Ўзбекистондаги навбатдаги шаҳид

635
0

Қудратуллоҳ Сотволдиев

Ўзбекистондаги навбатдаги шаҳид

 مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً 

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. (Улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳридан, 1962 йилда туғилган, уч фарзанднинг отаси Қудратуллоҳ Сотволдиевнинг вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қилади.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган пайтда одамлар даъватни илиқ кутиб олдилар. Ҳизб ва унинг фикрлари турли синфдаги шахсларни ўзига жалб қила бошлади. Биродаримиз Қудратулллоҳ ҳам Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъват олиб борган биринчи кишилардан бўлди. У ўз тақвоси билан машҳур бўлган уламолар оиласидан эди. Ўрта Осиёдаги машҳур олим шайх Абдулҳаким Восиев қўлида таҳсил олиб, араб тилини пухта ўрганди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш тўғрисидаги фикрлари одамлар орасида кенг тарқала бошлади. Бироқ тоғут Каримов Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини жуда қаттиқ ёмон кўрди. У бутун юрт бўйлаб Ислом ва мусулмонларга қарши ваҳшиёна кураш олиб бориб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини оммавий таъқиб қила бошлади. Биродаримиз Қудратуллоҳ ҳам 2000 йилда ҳибсга олиниб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қамоқ муддатини ўтаганидан кейин эса – Ислом ва мусулмонлар душмани тоғут Каримов қаршисидаги салобатли позицияси туфайли – бир неча бор «раскрутка» қилинди. Аллоҳ раҳмат қилсин, биродаримиз Навоий, Зарафшон, Бухоро, Тошкент шаҳарларидаги қамоқхоналарда кўп азоб чекди. Бу узоқ йиллар унинг ақидаси ва маҳкам ушлаган фикрлари учун синов бўлганига шубҳа йўқ, албатта. Зеро, биродаримиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мадади ила, бу синовларга ҳам бардош берди. Бироқ тоғут қамоқларида ўтказган машаққатли узоқ йиллар Қудратуллоҳни ҳолдан тойдириб, турли касалликларга мубтало қилган эди. 2015 йил соғлиги оғирлиги сабабли қамоқдан озод этилди. Биродаримиз ҳаётининг сўнгги йилларини жигар циррози ҳасталиги билан азобда ўтказди.

2018 йил 1 март куни Қудратуллоҳ Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳузурига реҳлат қилди. Унинг покиза танасини ювган яқинларига кўра, улар Қудратуллоҳнинг баданида илгари Каримов қамоқларидан қолган ваҳшиёна қийноқ изларига гувоҳ бўлишган. Зеро, унинг жасади музламади ва қотиб ҳам қолмади… Маҳалла оқсоқоллари бу ҳолатни – инша Аллоҳ – шаҳидлик аломатлари деб айтишган. Биз шундай деб биламиз, лекин ҳеч кимни Аллоҳга гуноҳдан пок деб даъво қилмаймиз.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари Қудратуллоҳ оиласига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан уларга сабри жамил тилаб, Ўзининг нусратини тезлаштиришини сўраймиз. Мусулмон юртларидаги армиялардан Ислом ва мусулмонларни мудофаа қилишни ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишни талаб қиламиз. Тоғутлар зиндонларидаги барча маҳбус ва асир ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни озод этишимиз учун Аллоҳ Таоло бизга куч-қудрат берсин. Шу билан бирга, барча тоғут ва уларнинг тобеларига жазо кечиктирмасин. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳар ишга қодир зотдир.

 إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ 

«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here