بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонида қўллаётган режа ва услублари
Устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими раиси
Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун қўллаётган режа ва услублари мавзуси бошқа мавзуларга нисбатан асосий диққат марказни эгалламоғи лозим. Бу мавзу ҳар доим тез-тез эслаб-эслатиб турмоқни талаб қилади. Токи, ўз воқеликларини ўзгартиришга ҳаракат қилаётган ва озодлик йўлида мустамлакачиларнинг барча оловли йўлларини босиб ўтаётган Шом аҳли буни асло унутмасинлар ҳамда душманнинг режалари, услуб ва воситаларини аниқ билсинлар.
Американинг Шом қўзғолонига оид режаси асосий ғояга асосланган ва ҳамон шундай давом этмоқда. Бу ғоя қўзғолонни буткул йўқ қилиш ва қўзғолончиларни қайта малай Шом тоғутининг ҳукмронлиги остига ёки Американи рози қилиб, унинг манфаатларини амалга ошира оладиган бошқа малайнинг ҳукмронлиги остига киритишга қаратилган. Мақсад мана шу. Уни амалга ошириш йўлига келсак, бу «Сурия кризиси ечими», деб аталаётган сиёсий ечим йўлидир. Бир томондан, Америка ушбу мақсадларини амалга оширишга улгуриш учун вақтдан ютиш, иккинчи томондан, қилаётган ишларига халқаро қонунийлик тусини бериш мақсадида «Женева конференцияси», «Остона конференцияси», «Сочи конференцияси» каби анжуманлардан фойдаланди. Шунингдек, Россия, Туркия ва Эрон учун Сурияда алоҳида роллар тақсимлаб, улардан ўз режа ва услубларини амалга оширишда асосий қурол ва восита сифатида фойдаланди. У ўз мақсадларини амалга оширишда ичкаридаги ташқи кучларга боғланган жангари гуруҳлардан ва уларнинг етакчиларидан ҳам қурол ўрнида фойдаланди. Уларнинг ичига кириб бориш учун уларни маблағ билан, шунингдек, енгил ва ўрта қуроллар билан қўллаб-қувватлади. Бундан мақсади, уларни алдаб, ўз назорати остига олиш, қарор ва истакларини тортиб олиш, шу орқали уларни ўзининг нопок мақсадларини амалга оширувчи қуролларига айлантириш бўлди. Бу нарса Американинг Суриядаги малай қонхўр режимига қўлдан бой берган минтақаларда аввал сулҳ битимини имзолаш, сўнг бирин-кетин уларни қайтариб олиш имконини берди.
Бундан ташқари, «мухолафат», деб аталган сиёсий тизимни яратиб, уни музокаралар столига ўтқазди ва бу ишни ўзининг ифлос сиёсий ечимига қонунийлик тусини бериш ва бу мухолафатни қўзғолонни йўқ қилишда ёлғон гувоҳга айлантириш мақсадида амалга оширди.
Америка, шунингдек, музокаралар қўмитаси ва конституциявий қўмита каби турли қўмиталарни тузди. Бу қўмиталар унинг манфаатлари амалга ошишини кафолатлайдиган, Исломни мусулмонларнинг давлат ва жамиятдаги ҳаётидан узоқлаштирадиган конституцияни ишлаб чиқиш воситаси эди.
Шундай қилиб, ўзини қўзғолоннинг сиёсий етакчилари, дея даъво қилганлар ҳам, Шом аҳли келажагини тузиб берганлар ҳам кофир Ғарбнинг сиёсий режа ва воситаларини ижро этувчи қуролларга айланишди.
Америка ўзининг ушбу сиёсатини икки асосда амалга оширишга ҳаракат қилди: Биринчи, малайи Асад режимини қўллаб-қувватлаш ва унинг қулашини олдини олиш. Иккинчи, қўзғолонни йўқ қилиш ва қўзғолончиларни қайта тоғут зулми остига қайтариш мақсадида қўзғолонни заифлаштириш ва жиловлаб, назоратга олиш. Бунинг учун аввал Америка ўзини тоғутга қарши, қўзғолонга эса тарафдор қилиб кўрсатди. Шу орқали ўз режаларини амалга ошириш осон бўлиши учун Шом аҳлини алдаш ва адаштиришга уринди.
Юқорида Американинг режа ва услубларига аниқлик киритилгандан сўнг, унинг қўзғолонга қарши сиёсати ва тузоғини қўйидагича тушуниш мумкин:
– Америка қўзғолон масаласини халқаролаштирди. Шу мақсадда 2012 йил «Женева-1» конференциясини ўтказди, сўнг унинг кейинги эпизодларини давом эттирди.
– Шомга Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбини киритди. Буни офицер ва аскарларнинг Асад армиясидан ажралиб чиқиб, қўзғолонга қўшилишлари оқибатида юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида қилди.
– 2015 йил Россияни киритди ва ундан Шом аҳлини қириш, қочқинга айлантириш, уй-жойлари ва мол-мулкларини вайрон қилиш мақсадида репрессив қирғин машина сифатида фойдаланди.
– Ўзининг малайига қарши қўзғалган ҳар бир инсонни пойтахтдан йироқда Суриянинг чекка шимоли, шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқидаги катта улкан бир қамоқ лагерига ташлаб изоляция қилди.
