Кашмир Ҳиндистон зулми билан ҳукмдорлар қўрқоқлиги ўртасида

680
0

Кашмир Ҳиндистон зулми билан ҳукмдорлар қўрқоқлиги ўртасида

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти расмий нотиғи ноиби

Устоз Шаҳзод Шайх

Ҳиндистон ҳаво кучлари 2019 йил 26 феврал эрта тонгда Покистон ҳаво бўшлиғини уч нуқтадан бузиб киришга уринди. Покистон қуролли кучлари бош алоқалар департаменти (ISRP)га кўра, Ҳиндистон самолётлари қочиш пайтида бир неча бомба ташлашга муваффақ бўлган. Бу хабар сомонга ўт кетгандек суръат билан тарқалди. Сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг ҳинд ҳарбий самолётларига соғ-омон чиқиб кетишига қўйиб беришгани учун Покистондаги мусулмонлар дарғазаб бўлдилар. Уларнинг босими шу даражага етдики, бунинг натижасида сиёсий ва ҳарбий раҳбарият ҳиндлар ҳужумига муносиб вақтда жавоб қайтаришни эълон қилишга мажбур бўлди. Эртасига 27 феврал куни эса, ҳинд қирувчи самолётлари босиб олинган Кашмир ҳудуди орқали Покистон ҳаво бўшлиғини бузиб ўтишга яна уринди. Шунда Покистон ҳаво кучлари иккита ҳинд самолётини уриб туширди, самолётларнинг парчалари билан битта учувчи Покистон томонга тушди. Ғазабнок маҳаллий аҳоли учувчини ушлаб олишди. Бу хабар ҳам покистонлик мусулмонлар олқишлари остида худди сомонга ўт кетгандек тез тарқалди.

Покистон сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти бу ҳужумга нисбатан – гўё жиноят қилган томон Покистондек, курашни Покистон келтириб чиқаргандек – ҳимоя позициясини танлади. У Ҳиндистоннинг бундай қилмишидан таажжубланганини билдириб, фақат ўз ҳаво бўшлиқларини мудофаа қилишга чекланишини таъкидлади. Ҳиндистон етмиш йилдан бери Кашмирни босиб олиш учун ваҳшиёна уруш қилиб, кашмирлик мусулмонларни қирғин қилиб, ўч олиб, номусларига тажовуз қилиб келаётган бўлса-ю, Покистон сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти бунга қарши кучли позиция эгаллагани йўқ. У босқинчи ҳинд кучларига қарши ҳужум қилиб, қирқдан зиёдини ўлдиришга муваффақ бўлган мардларни ҳимоя қилмади… Бундай қилиш ўрнига, бу раҳбарият Ҳиндистон босқинчилигига гўё қонуний босқинчилик, уларга қарши курашаётган қаршилик ҳаракати эса, ноқонунийдек муносабат билдирди! Покистон раҳбарларининг заиф позициялари сабабли, Ҳиндистон бош вазири Моди ўз кучларининг Кашмирдаги ваҳшийликларини яшириб, қаршилик ҳаракатини жиноятчи қилиб кўрсатишга ўзида журъат топди!

Босиб олинган Кашмир мусулмонлари ва қаршилик ҳаракати мушриклар босқинчилигини заифлаштиришга муваффақ бўлдилар. Бу билан, агар Покистон ҳарбий аралашувни амалга оширса Кашмирни озод қила олиши мумкин бўлган қулай шароит яралди. Покистон армияси олдида қаршилик ҳаракатини қуроллантириб, Кашмир озодлиги учун уларни ўзининг биринчи сафига қўйишдан бошқа ечим йўқ. Зеро, Озод Кашмир 1947-48 йилларда Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилиш ва душмандан мутлақо қўрқмаслик билан озод этилди. Ўшанда 1947 йил баҳорда ҳозирда озод этилган Кашмирнинг мустабид мэрига қарши қўзғолон аланга олган эди. Шунда бутун Покистондаги қаршилик ҳаракати жангарилари қурол билан қўллаб-қувватлангач, мардларча уруш бошладилар ва ҳинд кучларини қувиб чиқаришга муваффақ бўлдилар… Сўнг 1947 йил октябрда Озод Кашмир, Кашмир ва Равалпиндида муваққат ҳукумат эълон қилдилар. Улар бугун хавфсиз ҳолатда яшаяптилар. 1949 йил БМТ Ҳиндистон билан Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатишда воситачилик қилгандан         бери босиб олинган Кашмир аҳли хавфсизлик ва тинчликдан маҳрум яшамоқда. Демак, золимга муносиб жавоб фақат битта, у ҳам бўлса, унга куч-қудратни кўрсатиб қўйишдир, тинчлик, музокара, кенгбағирлик ва нормаллаштириш каби жавоб эмас.

Алҳамдулиллаҳ, Покистон қуролли кучлари босиб олинган Кашмирни озод этишга қодир ва бу йўлда қурбонликлар беришга ҳамиша тайёр. Бироқ унинг оёқ-қўли анави сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар томонидан кишанланган. Бу раҳбарлар Аллоҳ Таолони рози қилиш учун эмас, Американи рози қилишга ҳаракат қилишяпти.

Шунинг учун, шубҳасиз, Кашмир озодлиги Ҳиндистон кучлари ҳужумлари билан Покистон раҳбарларининг қўрқоқлиги ўртасида муаллақ қолмоқда. Бундай вазиятни, то Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо қилинмас экан, мусулмонлар фойдасига ҳаргиз тубдан ўзгартириб бўлмайди. Ана шундагина рошид халифа босиб олинган Кашмирдаги мусулмонлар ноласига қулоқ тутади ва Уммат арслонларини қафасдан чиқаради, қашқирлар инига биқиниб олади…

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусратидан шодланурлар, (Аллоҳ) истаган кишига нусрат беради ва У кучли раҳмлидир» [Рум 4-5]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here