“Толибон” Туркияга огоҳлантириш билан чиқди

489
0

Толибон Туркияга огоҳлантириш билан чиқди

 “Толибон” ҳаракати Туркия ҳарбийларининг Афғонистонда бўлишига кескин қарши чиқди.

 “Туркия раҳбарларининг Қўшма Штатлар илтимоси ва қарорига мувофиқ мамлакатимизга қарши тажовузни давом эттиришини эълон қилиши бизда нафрат ва душманлик уйғотади ҳамда икки томонлама муносабатларга путур етказади”, – дейилади ҳаракат баёнотида.

 Толиблар раҳбарларининг таъкидлашича, “Афғонистонда мамлакат номидан қатъий назар, хориж кучларининг бўлиши тажовуз ҳисобланади ва уларга нисбатан Афғонистоннинг бир ярим минг нафар уламоси берган фатво асосида муносабатда бўлинади”.

 Қайд этилишича, “Туркия ҳукуматининг қарори енгилтаклик билан қўйилган қадам ҳисобланади ва миллат суверенитети, диний хавфсизлик ва миллий манфаатларга зиддир”.

 “Бундай қарор турк ва афғон халқлари орасида муаммо ва қийинчиликлар келтириб чиқариши сабабли биз Туркия ҳукуматини ҳар икки мамлакатга зарар етмаслиги учун бу қарордан воз кечишга чақирамиз”, – дейилади баёнотда.

 Толибоннинг таъкидлашича, унинг сиёсати “барча мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик асосида энг яхши ва ижобий муносабатларга интилишдан иборат”.

 “Биз ҳеч кимнинг ишига аралашмаймиз ва бошқаларга ҳам бизнинг ишимизга аралашишга йўл қўймаймиз”, – дея таъкидланган баёнотда.

 Толиблар Туркия ҳукумати ўз қароридан қайтмайдиган бўлса, Анқара бунинг “оқибати учун жавобгар” бўлишини билдирган.

 Май ойи охирларида АҚШ ва Туркия президентлари Жо Байден ва Ражаб Эрдўған НАТОнинг Афғонистондаги миссияси якунланганидан сўнг турк ҳарбийлари Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаши бўйича келишувга эришганди.

 Июн ўрталарида Эрдўған Туркия АҚШнинг молиявий кўмагида Афғонистондаги ҳарбий контингентини сақлаб қолишга тайёрлигини билдирди.

 Изоҳ: АҚШ бошчилигидаги коалиция Суриядаги қўзғолонни бостиришдан ожиз қолиб, Башар режими қулаш арафасига келиб қолган вақтда Эрдўған уларга “кўмакка” етиб келган эди. Эрдўған бошлаган “Фурот қалқони” амалиётидан сўнг куфр ва қонхўр режимга қарши мардонавор кураш олиб бораётган Ҳалаб вилоятидан Туркия таъсири остидаги қуролли гуруҳлар олиб чиқиб кетилди, вилоят режим назоратига топширилди. Бу хоинлик қўзғолонда бурилиш нуқтаси ясади. Ҳалабда қолган кичик гуруҳлардан иборат холис мусулмонлар ёрдамсиз ташлаб қўйилди. 2018 йилга келиб Туркия Сурияда “Зайтун новдаси” номли яна бир амалиёт олиб борди. Унда артиллерия ва ҳаво зарбалари амалга оширилди.Ушбу амалиёт натижасида Ҳалабдан кейин Башар режимига жиддий муаммо туғдираётган Идлиб ҳам режимнинг камалида қолди. Туркиянинг учинчи –“Тинчлик булоғи” амалиёти эса қонхўр режим позициясини янада мустаҳкамлаб берди. Эрдўғаннинг “беминнат” хизмати эвазига АҚШ Сурия қўзғолонини бутунлай бостира олмаган бўлсада, режимга қарши олиб борилаётган курашни қуролли гуруҳлар ўртасидаги жангга айлантиришга эришди.

 Ливияда Америка малайи Ҳафтар ва Британия малайи Саррож ўртасидаги курашда Эрдўған Туркияси Саррожни қўллаб-қувватлаш вазифасини олди. Бироқ, икки малай ўртасидаги ҳал қилувчи жанг арафасида Туркия Саррожни ёрдамсиз ташлаб қўйди. Натижада Саррож Ҳафтар билан АҚШ манфаатларига мос келувчи оташкесим битимини имзолашга мажбур бўлди.

 АҚШ Ироқ ботқоғига ботиб қолган вақтда Америка кўрсатмаси билан Эрон шиаларни қўллаб-қувватлашни бошлаган бўлса, Эрдўған худдики унга қасдма-қасдига суннийларни қувватлай бошлади. Натижасда АҚШга қарши кураш мазҳаблараро курашга айланиб кетди ва Америка Ироқни ўз измига солишга эришди…

 Эрдўған зоҳирда баландпарвоз баёнотлар бераётган бўлсада, бирорта ишини АҚШнинг розилигисиз амалга оширмайди. У ўзини дунё мусулмонлари учун жон койитаётгандек қилиб кўрсатишга уринишига қарамай, қайси давлатга кириб бормасин фақат Америка манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси билан киради. Туркияни Афғонистонда қолиши, Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаш вазифасини олиши ҳам АҚШнинг Афғонистонда учраган мағлубиятини яшириш ва керак бўлган вақтда унинг мустамлакачилик манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here