– Россиянинг ҳаддан ошишига йўл қўймаслик ва амбицияларини чеклаш мақсадида Америка Эрон ва Туркияни шерик қилди. Натижада, 2016 йил август ойи охирларида Туркия кучлари Сурия тупроғига кирди.
– Жангчи гуруҳлар етакчиларини аввал Туркия назорати остига киритиб, сўнг хорижга боғланган етакчиларни озод этилган минтақаларга ҳукмрон қилди. Америка бундан мана шу етакчилар воситасида қўзғолончилар юрагидаги жанговарлик руҳини музлатиб, сўндиришни мақсад қилди. У ўзининг нопок сиёсий ечимига замин яратиш учун шу орқали қўзғолончиларга босим қилди ва иродаларини синдиришга уринди. Оқибатда, бу боғланган етакчилар «қўллаб-қувватловчи» давлатлар разведкаларини қўйнига янада чуқурроқ киришди, янада кўпроқ ён берадиган ва даъволаридан воз кечадиган бўлишди. Чунки улар халқ қўллаб-қувватловини йўқотишди ва халқдан куч олиш ўрнига куч-қудратни мана шу давлатлардан излашди.
Булар Американинг ифлос сиёсий ечимини татбиқ қилиш ва Шом аҳлига уни зўрлаб тиқиштириш учун ҳамда Шом заминидаги ўз ҳукмронлиги ва мустамлакасини сақлаб қолиш учун қўзғолонни буткул йўқ қилишга қаратилган ва ҳамон давом эттираётган саъй-ҳаракатларидир.
Шундай қилиб, Сурия қўзғолони масаласида фаол ва назорат қилувчи давлат шубҳасиз Америка экани аён бўлади. Яна шу нарса ҳам аён бўладики, Американинг ифлос сиёсий ечими режимнинг мазмун-моҳиятини сақлаб қолиб, шаклини ўзгартиришдан бошқа нарса эмасдир. Бу ечим Америка фойдасига хизмат қилади ва унинг малайидан озод бўлиш йўлида энг қимматли нарсаларини фидо этган Шом аҳлига зиён келтиради ҳамда уларнинг барча қурбонликларини зое кетказади, Исломни мусулмонларнинг давлат ва жамиятдаги ҳаётидан четлатади.
Шом аҳли шуни англамоқлари лозимки, бу гуруҳ етакчилари тизими мустақил қарори тортиб олинган ҳозирги роли билан кофир Ғарбнинг енгил қуролига айланиб қолди. Кофир Ғарб Шом қўзғолонини тоғут бағрига қайтариб, бутунлай йўқ қилиш ва қўзғолонни битириб, ўз миссиясини рўёбга чиқариш учун мана шу тизим ёрдамида қўзғолонни жиловлаб, назорат остида ушлаб турибди. Бу тизимнинг бугунги кундаги воқелиги Шом аҳли олдидаги энг биринчи тўсиқ бўлиб, уларнинг ҳаракатларини чекламоқда ва қўзғалишини олдини олмоқда. Мудом, қўзғалиш ниятлари бор экан, демак, улар хорижга боғланган айни етакчилар тизими доирасидан ташқарида қўзғалмоқлари ва уларнинг зўравон ролларини ўзгартирмоқлари даркор. Чунки бу тизим ўзининг бугунги воқелиги билан ҳаргиз нусрат келтирмайди. Шу боис, Шом аҳли ўз қўзғолонлари тақдирини унинг қўлига топширмаслиги керак. Чунки у мустақил қарори тортиб олинган ва «қўллаб-қувватловчи» давлатларга гаров бўлиб қолган.
Шом аҳли шуни ҳам англамоқлари керакки, бир томонда кофир Ғарб яратган сиёсий тизим ҳам бор. Бу – Шом аҳлининг вакиллари ва уларнинг сиёсий етакчиликлари, дея даъво қилинаётган тизимдир. Аслида эса, бу сиёсий тизим Ғарб қўлидаги яна бир қурол бўлиб, у айни қурол ёрдамида музокара ва келишувлар орқали қўзғолонни йўқ қилиб битирмоқчи. Бас, шундай экан, Шом аҳли бундай сиёсий тизим доирасидан ташқарида ўзларига бошқа онгли холис сиёсий етакчиликни қабул қилмоқлари ҳамда ўз орзу-умидларига унинг назарияси бўйича қараб, дардларига уни малҳам қилмоқлари даркор. Улар қўзғолонлари тақдирини мазкур сиёсий тизимга топширмасинлар. Чунки у Ислом ва мусулмонларга қарши курашаётган давлатлар сиёсатига боғланган тизимдир.
Шунингдек, Шом аҳли кофир Ғарб тузган конституциявий қўмита унинг қўлидаги қуроллардан бири эканини ҳам англаб етишлари керак. Ғарб уларнинг келажакларини ўзининг Исломни ҳаётдан ажратиш нуқтаи назари бўйича чизмоқчи. Шунга биноан, Шом аҳли айни қўмита доирасидан ташқарида ва ўзларининг исломий ақидаларидан балқиб чиққан очиқ сиёсий лойиҳани қабул қилмоқлари лозим.
Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонини буткул йўқ қилиб битириш учун қўллаган ва қўллаётган услуб ва воситалари ҳамда Шом аҳли учун қўзғолонларини омонлик қирғоғига саломат етказишлари учун қилмоқлари шарт бўлган амаллар мана шулардир.
Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан