Матбуот баёноти
Сизни Аллоҳга омонат топширдик эй Сурия болалари!
Сурия ва қўшни давлатлардаги қочқинлар лагерларида яшовчи оилалардан уч нафар бола қаттиқ совуқдан нобуд бўлди. Чунки қаҳратон қиш совуғи Сурия, Ливан, Иордания ва Туркиядаги қочқинлар турмуш шароитини янада оғирлаштирмоқда.
Сурияда қўзғолони бошланганига 12 йил бўлди. Мусулмон юртларига кўз олайтирадиган ҳамда Ислом ва унинг аҳкомларини ёмон кўрадиган очкўз давлатлар томонидан олиб борилаётган ушбу шафқатсиз уруш бадалини ҳамон норасида гўдаклар, аёллар ва қариялар тўлаб келмоқда. Бу шафқатсиз урушда самолётлар, танклар ва турли хил тақиқланган қуроллардан фойдаланилди. Бошқа томондан, Баас режими ва унинг жангарилари аҳолига нисбатан зўравонлик, қамоққа олиш, қувғин қилиш ва қочқинга айлантириш каби амалиётлар билан шуғулланмоқда. Мана шундай қутурган уруш 350 минг инсонни шаҳид қилди, миллионлабини (аҳолининг ярмига яқинини) ўз шаҳар ва қишлоқларини ташлаб чиқишга мажбур қилди. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги маълумотига кўра, Сурия ичкарисидаги қочқинлар сони 6.7 миллионга, Иордания, Ливан ва Туркия сингари қўшни давлатларга қочиб чиққан қочқинлар сони 6.8 миллионга етган.
Сурияда уруш олови аланга олганига 12 йил бўлди ҳамки, бизнинг чиқараётган баёнот ва нашрларимиз ҳам давом этмоқда. Лекин биз бу баёнотларни тобора ортиб бораётган рақамларни кўрсатиш, одамларнинг азоб-уқубатларини тасвирлаб, кўз-ёш тўкиш мақсадида давом эттирмаяпмиз. Зеро, уларнинг юракни вайрон қилувчи аянчли аҳволлари ҳеч кимга сир эмас. Биз, ҳар сафар чиқарган нашрларимизда холис мусулмон эр кишиларнинг ғайратини қўзғаб, эътиборларини юрт хавфсизлигини бузаётган хорижий тил бириктирувларга қаратишга ҳаракат қиляпмиз. Шу билан бирга, Сурия халқидан ушбу зулм, зўравонлик ва хўрликни даф қилиш учун мусулмон армияларига мурожаат йўлламоқдамиз. Шунингдек, Умматнинг азизлиги ва куч-қудрати омили бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун биз билан биргаликда ҳаракат қилишга даъват қилмоқдамиз.
Эй онгли қўзғолончилар!
Шунча йиллардан кейин Аллоҳ учун дея ҳайқирган шиорингизнинг рўёбга чиқаришингиз ҳамда Баасчи режимни барча асос ва башаралари билан қўшиб ағдаришдан иборат энг бошидан бери эълон қилган мақсадингизга эришишингиз берган барча қурбонликларингизнинг самараси бўлишга муносиб эмасми?
Эй холис мусулмонлар!
Бизнинг такрор-такрор қилган даъватларимиздан кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда жиддий ҳаракат қилиш вожиб эмасми?! Келинглар, Аллоҳ Таолога У зотнинг ваъдасини ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқариш билан хайрли бир уммат эканингизни кўрсатинг.
Ҳа, олдимизда ушбу Халифалик давлатининг ағдарилиши хотиралари яқинлашмоқда… Биз бугун айбсиз гўдакларимиз жасадларини санаб, тул қолган аёлларимиз ноласини эшитиб, мазлум эркаклар кўз-ёшларини кўрар эканмиз, ушбу давлатга ҳар қачонгидан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолдик. Бас, шундай экан, Сурия, босиб олинган Фаластин, Ироқ, Ливия, Судан, Афғонистон ва барча юртлардаги сон-саноқсиз мазлум аҳлимизни қутқариш вақти келмадими, ахир, уларнинг барчаси Ислом давлатининг йўқлиги ва Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи манфаатпараст капиталистлар ҳукмронлигидан азоб чекмоқдалар-ку?!
Биз чарчамаймиз, тўхтамаймиз ва ҳар сафар овозимизни баландроқ кўтарамиз. Куч-қудратимиз ва ифтихоримиз манбаи бўлган рошид Халифаликни барпо этишимиз учун овозларимизнинг эшитувчи қулоқларга ва фаросатли ақлларга етиб боришини умид қилиб қоламиз.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти