КХШТ: Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги зиддиятга барҳам бериш керак

610
0

КХШТ: Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги зиддиятга барҳам бериш керак

 Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро бўйича фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, “чегарадаги зиддиятга барҳам бериш керак, вазият тинч йўл билан юмшатилиши керак”.

 “КХШТ бу можарога барҳам бериш керак, деб ҳисоблайди. Буни тинч йўл билан ҳал қилиш керак. Ушбу можарони ҳал қилиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда”, – деди КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов.

 Унга кўра, Душанбеда бўлган Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари котиблари Рискелди Мусаев ва Насрулло Маҳмудзода билан мавжуд вазиятни муҳокама қилган.

 29 апрел куни Душанбе шаҳрида КХШТ хавфсизлик хенгашлари котиблари қўмитасининг, 27 апрелда эса КХШТ Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 КХШТ 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Белоруссия киради. КХШТ “тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатларнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини жамоавий асосда ҳимоя қилиш” “мақсадида” ташкил этилган.

 Изоҳ: Қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган ҳарбий тўқнашувлар айнан Душанбеда КХШТ хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилиш вақтида содир бўлди. Воқеадан бир кун олдин, яъни 27 апрел куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашиш учун Тожикистонга ташриф буюриган эди.

 Тожик ҳарбийлари очиқчасига оғир қуроллар қўллаган ҳолда қирғиз қишлоқларига бостириб кириб, уй-жойлар, ижтимоий обектларни вайрон қилаётган вақтда Душанбеда жамланган КХШТ расмийлари тожик ҳукуматига қарши бир оғиз баёнот билан чиқишга журъат қилишмади. Бўлар иш бўлиб, тинч аҳоли вакиллари қони тўкилиб, одамлар йиллар давомида қурган уйлари ёқиб, вайрон қилинганидан кейин улар берган баёнот, чақириқнинг қандай қиймати бор?

 Қарйиб уч кун давом этган зиддият натижасида қирғиз томонидан 78та уй, иккита мактаб, битта ФАП (фельдшерлик ва акушерлик пункти), учта чегара бўлинмаси, битта болалар боғчаси, 10та АЁҚШ, ички ишлар бўлими ва саккизта магазин вайрон қилинди ва ёқиб юборилди. 34 киши ҳалок бўлиб, 178 киши жароҳатланди.

 Тожик томонидан 15 киши ҳалок бўлди, 90 киши жароҳатланди.

 Вақтдан фойдаланиб, Раҳимли Аллоҳдан ҳалок бўлган диндош биродарларимизни ўз раҳматига олишини, ортларида қолган оила аъзоларига гўзал сабр ато этишини сўраймиз. Жароҳатланганлар тезроқ шифо топиб оилалари бағрига қайтишини тилаймиз.

 КХШТ уставида ташкилотнинг мақсади “тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатларнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини жамоавий асосда ҳимоя қилиш” эканлиги ёзиб қўйилган ҳолда нима учун ушбу ташкилот ўзига аъзо бир давлатнинг бошқа бир аъзо давлатга бостириб киришига кўз юмиб турди?

 Минтақадаги иқтисоди энг ночор, энг қашшоқ бўлган икки республиканинг бир-бирига қарши уруш олиб бориши, бирини иккинчиси ҳудудига бостириб кириб гранатомёт ва пулемётларни қўллаган ҳолда уруш олиб бориши табиий бўлдими? Албатта, йўқ. Агар Россия Тожикистонга “яшил” чироқ ёқиб бермаганида ва уни ошкора қўллаб турмаганида тожик ҳукумати бундай қадамга боришга журъат қилмас эди. Россия ушбу “уруш” орқали халқаро ҳамжамиятга, хусусан, Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёргарлик кўраётган ва минтақада ўзига янги ҳарбий база учун жой қидираётган АҚШга минтақада ким хўжайин эканлигини, истаган вақтда минтақада янги “оловли нуқта” яратишга қодирлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. Ўз навбатида бу – АҚШ билан яқинлашиш, унга ҳарбий база учун жой беришга розилик бермоқчи бўлаётган минтақадаги республикаларга ҳам ўзига хос “огоҳлантириш” бўлди…

 Эй мусулмонлар, гувоҳи бўлиб турганимиздек, турли хил ташкилотлар, иттифоқлар ва бошқалари асло биз мусулмонлар манфаати учун хизмат қилмайди. Ушбу ташкилотлар фақат ушбу ташкилотларни тузган ва етакчилик қиладиган мусталакачи куфр давлатларининг устимиздаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини устимизда жорий бўлишигагина хизмат қилади. Чегара муаммолари ҳам ҳудудларни белгилаш ва бахсли ҳудудларни ўзаро айирбошлаш орқали хал бўлмайди. Мустамлакачи кофирлар гарчи биз истасакда ўрталаримизда бахсли ҳудудлар йўқ бўлишига йўл қўйишмайди.

 Чегара муаммоларнинг хал қилишнинг ягона йўли, мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегараларни рад этиш ва шу чегараларни қонунийлаштириб берган халқаро қонунларни инкор қилиш, турли хил халқаро ва минтақавий ташкилот ва иттифоқлардаги аъзоликдан воз кечишдан иборат. Бунинг учун эса, ўз ақидамиздан келиб чиқувчи исломий тузумни ҳаётга татбиқ қилишга ва шу орқали икки дунё содатига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарур.  

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here