БМТ билан унинг ортида турган АҚШ гуманитар ёрдамлар деган ўйин билан сиёсий ютуққа эришишмоқда, зиённи эса, Шом қўзғолони кўряпти

323
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

БМТ билан унинг ортида турган АҚШ гуманитар ёрдамлар деган ўйин билан сиёсий ютуққа эришишмоқда, зиённи эса, Шом қўзғолони кўряпти

«Зайтун» ахборот агентлиги ўзининг (ҳижрий 1442 йил 19 зулқаъда, милодий 2021 йил 30 июн чоршанба куни) нашр қилган хабарида бундай дейди:

«Европанинг Британиядаги қўшничилик муносабатлари бўйича вазираси Венди Мортон сешанба куни Сурия-Туркия ўртасидаги Бобул Ҳаво чегара пунктини зиёрат қилди. Вазира гуманитар ёрдам моллари учун чегара пунктининг очиқ бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун борди.

Британия ҳукумати баёнотида Мортаннинг 10 июлда БМТ Хавфсизлик Кенгашида овоз бериш иши бўлиб ўтиши олдидан Бобул Ҳаво чегара пунктидан Сурияга гуманитар ёрдамларнинг қандай етиб бораётганини шахсан ўзи текшириш мақсадида боргани айтилади.

Баёнотда Лондон позицияси маълум экани таъкидланди: «Озиқ-овқат, бошпана, тиббий материаллар каби инсонлар жонини қутқарувчи ёрдам молларини киритиш ҳамда ҳаётий ёрдам операциялари давоматини таъминлаш учун Бобул Ҳаво чегара пункти ва бошқа чегара пунктлари очиқ қолиши керак».

Баёнотда Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзоларидан Суриянинг шимолий-ғарбида анчадан бери давом этаётган оғир гуманитар шароитнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик учун инсонпарварлик ёрдамлари ўтиш йўлларини кенгайтиришга овоз бериш талаб қилинган».

Роя:

Бу нимани англатади? Сурия режими ва унинг Россия билан Эрон дохил иттифоқчилари содир этаётган қирғин ва жиноятлар уларнинг қўштирноқ ичидаги инсонийлигига тўғри келмаслигини англатадими?! Ёки уларнинг қирғинлари улар билан бирга юришни истамаганларни йўлга солиш учун бир воситами?! Ҳеч шубҳа йўқки, БМТ билан унинг ортида турган Америка инсонпарварлик ёрдамлари, деган ўйин билан сиёсий ютуққа эришишмоқда, зиённи эса, Шом қўзғолони кўряпти. Улар ушбу «инсонпарварлик» ишидан инсонларга босим сифатида фойдаланишяпти, токи инсонлар режимни ўзгаришини талаб қилишдан тийилсинлар ва Американинг сиёсий ечимига рози бўлсинлар. Яъни, қонхўр режим билан ярашиш ва унинг қўйнига қайтиб кириш ечимини қабул қилсинлар. Уларнинг 2254-рақамли қарорларидаги чиройли гаплари режимни ўзгартириш ечими эмас. Қарор бўйича режим бошини ўзгартириши мумкин, бироқ, қолган қотиллар сақлаб қолинади ва жиноятлари учун судга тортилмайди. Билъакс, Шом аҳли устидан уларнинг ҳукмронлик ва зўравонликларини янада мустаҳкамланади. Мана сизга халқаро ҳамжамиятнинг «инсонпарварлиги», мана сизга 2254-рақамли қарордан кўзлашган асл ниятлари. Чиройли гаплар, аммо ниятлар нопок!

Роя газетасининг 2021 йил 7 июл чоршанба кунги 346-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here