ эмас. Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар динни (Росулуллоҳ с.а.в.дан)ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдиларига қайтган вақтларида, у қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақланишлари учун (Росулуллоҳ с.а.в.дан улар сафардалик вақтлардан нозил бўлган оятлардаги ҳақиқатларни ўргатиб) уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?![9:122].

Улар араблар эди, Куръон уларнинг тилида нозил бўлган, яъни улар мужтаҳидлар эди. Шунга қарамасдан Қуръонда нозил бўлган ҳақиқатларни Росулуллоҳ с.а.в.дан ўрганишган. Тушунганларидан, аниқ билиб олганларидан кейин бошқаларга етказишни амр қилмоқда. Қуйида “Тафкир”-фикрлаш китобидан олинган фикрий матнларни тушуниш тўғрисидаги фикрларни – баъзи изоҳлар билан – келтираман:

Фикрий ибораларда, ақлий маърифатлар асос вазифасини ўтайди ва аввало маъноларга эътибор қаратилади. Фикрий ибора, бу ақлнинг луғати, туйғунинг луғати эмас. Ундан фикрни, айниқса ҳақиқатларни етказиш кўзда тутилиб, маърифатни ишлатиш ва ақлларни таъсирлантириш, уларни кучайтириш мақсад қилинади. Ундаги сўзлар ва жумлалар: уларга диққатни қаратиш, аниқлаш, ЧУҚУР ўрганиш билан ажралиб туради. У туйғулардан қатъий назар ақлга, фикрий ҳақиқатларни ёйишга тиришиш ва чуқур ўрганиш билан эришишга муҳтож маърифатларга асосланган. Шунинг учун фикрий иборалар адабий иборалардан батамом фарқ қилади. Бунинг боиси шундаки, адабий ибора ҳақиқат ва маърифатларга тўхталмайди ва ундан ақлни фикрлар билан озиқлантириш кўзланмайди, балки мана шу ҳақиқатларни зеҳнга яқинлаштиришга ҳаракат қилинади. Аммо ҳақиқатларнинг энг муҳими, аниқроғи танланади, яъни ҳаммага маълум бўлган ҳақиқатни гўзал, ажойиб суратда ифодалаб, завқларни қўзғайди, туйғуларга таъсир қилади.  Бошқача қилиб айтганда имкон қадар яширин ё зоҳирдаги жумлаларни очиб бериш орқали таъсирни пайдо қиладиган нарса танланади. Бу фикрларга олиб борадиган сўзлар ва жумлалар ўқувчини ҳам, эшитувчини ҳам тўлқинлантириб, туйғуларини қўзғайдиган ҳамда ҳавас, розилик ёки ғазаб, жаҳл каби фаолият тақозо этган туйғуларни пайдо қиладиган тарзда бўлади.

Фикрий ибора эса ундай эмас. Фикрий иборада туйғуни қўзғаш ё қўзғамасликдан қатъий назар, ақлни фикрлар билан озиқлантириш ҳақиқат ва маърифатларига тўхталиш мақсад қилинади. Унда фикрларни яқинлаштириш эмас, уларни очиқ кўрсатиш кўзда тутилади. Ундаги гўзалликни эмас, тўғри, чиройли ифодалаш ҳамда ақлни қаноатлантириш, қирраларигача нозик баён қилишни мақсад қилади. Ғазабланиш ё рози бўлиш, хурсанд бўлиш ё аччиқланиш каби туйғуни қўзғайдиган нарсаларга эътибор берилмайди, балки фикрни қандай бўлса шундайлигича баён этилади, яъни вокеълик суратини тасвирлайди-да, унга алоқадор ҳукмни ифодалайди, жумланинг суратини эмас фикрнинг суратини очишга аҳамият берилади.

