بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳамдук Судан кризиси ечимини шу кризис сабабчиларидан сўрамоқда!
Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук «Миллий кризис, ўтиш даври масалалари – олдинга олға» номли ташаббус бошлади. Ташаббуснинг асосий жиҳати бўлган «Кенгқамровли сиёсий мувофиқлашув»ида Ҳамдук давлат ичкарисидаги қарор чиқарувчи марказларни бирлаштириш ва уларни муштарак қарашлар асосида ишлатиш тўғрисида гапирди.
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Судан Мустамлакачи кофирдан гўё «мустақил» бўлганидан буён сиёсий ва ўткир иқтисодий кризисни бошдан кечирмоқда. Кундан-кунга кризис мураккаблашиб, бош вазирни ечим излашга ундамоқда. Бироқ у кризис ечимини демократик капитализм тузумнинг валюта фондидан бошқа ердан қидирмаяпти! Ҳолбуки, етмиш йилдан бери сиёсий ва иқтисодий муваффақиятсизликни келтирган мана шу Халқаро Валюта Фонди бўлади».
Матбуот баёнотида бунинг ечими қуйидагилардан иборатлиги айтилди:
«Биринчидан: Исломнинг бошқарув, иқтисод ва бошқа барча низомлари юртдаги барча кризисни бартараф этишга кафилдир. Иккинчидан: Исломда мутлақ хўжайинлик шариатникидир. Ҳукмдору фуқаро дохил ҳар бир шахс Ислом аҳкомларига риоя қилишлари шарт. Ҳокимият Умматники бўлиб, у ҳукмдор (халифа)нинг барча шартлари топилган ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺ суннатлари асосида байъат қилинган шахсга берилади. Бу билан худди Ҳамдук шикоят қилаётган қарор марказларининг турфа хиллигига барҳам берилади. Учинчидан: Ислом давлатининг ягона қуролли кучлари бу армиядир ва армиянинг доктринаси буюк Ислом ақидасидир. Армиянинг вазифаси Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва юрт сарҳадларини мудофаа қилишдан иборат. Бу билан ҳам қуролли кучларнинг кўпқирралиги барҳам топади».
Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Айнан мана шулар кризисларнинг туб ечимидир. Бу эса, фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида амалга ошади. Ҳизб ут-Таҳрир Уммат билан биргаликда барпо этишга ҳаракат қилаётган ушбу давлат Ислом аҳкомларини фуқаролар ҳаётида яшайдиган реалликка айлантиради ва бу билан Раҳмон рози қилиниб, бу дунёю охират неъматига ноил бўлинади».
Роя газетасининг 2021 йил 7 июл чоршанба кунги 346-сонидан