Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати 7-қисм

212
0

Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати 7-қисм

3 –  Уммат манфаъатларини табанний қилиш:

Сиёсий ҳизб томонидан “Уммат манфаъатларини табанний қилиш” – дегани, ўша ҳизбнинг Уммат манфаъатларини рўёбга чиқарадиган шаръий аҳкомларни баён қилиб беришини англатади. Ушбу манфаъатларнинг энг бошида Исломни ҳаётнинг барча ишларида комил ва шомил суратда татбиқ этиш туради. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ўзига нозил бўлган ваҳий билан худди мана шу ишни қилганлар. Шунинг учун ҳам у зот давлат қурилишидан олдин мушрикларга мана бу оятларни тиловат қилар эди;

قُلْ تَعَالَوْا أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ ۖ أَلَّا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا ۖ وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُم مِّنْ إِمْلَاقٍ ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ ۖ وَلَا تَقْرَبُوا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ ۖ وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ() وَلَا تَقْرَبُوا مَالَ الْيَتِيمِ إِلَّا بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّىٰ يَبْلُغَ أَشُدَّهُ ۖ وَأَوْفُوا الْكَيْلَ وَالْمِيزَانَ بِالْقِسْطِ ۖ لَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۖ وَإِذَا قُلْتُمْ فَاعْدِلُوا وَلَوْ كَانَ ذَا قُرْبَىٰ ۖ وَبِعَهْدِ اللَّهِ أَوْفُوا ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

“Айтинг, эй ҳабибим! Келинглар, мен сизларга Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсани ўқиб бераман. У сизларни Ўзига бирор нарсани шерик қилмаслигингизга ва ота-оналарга яхшилик қилишга, камбағал бўлишдан қўрқиб, ўз фарзандларингизни ўлдирмаслигингизга буюради. Сизларни ҳам, уларни ҳам Биз ризқлантирамиз. Зоҳирийу-маҳфий фаҳш-бузуқ ишларга яқинлашмаслигингизга, Аллоҳ Таоло ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслигингизга буюради. Мана шуларни сизларга Аллоҳ таоъол васият қилади. Шоят сизлар ақлингизни юритсангизлар. Етим то балоғатга етгунича унинг молига фақат энг чиройли суратдагина яқинлашинглар. Ўлчов ва мезонни адолат билан тўлдиринглар. Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ юкни юкламаймиз. Агар гапирсангиз, гарчи қариндошларингиз зиёнига бўлса ҳам, адолат қилинглар. Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинглар. Аллоҳ Таоло сизларга мана шуларни васият қилади. Шоят сизлар зикр қилсанглар”. [6:151-152].

وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ () بِأيّ ذَنْبٍ قُتلَتْ

“ ва агар тириклай кўмилган қизча қайси гуноҳи учун ўлдирилганлиги хақида сўралса…”. [81:8-9].

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳ ва саллам – мушрикларга мана шунга ўхшаган – инсонларнинг манфаъатларини риоя қилишни ўз ичига оладиган – оятларни тиловат қилар ва ҳадисларни айтардилар.

ҲИЗБ аъзолари тарафидан Уммат манфаъатларини бошқариш сиёсий амаллар билан бўлади: уларда ҳаёт ишларини муолажа қиладиган шаръий аҳкомларни баён қилишади, шу аҳкомларни лозим тутишларига, уларни тадбиқ қиладиган давлатни барпо қилишлари учун харакат қилишларига рағбатлантиришади. Уммат манфаъатларини қабул қилиб, уларни бошқариш амалда эмас, сиёсий бошқарув бўлади, чунки Уммат ҳаётидаги ишларини амалий бошқариш Исломда ҳизбларга, шахсларга эмас, балки давлат учундир. Лекин ҲИЗБ ва аъзоларининг, ишларни бошқаришга бўлган қудратларига эътиборни қаратиш мақсадида, ишларни бошқариш кайфиятини баён қилиш учун, Умматни етакчилигини қўлга олишга ёрдам берадиган, шариат ижозат берган ишлардан баъзилари ёрдамида амалий бошқаришлари ҳам ҳизб йигитларига жоиз, ҳатто жалб қилинадилар.