Шу жиҳатдан фикрий ибораларни тушуниш адабий ибораларни тушунишдан тамоман фарқ қилади. Фикрий иборалар тўғрисида фикрлаш, яъни уларни тушуниш фақат ибораларнинг мавзуси ҳақида собиқ маълумот(ҳар бир калима ва уларнинг бирикмасидан хосил бўлган жумла ҳақидаги етарлича маълумотлар)идан пайдо бўлади. Агар мазкур маълумот бўлмаса, иборани тушуниш мумкин эмас. Масалан: медицина тўғрисидаги фикрни тушуниш учун медицина илмидан бохабар бўлиши, компьютер ҳақидаги фикр учун ўша ҳақида етарлича маълумот бўлиши керак. Чунки бу ибора муайян воқеликни ифодалайди. Агар инсонда мана шу воқеликни шарҳлайдиган собиқ маълумотлар мавжуд бўлмаса, ҳар қандай ҳолатда бу иборани тушуниши мумкин эмас.

Фикрий услуб бўйича тушуниш учун собиқ маълумотларнинг мадлули-далолати билан бирга тушуниш зарур. Агар собиқ маълумотлар шунчаки билиб қуйилиб, уларнинг далолати-воқелиги билан идрок этилмаса, фикрий иборани тушуниш мумкин эмас. Яъни ҳар бир сўзни тушунгандан кейин шу жумла нимани ифодалаяпти деб, жумла ифлдалаётган вокеликни аниқ тасаввур қилиш керак. Чунки фикрий ибора бирор мақсадни ифодалайди ва бу фикр(қуруқ сўз)гина бўлиб қолмай, уни воқелиги ҳам, далолати ҳам бор. Агар фикрнинг воқелиги идрок этилмай, далолатини кўрмасдан тушунилса, бу фикрда ундаги воқеликни шарҳлаш учун собиқ маълумотлари бўлмайди, бунинг фикрлашга, яъни фикрий иборани тушунишга фойдаси йўқ. Демак, фикрий иборани тушунишнинг шарти фақат собиқ маълумотнинг борлиги эмас, балки унда воқеликни идрок қилиш ва далолатини тасаввур қилиш ҳам бўлиши лозим. Масалан, сиз бир фикрий китобни ўқияпсиз. Китобнинг иборалари бирор фикр ё масала ҳақида бўлишидан қатъий назар, у ўзбекча лафзда бўлса, сиз ҳам ўзбек тили олимисиз. Аммо ўзбекчани билишингиз гарчи сўзлар ва жумлаларнинг маъносини тушунишингизга ёрдам берса-да, аммо бу нарса сўз ва жумлалар сийғасида ёзилган фикрларнинг далолатларини тушунишга ёрдам бермайди. Бу фикрларни тушуниш учун сизда албатта собиқ маълумотлар бўлиши, бу маълумотларнинг воқелиги ҳам, далолати ҳам идрок этилиши зарур. Акс ҳолда гапни луғавий жиҳатидан тушунасиз ва гоҳо тушунчангиз фикрлар далолат қилаётган нарсага мувофиқ, гоҳо унга зид келади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам фикрни эмас, луғатни тушунган бўласиз.

Масалан, мана бу иборани ўқияпсиз. «Сиёсий онга эга бўлган киши ўзининг тушунчаларини ва йўналишини ўрнатиш учун курашга кирган пайтида ўз тушунчалари ва йўналишига зид бўлган барча тушунчалар ва йўналишларга қарши курашга киришмоғи лозим».(аввал ўз тушунчаларингиз ва йўналишингиз ҳақида фикрланг, мисоллар келтириш, сўнгра қарши тушунчалар, йўналишлар ҳақида фикрланг, мисоллар келтиринг. Шундаги кейингина бу фикрни тушуниш имкони бўлади). Бу ибора фикрий ибора. Унинг маъносини тушунишингиз учун ўзбек тилини билишингиз, сўзлари ва жумлаларининг далолатларига тўхталишингиз кифоя қилмайди, балки сизда албатта сиёсий нуқтаи-назар очиқ ойдин бўлиши зарур. Бунинг учун яна сизда йўналишларнинг ва улар далолат қилган нарсаларнинг воқелиги тушунарли бўлиши, бу йўналишларни ўз йўналишингизга боғлиқлиги, ўз йўналишингизни инсонлар орасида ўрнатиш маълум бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, сиёсий онг, кураш, йўналишлар ва тушунчалар ҳақида маълумотлар бўлиши зарур, шундагина бу иборани тушуниш мумкин. Шу нарса ҳосил бўлмаса ва маълумотлар фақат маълумотлигича ё мулоҳазалигича қолиб, далолати воқелигисиз маъноларгина бўлса, бу иборани тушуниш мумкин эмас. Тушунилмаганидан кейин, ҳатто қалб тўрида уни ёд олинса ҳам фойдаси бўлмайди. Шунинг учун фикрий иборалар бир бинога ўхшаб, ундан бирор ғиштни суғуриб ташлансаю, бинонинг суратини ўшандайлигича қолдириш мумкин бўлмаганидек, иборадан ҳам бир ҲАРФни олиб, бошқа жойга қўйиш ёки бир СЎЗни бошқасига алмаштириш мумкин эмас, балки иборани қандай бўлса, шундайлигича мукаммал сақлаш зарур. Чунки ирода қилинган воқелик, яъни бажариш мўлжалланган фикрнинг далили муайян бир воқелик, муайян бир сурат бўлиб, воқеликдан ёки суратда бир нарса ўзгарса, тушуниш ҳам буткул ёки қисман ўзгариб кетади. Демак, фикрий иборани тушуниш унинг далолатини тушунишни ва далолатини тушуниш эса сўзлари ва жумлаларини муҳофаза қилишни талаб қилади.

