Туркманистонда диндорлар сўроққа чақирилмоқда

267
0

Туркманистонда диндорлар сўроққа чақирилмоқда

 Хабар: Туркманистоннинг Мари вилоятида Миллий хавфсизлик вазирлиги диндорлар устидан назоратни кучайтирди.

 “Озодлик” радиоси туркман хизмати мухбирларининг хабар беришларича, махсус хизматга уйида диний адабиёт сақлашда гумонланаётган шахслар сўроққа чақирмоқда.

 Радио мухбири билан суҳбатлашган диндорлар сўроқда “Ким динни тарғиб қиляпти? Кимдан дарс оляпсан? Ким ҳукуматга қарши гапиряпти?” каби саволларни беришганини айтишди. Шундан сўнг уларга “Вахобий эмаслигингни исботлаш учун ароқ ич” деб буйруқ берилган. Гувоҳлар ароқ ичмаганлар қора рўйхатга тиркалганини айтмоқда.

 Ўтган йилнинг июлида ҳам Мари ва Лебоп вилоятларида Миллий хавфсизлик вазирлигининг маҳаллий бўлимлари ходимлари диндорларни сўроққа чақириб, уйларида Қуръондан ташқари бошқа диний китобларни сақламасликни талаб қилгани хабар берилган эди.

 Изоҳ: Худосиз коммунистлар тарбиясини олган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам узоқ йиллардан бери Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб келмоқда.

 2015-2016 йилларда ҳам ҳукумат буйруғига биноан Дошўғиз вилоятида куч органлари соқол қўйган мусулмонларга қарши “ов” олиб борган эди. Миллий хавфсизлик бошқармаси ва йўл полицияси ходимлари соқол қўйган ва 50 ёшга тўлмаган мусулмон эркакларни ушлаб, махсус суҳбатдан ўтказиш ортидан, соқолларини мажбуран олиб ташлашган ва ҳатто уларни ароқ ичиб, чўчқа гўшти ейишга мажбурлашган эди. Куч органлари талабини бажармаган эътиқодли мусулмонлар эса ҳеч қандай суд ва терговсиз 7-8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

 2017-йилга келиб расмий ҳукумат мусулмонларга қарши курашини янада кучайтирди. Ҳукумат намозхон мусулмонларга қарши кураш доирасида намоз ўқиган қуролли кучлар ҳарбий хизматчилар ва намоз ўқишни ташлаш талабини бажаришдан бош тортган давлат хизматчилари ишдан бўшатилди. Уларга қарши турли моддий ва жисмоний тазйиқлар ўтказиш кенг тус олди. Ҳарбийлар намоз ўқишни ташлаш талабини рад этгани сабабли қуролли кучлар сафидан бўшатиб юборилган, уйларида тинтув ўтказилиб, Қуръон китоби ва бошқа исломий китоблар мусодара қилинди.

 2021-Фарап ва Чоржўй этрапларида 20 га яқин диндорлар ҳибсга олинди. Уларнинг мажбуран соқоллари олдирилди, спиртли ичимликлар ичишга мажбур қилинди, шунингдек, полиция ҳибсга олинганларга нисбатан куч қўллади. Ўша йилнинг 9 – март куни ҳукумат вакиллари Марв шаҳридаги бош масжидга келиб, у ерда Меърож кечаси шарафига намоз ўқишга тўпланган мусулмонларни ҳайдаб юборди. Ўша куни вилоятнинг деярли барча туманларидан келган аҳоли масжидга тўпланиб, намоз ўқишаётган эди.

 Туркманистон ҳукумати нафақат мамлакат ичкарисидаги диндорларни назорат остида ушлашга ҳаракат қилмоқда, балки мамлакат ҳудудидан ташқарида таълим олаётган, ишлаётган ёш мусулмонлар давлат назоратидан ташқарида динга эътиқод қилаётгани ҳам ҳукуматни хавотирга солади. Куч органлари ҳеч қаерда ишламаётган ва ёшлардан Туркияда ишлаган ёки ишламаганлари, у ерда қариндошлари ишлаяптими, қайси русумдаги телефондан фойдаланиши, телефонида диний даъватлар бор ёки йўқлиги сўралмоқда.  Аввал Туркияда ишлаб келганлар бирма-бир сўроқ қилинган. Туркияда ишлаб келганларнинг атрофидагилар, танишлари суриштирилмоқда. Соқоли бор ёшларни соқолларини олиб ташлашга мажбурлашмоқда, шундан кейингина қўйиб юборишмоқда…

 Хадифалик давлати қулатилиб, мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталарига сунъий чегаралар тортилиб, майда давлатчаларга бўлиб ташлаланганидан буён мусулмонлар мана шундай хор ҳолатга тушдилар. Мусулмонлар устига мустамлакачилар томониданҳоким қилиб қўйилган президентлар, шу режимларни ҳимоя қилиш учун ёлланган куч органлари мусулмонларга нисбатан кўнгилларига келган ишларни қилишмоқда. Улар Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши боришдан заррача ҳаё қилишмаяпти. Мусулмонлар ўзларини ҳимоя қилувчи қалқонлари – Халифалик давлатини барпо этмагунларига қадар ҳар қандай разил ва тубан кимсалар Ислом ва унинг қадриятлари, мусулмонларга қарши курашда давом этаверади. Мусулмонлар эса ўз динларига эмин-эркин амал қилиш имконидан ҳам маҳрум бўлиб қолаверадилар.

 Саҳиҳи Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 “Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here