4 – кофирларнинг режаларини фош қилиш:

Даъват билан очиқчасига чиқилгандан кейин Қуръон оятлари Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га мушрикларнинг даъватга, Расулуллоҳга ва у зотнинг саҳобаларига қарши ҳуфёна тил бириктиришларини фош этиб нозил бўла бошлайди. Жумладан, Аллоҳ Таоло мана бундай деб марҳамат қилади;

وَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِندَ اللَّهِ مَكْرُهُمْ وَإِن كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ

“Дарҳақиқат улар ўз макрларини қилдилар. Уларнинг макрларидан тоғлар завол бўлиши мақсад қилинса-да, макрлари Аллоҳнинг хузуридадир”. [14:46].

Аллоҳ Таоло уларнинг қандай ҳаром тижорат қилишларини фош этиб айтади;

وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ (1) الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُوا عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ (2) وَإِذَا كَالُوهُمْ أَوْ وَزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ

“Тарозидан уриб қолувчиларга вайл бўлсин-дўзах ичидаги дўзах бўлсинки, агар улар одамлардан ўлчаб-тортиб олсалар, тўлиқ қилиб тортиб оладилар. Агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, торозидан уриб қоладилар”. [83:1-3].

Аллоҳ Таоло мушрикларнинг мусулмонларга нисбатан тутган жирканч йўлларини кашф этиб, айтади;

إِنَّ الَّذِينَ أَجْرَمُوا كَانُوا مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا يَضْحَكُونَ (29) وَإِذَا مَرُّوا بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ (30) وَإِذَا انقَلَبُوا إِلَىٰ أَهْلِهِمُ انقَلَبُوا فَكِهِينَ

“Гуноҳкор бўлган кишилар иймон келтирган кишилар устидан куладилар, агар улар олдиларидан ўтсалар, бир-бирларига имо-ишора қиладилар. Агар ўз аҳлларига қайтсалар, хурсанд ва шод бўлиб қайтадилар”. [83:29-31].

Даъват юкини кўтарувчилар мусулмонларга қарши уюштирилаётган фитналарга қарши туришлари, Ислом фикрларини бузиб кўрсатишга қарши курашишлари лозим. Бунинг учун эса, улардан халқаро сиёсат, халқаро вазият ҳамда халқаро майдонга ташланган фикрлардан онгли равишда хабардор бўлишлари талаб этилади. Чунки бу даъватчилар – яқин кунларда – Исломни бутун инсониятга олиб чиқадиган Ислом давлатини тиклаш орқали Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун Уммат етакчилигини ўз елкасига олган ҲИЗБнинг АЪЗОЛАРИдир.  Шунинг учун ушбу етакчи мана бундай буюк масъулият даражасида бўлмаса, қарши тарафдагилар уни майдалаб ташлайдилар ва унинг уйғониш йўлидаги харакатини фалаж бир аҳволга келтирадилар. Ҳижратдан олдин Рум ва Форс орасида бўлаётган жанглар натижаси устидаги Абу Бакр сиддиқ билан Қурайш орасидаги  гаров қиссаси ва Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ҳам ушбу гаровга иқрор бўлишлари халқаро сиёсат ва  халқаро вазиятни даъватчилар таомонидан кузатилиб борилишининг зарурлигига яққол далилдир. Бу хақда Аллоҳ Таоло ҳам мана бундай деган;

الم (1) غُلِبَتِ الرُّومُ (2) فِي أَدْنَى الْأَرْضِ وَهُم مِّن بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ (3) فِي بِضْعِ سِنِينَ ۗ لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ (4) بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ (5)

“Алиф, лом, мим. Ернинг энг қуйи жойида Рум мағлуб бўлди ва улар ўз мағлубиятларидан бир неча йил кейин яна ғолиб бўладилар. Иш олдиндан ҳам, кейин ҳам Аллоҳ учундир. Ва ана ўша куни Аллоҳнинг нусрати билан мўъминлар хурсанд бўладилар. У хоҳлаган бандасига ўзи нусратни берур. У азиз, раҳимдил зотдир”. [30:1-5].

Мазкур ояти карималар мана шу эътиборни тасдиқларкан, бу билан халқаро вазиятнинг келажакда бўладиган суратини чизиб берди. Унга кўра, мусулмонлар Ислом давлати оламдаги биринчи давлат бўлиши учун Форс ва Рум устидан Алллоҳнинг нусрати билан ғолиб бўладилар.

