Фаластин маъмурияти манфур, қўрқоқ ва хоиндир

98
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин маъмурияти манфур, қўрқоқ ва хоиндир

Фаластин маъмурияти ҳукумати кўчманчи яҳудийлар ҳужумларини тўхтатиш учун БМТнинг аралашишини талаб қилди. Буни бош вазир Муҳаммад Штайех Ғарбий Соҳил марказидаги Рамаллоҳ шаҳрида ўтказилган ҳафталик ҳукумат йиғилишнинг очилиш нутқида айтди.

Таъкидлаш жоизки, бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

Бу маъмурият халқаро аралашувни қайта-қайта талаб қилиши билан Фаластин аҳли олдида ўзининг қора юзини ювишни мақсад қилди. Чунки Фаластин аҳли унинг душманга қарши курашмайдиган, мазлумга ёрдам бермайдиган, балки босқинчи яҳудийлар хавфсизлигига ричаг бўлишдан ўзга ташвиши бўлмаган маъмурият эканини яхши англайдиган бўлиб қолган. Чунки бу маъмурият яҳудийлар хавфсизлигини таъминлаш учун ўз кучларини сафарбар қилиб, бар вақтнинг ўзида, ёлғон кўз ёши тўкиб, сохта ўйинлар қилмоқда… Фаластин аҳлини ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш керак бўлган пайтда эса, миқ этмаяпти.

Ҳатто Фаластин ҳукумати матбуот котибининг баёнот ва позицияларни билдириш билан кифояланганлиги шармандали ҳолдир. Гўё у газета мухбири ёки спорт шарҳловчисига ўхшайди, гўё маъмурият ва ҳукуматнинг иши масалани ўрганиш ва муҳокама қилиш эмас, қуруқ баёнот беришдан иборат!

Фаластин маъмуриятининг БМТга мурожаат қилиш қадами фақатгина одамлар диққатини чалғитиш ва халқ олдида қора юзини ювиш, дея баҳоланмайди. Балки шу билан бирга, бу қадам унинг хоинлик ва ён берувчанлик тушунчасини янада кенгайтириб, экранлар, майдонлар ва муҳокама давралари орқали реал таъсир қилиш ва озод этиш танловларидан янада узоқлаштиради. Агар бу маъмуриятда зарра қадар ақл-фаросат ва холислик бўлганда эди, Уммат ва унинг армияларига мурожаат қилиб, уларни Фаластин аҳлига нусрат беришга ва ўз-ўзидан босқинчиликка чек қўйишга даъват қилган бўларди, унга муносиб иш шу эди. Бироқ, бу маъмурият қаёқдан ҳам шундай қилсин, ахир у Фаластин масаласидан воз кечиш ва уни йўқ қилиш учун ясалган маъмурият бўлса?!

Шу нуқтаи назардан, Фаластин маъмурияти президент Аббос «кўчманчи яҳудийларнинг тинимсиз ҳужумларидан ҳимоя қилиш мақсадида Наблус шимоли ғарбидаги Бурқа қишлоғи аҳолисининг уйлари деразаларига темир панжаралар ва ҳимоя воситалари ўрнатилсин», деган буйруқ чиқарди. Бу эса, шуни англатмоқдаки, кўчманчи яҳудийлар томонидан аҳолига қарши систематик равишда қўрқитиш ва саботаж жиноятларининг содир этилишига маъмурият зимдан рози бўляпти… Аббос аҳолининг ўз уйларида яҳудийларнинг зулми остида панжаралар ортида қўл-қовуштириб асир бўлиб ўтиришларини хоҳлаяпти! Чунки мабодо улар яҳудийларга қарши курашиш тўғрисида ҳатто ўйласалар ҳам дарҳол минглаб хавфсизлик кучларини юбориб уларни бостиради, асло аяб ўтирмайди!

Бошқа томондан, оммавий ахборот воситаларига кўра, Аббоснинг ўз уйида нажас яҳудийлар мудофаа вазири Бени Ганц билан учрашуви «дўстона ва самимий муҳитда бўлиб ўтди ва томонлар ўзаро совға алмашдилар». Ганц маъмурияти учрашувда «хавфсизлик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашдан умумий манфаатдорлик таъкидланганини хабар қилди.

Ҳа, Аббос уйида Ганцни меҳмон қилаётган бир вақтда, босқинчи яҳудий кучлари шимолий Халил, Қуддус, Анабта, Ҳусон шаҳарларида ва Даҳиша жамлоғида аҳоли уйларига бостириб кириб, ўнлабини қамоққа олмоқда. Ундан олдин Қуббас Саҳро ва Марвона масжидини штурм қилишганди. Кўчманчи яҳудийларнинг Байто ва Бурқада ҳужумлар содир этишлари ҳамда Қуддус шаҳридаги Жабали Мукаббир аҳолиси уйларини вайрон қилишлари одатий ҳолга айланган. Босқинчи кучларнинг репрессиялари туфайли маҳбуслар аҳволи ҳам ҳануз аянчли вазиятда. Бундай шафқатсиз тажовузларнинг ўндан бирининг ўзи уруш эълон қилишга сабаб бўлади… Аммо Аббос, шунга қарамай жинояткорлик учрашувларини ўтказмоқда ва оташин суҳбатлару совға алмашишлар билан ўзнинг хунук башарасини янада қабиҳ қилмоқда! Гўё Фаластин аҳлининг шунча мусибатлари маъмурият гумашталари билан яҳудийлар катталари ўртасидаги дўстона алоқаларга халақит бермайдигандек! Бу маъмурият ўзининг шундай шармандали хоинона қилмишлари билан Уммат душманлари сафига тўлиқ ўтиб олганини, зиммасига юкланган вазифани адо этаётганини, муқаддас даргоҳлар, қон, номус ва асрлар ҳақида эса, маъмурият раҳбарлари энг охири ўйлашларини исботламоқда, зотан, маъмуриятнинг ўзи шундай вазифалар учун тузилган!

Роя газетасининг 2021 йил 5 январ чоршанба кунги 372-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here