АҚШ кучларининг Баграм ҳаво базасидан бутунлай чиқиб кетиши Афғонистон ва дунё бўйлаб уларнинг чекинаётганини ва омадсизликка юз тутаётганини кўрсатади

393
0

АҚШ кучларининг Баграм ҳаво базасидан бутунлай чиқиб кетиши Афғонистон ва дунё бўйлаб уларнинг чекинаётганини ва омадсизликка юз тутаётганини кўрсатади

Қарийб йигирма йилдан сўнг АҚШ кучларининг охирги гуруҳи Баграм ҳаво базасини тарк этди. Бу чекиниш АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий миссиялари якунига етганини англатади.

Бир пайтлар ўн минглаб АҚШ аскарлари яшаган ва АҚШ қудратининг минтақадаги рамзи ҳисобланган Баграм ҳаво базаси ҳозирда вайрон бир мажмуа ҳолига келди.

فَتِلْكَ بُيُوتُهُمْ خَاوِيَةً بِمَا ظَلَمُوا إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

«Мана, улар золим бўлганликлари сабабли уйлари ҳувиллаб қолди! Албатта бунда биладиган қавм учун оят-ибрат бордир» [Намл 52]

Баграм ҳаво базаси босқинчи кучларнинг асосий қароргоҳи эди. Ундан ҳар куни минглаб ҳарбий самолётлар парвоз қилиб, бегуноҳ афғонларни қирғин қиларди. Бундан ташқари, базанинг ўртасида ҳеч қандай инсоний қадриятларга риоя қилинмайдиган даҳшатли қамоқхона бўлган. Майдони катта бўлгани, йирик-оғир ҳарбий ускуналар жойлаштирилгани учун кўпчилик одамлар бу ердан америкалик кучларнинг чиқиб кетиши амри маҳол, деган фикрда эдилар. Бироқ, буюк ва қудратли бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло кофирларни ўз макрлари ботқоғига ўзларини ғарқ қилиб, уларнинг мусулмон юртида қилган орзу-хаёлларини Афғонистондаги мусулмонлар ва мужоҳидлар учун нусрат ҳақиқатига, фикрий, сиёсий ва ҳарбий курашлари ғалабасига айлантирди.

Йигирма йил муқаддам АҚШ босқинчи кучлари бу юртни ишғол қилган пайтда, аксар одамлар Америка ва НАТОни «халоскор фаришталар», деб ўйлаган эди. Бироқ, аслида, Америка инсонпарварлик ёрдамлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ёлғон шиорлар ортига яшириниб олган йиртқич ҳайвондир. Бугун АҚШ кучлари Афғонистонни тарк этаётган экан, улар қолдирган оғир меросни ёритиб беришимиз лозим. Зеро, улар ўзларидан сиёсий ва гуманитар тартибсизликларга тўлиб тошган ҳамда ишсизлик ва қашшоқликдан бошқа нарсага юз тутмайдиган заиф бир давлатни мерос қилиб қолдиришди.

Ҳеч шубҳа йўқки, АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондан шармандали тарзда чиқиб кетиши уларнинг нафақат бу юртда, балки бутун дунё миқёсида заиф картон кучлар эканини фош этди. Рошид Халифалик барпо бўлган вақтда уларнинг ҳалокатли жар ёқасига келиб қолганлиги тўғрисидаги ҳақиқат ҳам юзага чиқиб, АҚШ маъмурияти албатта ҳалок бўлади ва қилган макри ўрасига ўзи дафн этилади. Ана шунда бутун инсоният бундай такаббур давлатлар даҳшатидан халос бўладилар. Бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қўлидадир. Чунки У зот ҳар қандай золим, кофир исёнкор кучни – вақт-соати келганда – албатта йўқ қилиб юборишга қодирдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here