Фикрий ибора баъзан адабий ибора шаклида тузилиши мумкин, ҳақиқатларни пухта билишга қўшимча туйғуларга таъсир қилиши мўлжалланади. Аммо у ҳар қандай ҳолатда ҳам адабий эмас, фикрий иборадир. Фикрий иборанинг шарти туйғуларга таъсир қилмаслиги эмас, балки бундан қатъий назар ҳақиқатларга эришишдир. Фикрий иборанинг туйғуларга таъсир қилишини ўйлаш билан фикрий иборалигидан чиқариб қўйилмайди, у фикрлигича қолади, агар фикрий ибораларнинг туйғуларга таъсирига аҳамият берилса, уни тушунишда фикрлар ҳақида собиқ маълумотлар бўлиши ва фикрларнинг воқелиги идрок этилиб, далолатлари тасаввур қилиниши керак.

Тўғри, фикрий иборалар ҳар бир инсонга яроқли бўлиши мумкин ва унда сақофатларига қараб барча инсонларга фикрларни етказиш имконияти бор, ҳар қанча чуқур бўлмасин уни ҳамма тушуниши мумкин. Лекин бундай ибораларни ҳар бир инсон ўз тушунчасига яраша қабул қилиш мумкин бўлса-да, унинг чуқурлик жиҳатларини ҳамма ҳам тушунавермайди. Ҳа, инсонлар фикрий иборани қодир бўлганича тушунадилар, аммо ҳар бир инсон ҳам шу иборалар орқали ва ундаги тушунча ёрдамида фикрлай олмайди. Чунки фикрий ибораларни юқори савиядаги собиқ маълумотларсиз тушуниб бўлмайди. Агар ундаги фикрларнинг воқелиги, далолатлари идрок этиладиган даражада бўлмаса, улардан фойдаланиш ва фикрларини ижро қилиш мумкин эмас. Ҳар қандай инсон бу ибораларни тушуниш қувватига мувофиқ қабул қилишлари ҳар бир инсон бу ибораларни тушунишга қодирлигини англатмайди. Собиқ маълумотлари юқори савияда бўлмаган кишилар ҳеч қандай ҳолатда ҳам уларни тушунолмайдилар.

