Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсонпарварлик тўнини кийган жинояткор ўғридир

666
0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсонпарварлик тўнини кийган жинояткор ўғридир

Ўтган сешанба куни Женевада Яманга ёрдам кўрсатиш бўйича донор давлатларнинг конференцияси бўлиб ўтди. БМТ ахборот маркази нашр қилган баёнотга кўра, конференцияда айни ташкилот Ямандаги инсонпарварлик амалиётларини давом эттириш ва кўламини кенгайтириш учун дунёдаги 16та донор давлатдан 2.6 миллиард доллар йиғган.

Баёнотда таъкидланишича, ўтган сешанба куни Женевада Яманга ёрдам бериш бўйича ўтказилган олий даражадаги конференция чоғида халқаро донор давлатлар ажратган ёрдам маблағи ўтган йилги тўпланган 2.02 миллиард долларлик маблағга солиштирилганда, 30 % кўпни ташкил қилган.

Бу хусусда биз қуйидагиларни таъкидлаймиз:

  1. БМТ Яман аҳли бошдан кечираётган оғир гуманитар аҳволдан фойдаланиб, уларнинг номидан инсонпарварлик ёрдамларини тўплаяпти. Аслида, бундай оғир аҳвол Яман устида курашаётган Англо-Америка ҳамда Яманда жанг қилаётган уларнинг маҳаллий ва регионал воситалари сабабли юзага келди. Аксар Яман аҳли бу инсонпарварлик ёрдамлари ва маблағларининг ўзларига етиб келмаслигини, фақат ушоқлари етиб келишини англаб етганлар. Ҳақиқатдан ҳам БМТ бу молларнинг аксар қисмини ўғирлаб, баъзан ўзининг мулозимларига берса, баъзан ўзининг нопок дастурлари билан Яман аҳлини бузишга сарфлайди. Шунга қарамай, бу ёрдам маблағлари тугаб бўлди ёки тугаш арафасида. Зеро, Яман аҳлининг қирилиб кетиши ёки ўткир юқумли касалликлар эпидемиясига чалиниши БМТни асло ташвишлантирмайди. Аксинча, Яман аҳлининг азоб-уқубатга дучор бўлиши, БМТнинг ушбу йирик даромадларига манба бўлади ҳамда имон ва ҳикмат юртига солаётган чангалини мустаҳкамлашга имкон беради…
  2. БМТ Американинг қўлидаги бир қурол бўлиб, у дунё тизимига ҳукмронлик қилишда шу қуролдан фойдаланади. Бу ташкилотнинг Ҳусийларга хизмат қилиб, улар қўли билан ҳаракат қилиши ва айни ёрдамларнинг бир қисми билан уларни қўллаб-қувватлашининг ажабланарли ери йўқ. Зотан, БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларини қора бозорда пуллаши ҳам, БМТнинг Ҳусийларни қўллаб-қувватлаши ҳам ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Уларни қўллаб-қувватлашини ўзининг йиллик ҳисоботларида ёки юртда фаолият олиб борувчи ёрдам ташкилотлари орқали доим айтиб келади.
  3. Ямандаги уруш қанча узоқ вақт давом этса, бу уруш БМТ манфаатига шунча кўп хизмат қилади. Чунки БМТ инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатувчи хайрия жамияти эмас. У мустамлакачилик характерига эга бўлган ташкилотдир. Унинг тарихи Ислом ва мусулмонларга нисбатан душманлик билан тўлалиги ҳамда уларга қарши жиноят ва фитналар содир этгани баҳслашадиган нарса эмас. Бу борада фақат содда кишиларгина ёки малай ҳукмдорларгина тортишиши мумкин, холос.
  4. Ёрдам дея тўпланаётган бу моллар, аслида, Яман аҳлининг ҳаққидир, уларга кўрсатилган ҳурмат эмас. Донор давлатлар бу молларни ўз истаклари билан беришаётгани йўқ, балки шу юрт устида курашаётган Америка ва Британиянинг талабига итоат қилган ҳолда беришяпти. Бу малай давлатлар Ямандаги бу ифлос урушнинг қурбони бўлаётган биродарларига Аллоҳ учун ҳеч нарсани эҳсон қилишмайди, билъакс, Ислом Уммати молларини мустамлакачилар чўнтагига тушишига ёрдам беришади.
  5. Агар Яман аҳлининг бошида исломий давлат бўлганда эди, уларнинг номидан тўпланаётган бу ёрдамларга муҳтож бўлмас эдилар. Чунки Ислом давлати бу юртларни бирлаштириб, исломий аҳкомлар билан бошқаради. Бу юртларда бойликлар жуда кўп. Бироқ бу бойликлар ноҳақ ва адолатсиз солиқлар билан Яман аҳлини тинкасини қуритган уруш тужжорлари ва уларнинг мустамлакачи хўжайинлари чўнтагига кетяпти.
  6. Яман аҳли ўз юртлари устида Англо-Америка уруши кетаётганини, БМТ уларнинг юртида қандай нопок вазифа бажараётганини яхши англаб етмоқлари ҳамда юртларини кўплаб қирғин ва қон тўкилишларидан қутқаришга ҳаракат қилмоқлари лозим. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билангина амалга ошади. Чунки рошид Халифалик Ислом билан ҳукм юритади, унинг аҳкомларини юрт ичкариси ва ташқарисида татбиқ қилиб, барча бўҳронларни йўқ этилишини таъминлайди. Шу билан бирга, мустамлакачилар ва уларнинг малай ҳукмдорлари қўлига болта уради. Чунки Яманга шунча балолар, вайроналар ва бахтсизликлар келтириб, уруш оловини ёқиш билан юрту фуқарони ҳалокатга ташлаётган мана шу аҳмоқ ҳукмдорлардир.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here