Бугунги кундаги мусулмонларнинг қўлларида – агар улар нусрат шартларига риоя қилган бўлсалар – Ислом келажаги учун аниқ режа ва Аллоҳ Таоло томонидан нусратга бўлган ваъдалар бор. Ушбу ваъдаларнинг айримлари қатъийдир. Масалан, Аллоҳ Таоло айтади;

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا

“Аллоҳ Таоло сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган кишиларни албатта улардан олдингиларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзига халифа қилажагига ва уларга Ўзи рози бўлган динлари учун имкон яратиб беражагига ҳамда уларни хавфу-хатарларидан кейин тинчлик хотиржамликка алмаштиражагига ваъда берди”. [24-55].

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ

“У ўз расулини  ҳидоят билан, буткул динлар устидан ғолиб қилиши учун ҳақ дин билан юборган зотдир”. [9-33].

Ислом дини насроний, мажусий ва яҳудий динлари устидан ғолиб бўлганидек, албатта, у капитализм, социализм ва бундан бошқалар устидан ҳам ғолиб бўлади.

Аллоҳнинг мусулмонларга берган ваъдаларининг айримлари эса, зоннийдир. Масалан, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар;

تكونُ النُّبُوَّةُ فيكم ما شاء اللهُ أن تكونَ، ثم يَرْفَعُها اللهُ – تعالى -، ثم تكونُ خلافةٌ على مِنهاجِ النُّبُوَّةِ ما شاء اللهُ أن تكونَ، ثم يَرْفَعُها اللهُ – تعالى -، ثم تكونُ مُلْكًا عاضًّا، فتكونُ ما شاء اللهُ أن تكونَ، ثم يَرْفَعُها اللهُ – تعالى -، ثم تكونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فيكونُ ما شاء اللهُ أن يكونَ، ثم يَرْفَعُها اللهُ – تعالى -، ثم تكونُ خلافةً على مِنهاجِ نُبُوَّةٍ

“Нубувват сизларнинг орангизда Аллоҳ Таоло бўлишини хоҳлагнича бўлади. Сўнгра агар уни кўтаришни хоҳласа, уни кўтаради. Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади. У ҳам Аллоҳ хоҳлаганича бўлади. Сўнгра уни кўтаришни хоҳласа, Аллоҳ уни ҳам кўтаради. Сўнгра қопоғон подшоҳлик бўлади. Бу подшоҳлик  ҳам Аллоҳ хоҳлаганича давом этади. Аллоҳ уни кўтаришни хоҳласа, уни ҳам кўтаради.  Сўнг жабр зулм қиладиган подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ хоҳлагича бўлади. Сўнгра кўтаришни хоҳласа, Аллоҳ уни ҳам кўтаради. Сўнгра эса, яна халифалик минҳожи асосидаги халифалик бўлади”. Имоми Аҳмад ривоят қилган.

Мусулмонларга берилган ваъдалардан яна бири Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг Константинопольдан кейин Рум шаҳрининг фатҳи ва мусулмонларга қарши яҳуд ва насронийларнинг ҳужумидир. Аллоҳ ва Расули томонидан берилган бу ваъдалар курашни тўхтовсиз давом эттиришдаги азму-қарорни янада кучайтиради ҳамда Ислом давлатини қуриш йўлида даъват юкини кўтаришда бардавом бўлиш учун химматларни янада чархлайди.

Тафоъул  тариқати: фикрий кураш ва сиёсий жанг.

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам -тафоъул-Умматга таъсир ўтказиш босқичида “жамоий сақофат”, “манфаъатларни табанний қилиш”, “режаларни фош қилиш” каби амалларни бажариш учун муайян тариқатни йўл тутдилар. Ушбу тариқат фикрий кураш ва сиёсий жангда ўз аксини топади.

Фикрий кураш  – чалғитилган фикрларни кескин танқид қилиш ва уларга нисбатан аёвсиз ҳужум эълон қилишдир. Ушбу чалғитилган фикрлар асосига қурилган тушунча ва алоқаларга ҳужум қилиш сўнгра эгри йўлнинг қаришисида тўғри йўлнинг режасини чизиб беришдир. Шунинг учун қуруқ ҳужумнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки ўша чалғитилган фикрларнинг хато эканлигини ва уларни Исломга зид бўлганлиги учун бузуқ фикрлар эканлигини баён қилиб бериш сўнгра инсонларнинг алоқаларини ва уларнинг ҳаётларини тартибга солиш учун ўша бузуқ фикрлар ўрнини эгаллайдиган Ислом фикрларини ва унинг аҳкомларини баён қилиб бериш лозим. Ушбу фикрий кураш ақоид фикрлари каби ақоиддан келиб чиққан ва унинг устига қуриладиган фикрларни ҳам ўз ичига олади.

