Ақсони яҳудийлар ифлослигидан тозалайдиган Салоҳиддинлар қани?!

102
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақсони яҳудийлар ифлослигидан тозалайдиган Салоҳиддинлар қани?!

2021 йил 9 октябр шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини Рамаллоҳ, Халил ва Тулкарм шаҳарларида учта оммавий намойиш ўтказди. Ҳизб намойишда яҳудийларнинг муборак Ақсо масжиди майдонларида ибодат қилишларига рухсат бериш кўзда тутилган яҳудий вужуди қарорига жавоб сифатида исломий армияларимизни ҳаракатга келишга чақирди.

Ҳизб матбуот бўлимининг бир неча аъзо ва кадрлари намойишларда қуйидаги мазмунда нутқ сўзладилар:

«Босқинчи яҳудийлар Ақсо масжидига нисбатан бундай қилмишларни Ислом ва мусулмонларни ваҳшийларча ёмон кўрганидан келиб чиқиб ҳамда Тавротдаги ибодатларини шу масжидда адо этиш учун қасддан содир этишяпти. Шу орқали ўзлари сиғинадиган ҳайкалларини муборак Ақсонинг барча ерига ўрнатиб олишмоқчи.

Яҳудийлар судининг бу қарори Қуддуси Шарифнинг жирканч салибчилардан озод этилиши хотиралари нишонланаётган бир вақтда чиқарилди. Бу эса, Ислом Умматига қарши очиқ душманликдир. Агар анави хоинлар хиёнат қилишмаганда ва жиноятчи ҳукмдорлар тил бириктиришмаганда, яҳудийлар бундай қарорни чиқаришга ва мусулмонларнинг биринчи қибласини оёқ ости қилишга журъат қилишолмасди.

Бугунги кунда яҳудийларнинг бу уринишлари худди салибчиларнинг 1099 йилдаги қилмишларига ўхшайди. Ўшанда салибчилар ушбу Қуббаи саҳрога олтин хоч ўрнатиб, Ақсони черковга айлантиришганди… Қабалий ва Ақсо масжидида ҳамда бошқа масжидлар биноларида бузғунчилик қилиб, баъзиларини отхонага айлантиришганди.

Ақсо масжиди музокара қилинадиган товар ҳам, бўлишиладиган ер ҳам, расмий васийлик учун курашиладиган жой ҳам эмас. Йўқ! Ақсо масжиди анбиёлар намозгоҳи ва Пайғамбаримиз ﷺнинг Меърож масканидир. Биз Ислом Уммати ва қўшинларига мурожаат қилиб, яҳудийларнинг Ақсони ўзлари учун ибодатхона қилиб олишларига йўл қўймасликка чақирамиз.

Фаластин ва Ақсо масжиди Ислом Уммати ва армияларига кишанлардан озод бўлинг, худди кул остидаги чўғ мисоли аланга олиб, тоғутлар оёғи остидаги ерни ларзага келтиринг, тулпорларга мардлик эгарларини эгарлаб, Ақсони ўз поклигига қайтаринг, Шом диёри ва барча исломий юртларнинг тортиб олинган улуғлигини қайтарадиган холис онгли етакчилик остида ҳаракатга келинг, дея ҳайқирмоқда. Чунки Фаластин масаласи Озодлик Ташкилотининг эмас, ҳар бир мусулмоннинг масаласидир. Зотан, бу ташкилот Фаластин масаласига қилинган тил бириктирувларда иштирок этиб, бу масалани йўқ қилиш, исломий кўламидан узиш ва миллий масалага айлантиришда асосий роллардан бирини ўйнаб келди ва ҳамон шундайлигича қолмоқда.

Ақсо масжиди музокаралар, халқаро қонунлар, Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ ёрдами билан ҳам, шунингдек, Араб давлатлари Лигаси ва Ислом Ҳамкорлик ташкилоти «ҳимоя»си билан ҳам озод этилмайди. Чунки буларнинг барчаси фитна ва хиёнат инларидир. Балки Ақсони худди Салоҳиддин Аллоҳу Акбар ҳайқириқлари самога етган сон-саноқсиз қўшинлар ёрдамида озод қилганидек, душман қалбига қўрқув соладиган қуроллар ва қоялардек мустаҳкам эр кишилари билан бирга ҳаракатга келган бугунги кундаги армиялар озод этади. Мусулмон армияларни Фаластин ва Ақсо масжиди олдидаги ўз бурчларини адо этишдан тўсаётганлар бугунги мавжуд малай режимлардир. Шу сабабдан Уммат ва унинг армиялари бундай малай режимларни ағдариб ташламоғи даркор. Шунингдек, яҳудий вужудини ҳимоя қилаётган, у билан муносабатларни нормаллаштираётган режим тахтларини холис кишиларнинг оёқлари билан янчиб вайрон қилишлари, сўнг бутун куч-қудратини жамлаб, озодлик сари барча қўшинларини сафарбар қилишлари лозим.

«Фаластин озод бўлиш арафасида. Биз мусулмонларни зудлик билан Ақсога нусрат-ёрдам беришга даъват қиламиз, токи, ораларидан Ақсони тозаловчи Салоҳиддинлар чиқиб, шу билан динимизни барпо этиш ва муборак заминимизни озод қилиш шарафига эришсинлар».

Халилда ўтказилган намойишда шаҳар муфтийси шайх Моҳир Мусаввада ва шаҳар оқсоқоллар кенгаши вакили ва раиси ҳожи Абдулваҳҳоб Ғайслар ҳам нутқ сўзладилар.

Шайх Моҳир Қуддуснинг не чоғли муҳимлиги, Ақсони ҳимоя қилиш шартлиги ҳамда бу муборак масжиднинг бутун мусулмонларнинг мулки эканлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, Ақсога ёрдам бериш саъй-ҳаракатларини олқишлаб, мусулмон қўшинларни уни озод этишга даъват қилди.

Ҳожи Абдулваҳҳоб ўз нутқида Фаластин масаласини ўзининг исломий муҳитига қайтаришга чақирди ҳамда Фаластин маъмуриятидан босқинчилар билан имзолаган барча шартномаларни бекор қилишни, хавфсизлик келишувларини тўхтатишни талаб қилди.

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here