Қамоқдан озод бўлган кишиларга маҳалладошларининг муносабати ҳақидаги саволга жавоб

659
0

Қамоқдан озод бўлган кишиларга маҳалладошларининг муносабати ҳақидаги саволга жавоб

Ассалому алайкум.

Савол: Мен 2015 йилда Тошкент шаҳри юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича судининг қарори билан 244-1 ва 244-3 моддаларга кўра судлангандим. Яқинда Шавкат Мирзияевнининг қарори билан афв қилиниб озодликка чиқдим. Лекин ҳалигача маҳаллада мени қанақадир яккалаб қўйишгандай. Иш сўраб қилган мурожатларимга атайлаб менга мос келмайдиган ишларни таклиф қилишмоқда. Буни ёзишимдан мақсад, менга ўхшаган қора руйхатдан чиққанидан кейин қийналаётганлар сизларга мурожаат қилишганми ёки бу фақат мен яшайдиган маҳаллада менга нисбатан бўлаётган муносабатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:  Ва алайкум ассалом биродар. Бизга шу кунгача сиз каби қамоқдан озод этилган диндор биродарларимизга нисбатан маҳалладошлари тарафидан ёмон муомала қилинган ҳақида бирор бир мурожаат тушмади, аксинча уларга атрофдаги мусулмонлар жуда илиқ ва самимий муносабатда муомила қилишаётгани ҳақида хабарлар келиб турган эди. Лекин, узоқ йиллар режимнинг репрессияси остида Ўзбек миллати жуда эҳтиёткор бўлиб қолди. Улар, юқорида қандай ўзгаришлар бўлаётганидан тиниқ хабардор эмасликлари сабабли олиб борилаётган ҳар бир ислоҳотга шубҳа ва ишончсизлик кўзи билан қарашмоқда.

Узоқ йиллар давом этган Каримов бошчилигидаги МХХ репрессияси, мусулмонларнинг бир авлодидан шу муҳитда туғулиб ўсган ва ундан ўзга муҳитни кўрмаган итоаткор жамиятни пайдо қила олишди. Бу жамият “яхшилик билан ёмонликни ажратиб яшаш керак” деган исломий дунёқарашдан ҳам узулиб қолишди.

Улар Ўзбекистон жамиятида, “амалдаги жорий сиёсатга мувофиқлашиш керак” деган етакчи фикр (сиёсий доирани) шакллантириб олишди. Одамларлар, Намангандаги тўпалон, 16 феврал воқеаси ва Андижон воқеаси каби бир қатор атайин ёки билвосита уюштирилган ҳолатлар оқибатини ўз кўзлари билан кўришди. Шу боис, ҳозирда ҳокимиятнинг диний даъватчиларга нисбатан юритаётган муомиласи ортидан қандай оқибатлар кутилаётган экан деган гумон билан, ўзларини мазлум даватчилардан бир оз эҳтиёт қилиб туришлари табиий.

Лекин ҳар бир даъват юкини кўтариб бораётган мусулмон, умматнинг бу каби ҳолатини табиий жараён деб қабул қилиши керак. Уммат ижтимоий вужуд эканлиги сабабли устида турган етакчи гуруҳнинг фикридан таъсирланади. Шунинг учун биз умматни алдаб, қўрқитиб, ўлдириб, қувғин ва зиндонбанд қилиб унга зулм қилаётган етакчи гуруҳнинг кирдикорларидан уни огоҳ бўлишга чақириб, даъват қилиб бораверамиз! Ислом мабдаъси жамиятда етакчи фикрга айланмагунича даъватдан тўхтамаймиз! Чунки инсонлар тузган ҳар қандай фикрий етакчилик, маълум бир миллат ёки гуруҳнинг манфаатига хизмат қилади. Оллоҳ томонидан келган фикрий етакчилик эса, барча инсонларнинг икки дунё манфаати ва фаровонлиги учун хизмат қилувчи ягона ҳидоят йўлидир!

Шунинг учун биродар, агар биз ҳақ йўлда эканмиз, маломатчининг маломати, заиф биродарларимизнинг заиф тушунчаларидан келиб чиққан вақтинчалик муомилалари бизни ҳақ йўлдан қайтара олмайди, инша Оллоҳ! Аксинча, сарой уламоларига кўрсатилаётган мулозаматлар, моддий манфаатлар, шароитларга эътибор беринг! Нимани эвазига?! Оллоҳ сақласин!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here