Мен ушбу даъватнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман

454
1

Мен ушбу даъватнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман

Россия хавфсизлик хизматлари ахборот воситалари назарини жалб қилмаган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирига «ҳокимиятни куч билан олишга уриниш» айбловини қўйди. Москва шаҳар суди 1986 йил туғилган тожикистонлик Муниржон Бобоев исмли йигитни 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу – тўрт нафар йигитга айни иш бўйича айблов қўйилиши ортидан бўлди.

Айни айблов бўйича ҳукм ўқилган Имонов, Раҳмонхўжаев, Қурбонов, Исмоиловларга далиллар йўқ бўлишига қарамай, очиқ сохта айблов қўйилганлиги учун уларнинг исмлари «Мемориал» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказидаги сиёсий маҳбуслар рўйхатида қайд этилди. Бироқ буларнинг бирортаси хавфсизлик хизматларини ташвишлантиргани йўқ, аксинча, ўз хизматлари рўйхатига яна бир маҳкум – Мунирхон Бобоевни ҳам қўшишди.

Шуни айтиш лозимки, ушбу мусулмон биродарларнинг режимни ағдаришга бўлган уринишига йигитлар тўпланган жойдаги ёзиб олинган айрим сўзлашувларни ва видеотасвирларни, шунингдек, 2012 йил август ойида «Салют» меҳмонхонасида ўтказилган исломий конференция видеолавҳасини далил сифатида келтирилди.

Айни айбловга далил сифатида келтирилган ушбу материаллардан айбланганларнинг суҳбат вақтлари, Ислом, унинг тарихи ва татбиқ этилиши тўғрисида қандай суҳбатлашганлари, аммо конституцион тузумни ағдариш тўғрисида бир оғиз ҳам сўз айтмаганлари очиқ кўриниб турибди. Яъни бу видеодаги ёзувлар Уммат муаммолари ва уни ҳал этиш йўллари ҳақида мубоҳаса қилинганига далолат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қувғин қилиш бошданоқ ёлғонга асосланган. Чунки олий суд 2003 йили қонунга хилоф равишда Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди.

Бундан ташқари, Мунирхонни яна бир айблов кутмоқда ва бу 205.5 модданинг биринчи қисми, яъни «террорчи ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш» айблови бўлиб, унга умрбод жазо берилади. Шундай қилиб, Мунирхонни айни «жиноят»нинг ўзи билан икки марта ҳукм қилишмоқчи. Бундай зулм Мунирхонга заррача таъсир қилмади. У Ислом асосига қурилган позициясини ўзгартиргани йўқ. Буни судда сўнгги сўз берилган пайт айтган унинг қуйидаги сўзлари тасдиқлаб турибди:

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Раҳмон ва Роҳимнинг шериги йўқ ва барчамиз ҳисоб куни Унинг ҳузурига боражакмиз. Мен Мунирхон ибн Абдуллоҳ Ислом ақидасига асосланган Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари ва эътиқодларини қабул қилган бир мусулмонман. Мен ушбу даъватнинг бир бўлагига айланганимдан фахрланаман. Аллоҳ менга шу фурсатни берганидан жуда хурсанд ҳолда шуни айта оламанки, менга қўйилган айбловлар ёлғон, мен режимни ағдаришга ёки Россиядек ортодоксаль бир давлатда ҳокимиятни олишга уриниш каби айни айбловларни сохта, деб ҳисоблайман!!! Бунга ишонадиган бирорта инсон бор деб билмайман. Менда айбсизлигимни исботловчи гувоҳларим йўқ. Ваҳоланки, аслида, гувоҳларни менга шу айбловларни қўйганлар келтиришлари керак. Бироқ менга Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ ва У гувоҳликка етарлидир. Мен Унинг Ўзидан ёрдам сўрайман, У тез ижобат қилувчи, яқинда ўртамизда ҳукм қилажак зот».781

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

1 COMMENT

  1. Аллох рози бўлсин ука.Аллох гувох эркак мусулмон ва айнан Хизбий мусулмон йигитни гапини гапирибсиз укам !!!

    Сизни хавас қилдим ука.Сиздек собот билан золимни олдида тик туришлик,Золимни белини синдиради.Ин Ша Аллох.

    Мен НовоСибир обл судида айтган эдим;

    Ха мен 20 йиллардан бери Хизбут тахрир аъзосиман.

    Мен сенларни тилингда революционерман.

    Ўз юртимда Пайғамбарлик йўлига асосланган Халифалик Давлатини тиклаш учун харакат қилмоқдаман.

    Халифалик Давлатини тиклаб.Мустамлакачи Рассия ва унга ўхшаган босқинчи давлатларни қувиб чиқармоқчиман деган эдим !!!

    Аллохни фазли билан оз қолди,Биронта босқинчи давлатларни нуфизи хам, ўзи хам ва малак хокимлари хам,малак пагон ахиллари хам қолмайди.Ин Ша Аллох.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here