Фикрий кураш жамоий сақофатда, манфаъатларни табанний қилишда ва режаларни фош этишда кўзга яққол ташланади. Бунинг сабаби шундаки, ушбу учта амалнинг жамиятдаги алоқаларни тартиблайдиган фикр ва аҳкомларга алоқаси бор-да, чунки, жамият қай бир юртда бўлмасин, у шахслар орасидаги доимий алоқалардан иборатдир. Жамиятни ўзгартириш эса, ўша жамиятдаги шахсларнинг орасидаги алоқаларни тартиблайдиган фикрларни фикрий кураш орқали ўзгартириш билан юзага келади.

Аллоҳ Таоло айтади;

 مَا اتَّخَذَ اللَّهُ مِنْ وَلَدٍ وَمَا كَانَ مَعَهُ مِنْ إِلَهٍ إِذًا لَذَهَبَ كُلُّ إِلَهٍ بِمَا خَلَقَ وَلَعَلا بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ

“Аллоҳ ҳеч қандай фарзандли бўлмаган ва У билан бирга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. Шундоқ бўлганда, албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган томондан бўлар, айримлари айримлари устидан олий бўлар эди. Аллоҳ улар сифатлаётган нарсадан покдир”. [23:91].

У яна айтади;

وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ

“Фарзандларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирмангиз. Уларни ҳам, сизларни ҳам Биз ризқлантирамиз”. [17:31].

Аллоҳ Таоло яна айтади;

لِّسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَٰذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُّبِينٌ

“(улар) рисолатни (“унга фақат башар таълим бермоқда”деган даъволари билан) инкор  қилаётган кишининг тили ажамий(арабмас)дир. Ушбу Қуръон эса, очиқ араб тилидадир”. [16:103].

Демак, фикрий кураш мана бу уч оятда қуйидаги шаклда;  жамоий сақофатда “ақийдалари”га ҳужум қилинганлигида, манфаъатларни табанний қилишда “фақирлик сабаб фарзандларини қатл этишлари”га ҳужум қилинганида, кофирларнинг режаларини фош этишда эса, “Қуръон Аллоҳнинг каломи эмас, қандайдир бир кишини сўзларидир”, деган гумонларига қарши ҳужум қилинганида намоён бўлмоқда.

Ўзгартириш учун мабдаий асосда харакат қиладиган ҳизб ўзининг фаолиятида фикрий курашсиз муваффақият қозона олмайди. Негаки, ундан жамиятнинг фикри ва ҳиссига ҳукмрон бўлиши, тарбиялаши талаб қилинган бўлиб, токи, раъиятга Исломни тадбиқ этадиган ва Исломни бутун оламга олиб чиқадиган халифалик давлатини қуришга тайёрлаш учун жамиятни ҳизб қабул қилган фиклари орқали Ислом шаклига, исломий қиёфага киритишдир.

Мана шундан маълумки, тафоъул босқичида ҳизб фикрий кураш билан Уммат қаршисида ўзи табанний қилган тушунчалар, миқёслар ва қаноатлар мажмуасини кўрсатишга ҳамда Умматни ҳам мана шу мажмуани қабул қилиш даражасига етказишга сўнгра эса Уммат орқали халифаликни барпо этиш учун ҳукмни қўлга олишга харакат қилиши лозим бўлади. Чунки, кураш фикрий бўлганлиги учун у қуруқ фикрий курашгина эмас, балки миқёслар, тушунчалар ва қаноатлар курашидир. Шунинг учун бу кураш умумий алоқаларни ҳам, умумий манфаъатларни ҳам ўз ичига олади. Чунки, бу кураш Умматни парчалашни эмас, вужуди улардан ташкил топган тушунчаларни, миқёсларни ва қаноатларни парчалаш орқали Уматнинг бузуқ вужудини парчалашни кўзлайди. Мақсад, Уммат ақидаси бўлган Ислом ақидасидан келиб чиққан тушунчалар, миқёслар ва қаноатлардан ташкил топган солиҳ вужудни бино қилишдир.

(«Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан). (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here