Шу ўринда қуйидагича савол туғилиши мумкин: фикрни ҳосил қилиш учун ҳис вужудга келган пайтда собиқ маълумотлар бўлишининг ўзи кифоя. Бу шуни англатадики, фикрий иборани тушуниш учун инсонда, ибора ўз ичига олган воқени шарҳлайдиган маълумотлар бўлишининг ўзиёқ етарлику? Бунга жавоб шуки, собиқ маълумотлардан мақсад нас ўз ичига олган воқеликни ифодалаб берадиган маълумотлар кўзланган. Собиқ маълумотлар фақат шу ибора савиядаги маълумотлар бўлсагина воқеликни шарҳлай олиши мумкин. Агар собиқ маълумотлар луғавий маълумотлардан иборат бўлса, улар фақат луғавий шарҳлашга етади, фикрни шарҳлашга кифоя қилмайди. Агар ҳукм: бошқарувнинг “қувват” эканлиги ҳақида собиқ маълумот бўлса ҳам бу ҳукмнинг маъносини тушунишга етарли эмас. Аксинча унинг маъносини тушунишда адаштириб қўйиши ҳам мумкин. Агар жамият ҳақида уни инсонлар ва алоқалардан иборат деган маълумот бўлса, бу ҳам жамиятни ўзгартириш ёки муҳофаза қилиш учун кифоя қилмайди, чунки бу маълумот жамиятни англатадиган даражадаги маълумот эмас. Шунга ўхшаш то фикрий иборани идрок этиш учун собиқ маълумот(ибора ўз ичига олган сўзни тушунтирувчи маълумот)лар, юқори савиядаги фикрни пайдо қилувчи маълумот бўлмоғи лозим.

Баъзан шундай дейилиш мумкин: Агар фикрий иборани тушуниш учун собиқ маълумотлар юқори савиядаги фикр даражасида бўлиши шарт қилинган экан, у ҳолда иборанинг воқеини ва далолатини идрок этиш қаердан келиб чиқади? Бунга жавоб шуки, фикрий иборани тушунишдан мақсад, лаззатланиш ёки маъносига тўхталиш эмас, амал қилиш учун тушунилади. Агар шундай бўлмаса, ундан ФОЙДА йўқ. Фикрга фақат билиш учун эмас, олиш учун тўхталади. Уни олиш эса фақат воқеани далолатини тасаввур қилиш орқали (яъни амалга боғлаб олиш билан) эришилади.

Шу жиҳатдан собиқ маълумотларга қўшимча фикрий иборани тушунишда учта шарт бор:

Биринчи, собиқ маълумотлар юқори савиядаги фикр бўлиши лозим.

Иккинчи, унинг воқелиги белгиланган, бошқасидан фарқ қилган ҳолатда, (иборалар ифодалангандек) қандай бўлса, шундайлигича идрок этилиши лозим. Учинчи, бу воқелик ҳақиқий суратни кўрсатадиган даражада тўғри тасаввур қилиниши зарур.(яъни бу жумла нимани ифодалагини аниқ тасаввур килиш керак). Мана шу уч шарт мужассам бўлмаса, фикрий иборани тушуниш мумкин эмас, бошқача қилиб айтганда, уни олиш мумкин эмас. Чунки фикрни тушуниш унинг маъносини тушунишни эмас, олишни англатади. Бунга энг яхши мисол Исломнинг ақидалари (м: ла илаҳа илла (А)ллоҳ) ва аҳкомлардан иборат фикрларидир. Булар арабларга воқеаларнинг содир бўлишига қараб нозил бўлди. Араблар уларнинг тушуниб қабул қилишар эканлар, араб луғатлари орқали тушунча олганликлари учун эмас, балки аҳком ва ақидаларнинг моҳияти ва далолатларини тушуниб етганлари учун қабул қилишди. Шунинг учун бу фикрлар уларни бутунлай ўзгартириб юборди, нарсаларнинг қадри ўзгариб кетди. Айрим нарсаларнинг қадри ошса, айримлариники пасайди, яшаш учун зарурий нарсалар бошқача бўлиб қолди. Аммо араблар фикрларнинг воқелигини ва далолатларни идрок этолмай қолган вақтда, бу фикрларни тушунолмай қолишди. Ҳолбуки, улар(нинг кутубхоналари)да Моликдек ҳадисчи олимлар, Абу Ҳанифадек ўткир фуқаҳолар ва Ибн Аббосдек кенг қамровли муфассирлар мавжуд. Шундай бўлса-да, улардек шахслар топилмаяпти. Бу фикрларни билишдаги қуср сабабли эмас, балки уларнинг воқелиги ва далолатини идрок қилинмаган боис шундай бўлади. Шунинг учун фикрий ибораларни фикрлаш учун собиқ маълумотлар юқори савияда бўлишининг ўзи кифоя қилмайди, балки, бунга қўшимча уларнинг воқели идрок этилиши ва далолатлари тасаввур қилиниши лозим.

