Режим одамлардан ўғирлаган моллар қаерга кетяпти?!

399
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Режим одамлардан ўғирлаган моллар қаерга кетяпти?!

(Рамаллоҳ – «Шоҳид» веб-сайти ҳижрий 1443 йил 6 робиулаввал, милодий 2021 йил 13 октябр чоршанба) Ошкоралик ва Жавобгарлик Конгресси «Аман» томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Фаластин режими 2021 йилнинг биринчи ярмидa «хавфсизлик секторини кучайтириш учун» тахминан 1.67 миллиард шекель («Исроил»нинг янги валютаси) сарфлаган, бу биринчи ярим йил учун масъулият марказлари харажатларининг 22 фоизини ташкил этади.

Ҳисоботда айтилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан капитал харажатлар ортган, бу харажатлар хавфсизлик зобитлари учун олинган 184та машинага ҳамда разведка хизмати зобитлари учун олинган 85та машинага сарфланган бўлиши мумкин. Аммо бу машиналарни сотиб олишга асосли сабаблар кўрсатилмаган.

Хавфсизлик секторига бўлган бундай исрофгарчиликдан фарқли ўлароқ, ҳисоботда таъкидланишича, камбағал оилаларга ёрдам пуллари йилига бир марта берилган, холос. Ваҳоланки, рўйхатда йилига тўрт марта ёрдам пули берилиши қайд қилинган… Шунинг учун камбағал оилалар ушбу ёрдам пулларидан маҳрум бўлишлари мумкин.

«Аман»га кўра, нисбатан юқори бўлган божхона ва солиқ даромадлари ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 25 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса, давлат харажатларини ёпишга кўпроқ ҳисса қўшаётган томон Фаластин жамияти эканини англатади. Ўз навбатида, бу даромад ва истеъмол ҳажмига нисбатан оғир молиявий ва солиқ юки жамият елкасига тушяпти, деганидир.

«Аман» нашр қилган ҳисоботда айтилишича, фаластинлик шахс давлат бюджети учун энг муҳим манба ҳисобланиб, у ҳукумат сиёсати устидан жамият назоратини кучайтирмоғи ҳамда шаффофликни орттирмоғи лозим».

Роя:

Ушбу ҳисоботдан кўриниб турибдики, Фаластиндаги жинояткор маъмурият сабабли юрт аҳли бошига тушаётган мусибат-машаққат жуда оғир. Чунки уларнинг киссалари солиқ ва божлар билан қоқиб олиняпти, ёрдам пуллари эса ўғирланиб, фаластинлик жинояткор коррупциячи раҳбарлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари чўнтагига тушяпти. Зотан, Фаластин хавфсизлик хизматининг асосий ва деярли ягона вазифаси яҳудий вужуди билан режим гумашталарининг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш бўлса, ўз навбатида, бу гумашталар ҳам кечаю-кундуз мана шу жирканч вужудни ҳимоя қилиб ётишибди.

Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига етарли харажат қилинмаганлиги ҳамда режим даъво қилганидек, «молиявий ресурсларнинг етишмаслиги» сабабли айни соҳаларнинг бутунлай издан чиққанини барча одамлар ҳис этиб турган бир пайтда, мана шу ҳисобот ўртага чиқди ва ўртага чиқиш билан пардани кўтариб, улкан қора туйнукни кўрсатиб қўйди. Бу қора туйнук мол-мулкларни битириб, Фаластин аҳлини саводсизлик, касаллик ёмон аҳвол ва оғир турмуш тарзи билан курашиб яшашга мажбурламоқда.

Бу ҳисобот инсонпарварлик жиҳатидан ажратилган маблағларнинг жуда ҳам оз эканини кўрсатяпти. Ҳар уч ойда камбағал ва муҳтож оилаларга етказилиши айтилган бу маблағ шу қадар озки, уларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга етмайди. Бироқ, бу режим уларга мана шу арзимас ушоқларни ҳам етказиб бермади, атиги тўрт сафардан бир сафарини берди. Яъни жадвал бўйича бир йилда тўрт марта бериш ўрнига, бир марта бериб қўйди, холос.

Ҳа, бу режимнинг Фаластин аҳлига нисбатан қилаётган жиноятларини ҳеч бир сўз билан ифодалаб бўлмайди… Чунки режим бир томондан, уларнинг молини ўғирлаб, бу маблағга яҳудийлар хавфсизлигини ҳимоя қилувчи хавфсизлик хизматига машиналар олиб бераётган бўлса, яна бир томондан, улардан камбағалларига мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамларини ҳам ўғирлаб, расмийлар ва мансабдорлар чўнтагини қаппайтирувчи лойиҳаларга совуряпти.

Ҳақиқатдан ҳам, Фаластин режими юрт аҳлига балои азим бўлган нопок дарахтдир. Шунинг учун Фаластин аҳли бу режимни данак каби тупуриб ташламоқлари ҳамда уларга бу дунёда куч-қудрат, охиратда ютуқ келтирувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга Ҳизб ут-Таҳрир билан баробар ҳаракат қилмоқлари лозимдир.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here