Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Халифалик – аёллар қадр-қиммати, хавфсизлиги ва шаръий ҳуқуқлари гаровидир» номли халқаро кампания бошламоқда

94
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти «Халифалик – аёллар қадр-қиммати, хавфсизлиги ва шаръий ҳуқуқлари гаровидир» номли халқаро кампания бошламоқда

Ҳижрий тақвим бўйича бундан 100 йилдан кўпроқ аввал Халифалик бекор қилинганининг аламли хотираси ушбу ражаб ойига тўғри келади. Ислом билан ҳукм юритган ушбу етакчи давлат исломий ва бошқа юртларда аёлларнинг қадр-қиммати, хавфсизлиги ва шаръий ҳуқуқларининг посбони бўлиб келган. Халифалик қулатилгач эса, демократия ва диктаторликдан иборат инсон ўйлаб топган қонун ва тузумлар даврида минтақадаги аёллар ва бутун дунёдаги муслималар ҳаёти зулм, зўравонлик, репрессия ва қашшоқлик остида қолди. Бу қонун ва тузумлар уларнинг қадр-қимматини поймол қилиб, жисмоний ва молиявий хавфсизлигини кафолатлай олмади ҳамда уларнинг Аллоҳ Таоло томонидан берилган шаръий ҳуқуқларининг ҳеч бирига риоя қилмади. Аллоҳнинг шариати ва нозил қилган тузуми кафолатлаган ҳимоя бўлмагани ва унинг соясидан баҳраманд бўлмаганлари сабабли аёллар ноумидлик, муваффақиятсизлик ва тушкунликка дучор бўлдилар.

Бутун дунёдаги мавжуд миллионлаб муслима аёллар бошдан кечираётган бундай кобусдан қутулишнинг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ ушбу Халифаликни мусулмонларнинг бошқарувчиси ва ҳимоя қилувчи қалқони, дея баҳолаганлар. Бироқ, шунга қарамай, бугунги кунда аёл, унинг мақоми ва ҳуқуқларига нисбатан Ислом давлатининг қандай маъно касб этиши борасида кўплаб қўрқитув, шубҳа ва саволлар пайдо қилинган. Бундай қўрқитув ва шубҳалар мустамлакачи Ғарб ҳукуматларининг ҳамда унинг ёзувчилари, оммавий ахборот воситалари ва феминистларининг Ислом ҳукмронлиги даврида аёлларга қилинган муомала тўғрисида асрлар давомида қилиб келган ёлғонлари, адаштирувлари ва ҳужумлари натижасида келиб чиққан. Бу уйдирма ва ёлғонларни бирин-кетин келаётган мустамлакачи раҳбарлар ва уларнинг малайлари Халифаликни ағдариш, сўнг қайта барпо бўлишини олдини олиш учун қасддан тарқатишди ва тарқатишмоқда. Буларни мустамлакачилик нуфузларини сақлаб қолиш ҳамда исломий юртлар сиёсатини назоратда ушлаб туриш ва бойликларини талон-торож этиш мақсадида қилишмоқда.

Шунинг учун, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг аёллар қаноти ушбу ражаб ойида аёлларга Ислом ҳукмронлиги даврида қандай муомала қилингани тўғрисидаги ёлғонлар, адаштирувлар ва ҳужумларга қарши халқаро кампания бошлади. «Халифалик – аёллар қадр-қиммати, хавфсизлиги ва шаръий ҳуқуқлари гаровидир» номли ушбу кампаниядан мақсад, Халифалик давлати соясида аёллар ҳаёти, яъни уларнинг ҳуқуқлари, роллари ва уларга нисбатан муомала қандай бўлиши тўғрисида аниқ тушунча ва тасаввур тақдим этишдир. Булар шарқшунос ва мустамлакачилар бераётган адаштирув ва хаёллар асосида эмас, балки Ислом матнлари далолат қилган ва мозийдаги исломий бошқарувда исботланган ҳужжат-далиллар асосида берилади.

Энг муҳими, биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг аёллар қаноти аъзолари сиёсий, иқтисодий, адлия, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий каби барча соҳадаги муаммоларни эртанги Халифалик тузуми ўз принциплари, қонунлари, муассаса ва структуралари орқали амалда қандай ҳал қилишини шарҳлаб беришга ҳаракат қиламиз. Зотан, бугунги кундаги аёллар дуч келаётган барча соҳадаги муаммоларни Ғарбу Шарқдаги инсон ўйлаб топган қонунлар ва демократик тузумлар асло еча олгани йўқ.

Ушбу муҳим кампанияни кузатиб борасиз ва қўллаб-қувватлайсиз, деган умиддамиз. Зеро, бу кампаниядан қўрқитув ва шубҳаларга барҳам бериш ҳамда аёлларнинг Халифалик соясидаги мавқеини рўйи рост ёритиб бериш мақсад қилинган. Токи, бу кампания ёрдамида умидсизликни умидга айлантириб, миллионлаб аёллар бошдан кечираётган бу кобусга барҳам берувчи давлатимизни барпо қилайлик ҳамда Ислом Уммати аёллари учун ғоят нурафшон, одил, хавфсиз ва шарафли келажакни қуриб берайлик.

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»                                                                                                             [Нур 55]

 

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти мудираси

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here