Фикрий ибораларни тушуниш уларни фақат қабул қилиш учун бўлганини англатмайди, балки уларни рад этиш ва уларга қарши курашиш кераклигини ҳам англатади. Асосий мақсад қабул қилишдир. Агар ибора қабул қилинмаса, демак у тарк этиладиган ва унга қарши курашиладиган нарса деб қаралади. Агар иборани воқелиги ва далолати идрок этилмаса, у ҳолда адашилади, натижада қарши курашиш лозим бўлган нарса қабул қилиниб, олиниши лозим нарса эса тарк этилади. Шунинг учун фикрий иборалар воқелигини ва далолатларини идрок қилиш, унга нисбатан керакли муносабатни қабул қилиш ё тарк этиш жиҳатидан белгилаб олиш зарур. Фикрларнинг воқелигини белгилайдиган ва ажрата биладиган даражада идрок этилишининг шартлиги бу фикрда адашишдан асрайди ва инсоннинг мавқеини соғлом ҳолда белгилаб беради.(шунинг учун фикрий китобларни мушриф билан ўқиб чиқиш шарт қилинган).

Бундай фикрларнинг зарари маърифатга зарар етказиш билангина тўхтаб қолмайди, балки уларни қабул қилган шахсни баъзан асосий ишлардан буриб қўяди, баъзан ўзи ҳам адашади, бошқаларни ҳам адаштириши мумкин. Юнон фалсафаларини, капиталистик ва коммунистик фикрларни ўрганиш натижасида кўпгина мусулмон фарзандларининг ҳолати бунга мисол бўлади. Буларнинг барчаси воқеликни ва далолатни соғлом идрок қилинмаганлиги оқибатида содир бўлди.

Мисол учун, юнон фалсафасини олиб кўрайлик. Бу фалсафа Шом ва Ироқ насронийларида мавжуд эди. Мусулмонлар ўша насронийларга Ислом даъватини етказар эдилар, айниқса Исломнинг бошқаруви ва салтанати соясида бўлган вақтларида насронийлар мусулмонлар билан қилган баҳсу мунозараларида юнон фалсафаси ва юнон мантиқини ишлатар эдилар. Насронийларга раддия бериш учун мусулмонлар ҳам шу фалсафалардан фойдаланишди ва бу фалсафа ўз ичига олган фикрларни идрок этишмади. Мантиқ муқаддималарига кирувчи чалғитишларни кўра билмадилар. Натижада Исломни ёйиш мақсади(тўғри ният, балки одий мақсад)да ўрганилган мана шу таълим мусулмонларни шундай ҳолатга солиб қўйдики, бир тўп мусулмонлар бу фалсафани ундан лаззат топганликлари боис ўрганишса, яна бир тўп мусулмонлар насронийларга раддия қайтариш ва Ислом фикрларининг соғломлигига ҳужжат келтириш мақсадида ўргандилар. Биринчи тоифадаги олимлар юнон фалсафаси йўлидан юриб, ўша фалсафани қабул қилишди ва бу фалсафа уларнинг сақофатларига айланди ҳамда Исломга шундай фалсафий фикрларнинг ўлчовига мувофиқ риоя қила бошлашди. Шундан мусулмон файласуфлари пайдо бўлди. Улар орасида адашган, йўлдан бурилиб кетганлар бўлди, баъзилари очиқ залолатга кириб кетди. Хуллас, ҳар иккала тоифа ҳам йўлдан озган залолатдаги кишилар бўлиб, Исломни тарк этиб кофирга айландилар.

Аммо юнон фалсафаси ва юнон мантиқини ўрганган, иккинчи тўпдаги мусулмон олимлари улар икки тоифага бўлинадилар: Бир тоифа юнон фалсафасини асос қилиб, Исломнинг фикрларини ўша фалсафа билан мослаштириш учун таъвил қилган ва фалсафий фикрларни Исломни фикрларига татбиқ этган кишилар бўлиб, улар мўътазилалардир. Яна бир тоифа ўша фикрларга қарши чиқиб танқид қилган ва уларни тўғрилашга уринган кишилар бўлиб, улар аҳли сунналардир. Бу икки фирқа ўртасида тортишувлар келиб чиқди. Бу тортишувлар мусулмонларнинг ақидаларини тўғрилашга уриниш билан уларни(ососий ишлари бўлган) исломий даъватни етказишдан, Аллоҳ фарз қилган асосий ишлардан буриб юборди. Ғайримусулмонларга ислом даъватини етказишжа ҳам, уларни ақидаларни тўғрилашда ҳам Ислом фикрларининг яроқлилигига ҳужжат келтириш учун юнон фалсафасининг фикрларини ишлатишди. Улар инсонни бир неча авлодга, бир неча асргача шу нарса билан машғул қилиб қўйишди. Улар мусулмон бўлсалар-да, лекин юнон фалсафаси сабабли Ислом даъватини етказишдан бурилиб кетганлар. Бунинг оқибатида Жабария, Маржиия, Қадария ва бошқа жамоалар пайдо бўлди. Бу эса мусулмонлар орасида турли хил оқимлар, фирқалар, фикрлар ва жамоаларни вужудга келтирди. Охир оқибат мусулмонлар ўнлаб фирқалар ва ўнлаб мазҳабларга бўлиниб кетишди. Буларнинг ҳаммаси Ислом юртларига юнон фалсафалари кириб келиши ва кўпчилик мусулмонлар ўша фалсафаларнинг фикрларини фарқлай билмаган ҳолда таълим олишлари оқибатида юзага келди. Агар Исломнинг ўзини қуввати бўлмаганида ҳамда Аҳли Сунна вал жамоа садоқат ва холислик билан воқеликни баён қилиб бу фикрларга қарши туриб уларнинг далолатларини тўғри тасвирлаб беришмаганида эди, Ислом қайтиб келмаган ва юнон фалсафаси ва у пайдо қилган фикрлар оқибатида зое кетган бўлар эди.

Аммо капитализм ва социализмнинг хатари очиқ ҳис қилинган ва кўриниб турган ишдир. Чунки уларнинг залолатли фикрлари кўпчилик мусулмонларни эгаллаб олди ва хато тушунчалари ҳатто барча мусулмонлар орасида ёйилиб кетди. Бунга далил келтиришга эҳтиёж йўқ. Ислом юртларида айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин шу фикрлар мусулмонларнинг ақлларини, ҳатто тўқсонинчи йиллардан кейин бизнинг юртларда ҳам қанчалар хароб қилганини, уларни Исломга амал қилишлардан буриб юборганини кўрсатиб турибди.

Шунинг учун фикрий иборалар ҳақида фикрлашни пухта билмоқ лозим. Бу иборалар ҳақида фикрлашда фақат собиқ маълумотларнинг ўзи кифоя қилмайди. Қолаверса бу маълумотлар албатта юқори савияда бўлиши ҳамда уларнинг воқелиги идрок қилиниши ва тўғри тасаввур қилиниши лозим. Ҳатто бу тасаввур ўшани воқелиги тўғри тасвирлаб, уни ҳақиқатини тиниқ кўрсатиб берсин

Тўғри, Ислом фикрий таълимдан қайтармаган, фикрларни олишни тақиқламаган, балки рухсат берган. Лекин исломий ақидани фикрларга асос, уларни олиш ва тарк қилишга ўлчов қилган, демак ақидага зид келадиган фикрни ўз ичига олган ибораларни ўқишга рухсат берса-да, лекин фикрни олишга рухсат бермайди. Токи фикр фикрий қоидага зид ёки мувофиқ келишини идрок этилмагунича, унга нисбатан мавқени белгилаш мумкин эмас, балки бунинг учун фикрни воқелигини белгилаб идрок этиш ва далолатларини пухта тасаввур қилиш лозим бўлади. Акс ҳолда, уни фикрий қоида билан ўлчаш, унга нисбатан тўғри мавқени белгилаш мумкин эмас. Шунинг учун фикрий иборалар ҳақида фикрлашда собиқ маълумотлар фикрнинг юқори савиясида бўлиши ва фикрнинг воқеи идрок билан тушунилиши, далолатлари ҳақиқий суратни берадиган соғлом тарзда тасаввур қилиниши зарурдир.

Муфаккир Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here