Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги ходисалар тўғрисида

864
0

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги ходисалар тўғрисида

 Можаронинг мустамлакачилик сиёсатига тааллуқли жиҳати

 СССР қулаганидан кейин ҳам Россия Ўрта Осиё республикалари устидан бевосита мустамлакачилигини сақлаб қолди. АҚШ эса ундан мустамлакаларини тортиб олиш ҳаракатида. Бу борада Ғарб тўлиғича АҚШни қўллаб-қувватлайди. АҚШ дастлаб Тожикистондаги фуқаролик урушидан фойдаланиб (1992-97-йиллар) Тожикистонни тортиб олишни ўйлаган. Бироқ, бу Россия фойдасига ечилган. Кейин Афғонистонда “Толибон”ни ҳокимият тепасига олиб келиш орқали Россия мустамлакачилигига ҳарбий таҳдид туғдирган, аммо, Америка ва Толибоннинг келишмовчилиги сабабли ушбу таҳдид бартараф бўлган. Шундан бери Америка минтақада сиёсий-иқтисодий йирик лойиҳаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келади. Ушбу лойиҳалар Марказий Осиё республикаларининг ўзаро интеграциялашга қаратилган. Бироқ, Ўрта Осиёда давлатлараро ёки фуқаролик урушлари аланга олгудек бўлса, Америка бошқа лойиҳаларни ташлаб, мазкур уруш ўтини янада аланга олдиришдан манфаатдор. Сабаби, мазкур урушлар Россиянинг мустамлакачилик тизимида беқарорлик келтириб чиқаради, Россия мустамлакачилигини сусайтиради ва АҚШнинг минтақага ҳар томонлама кириб келишига имкон беради.

 Россиянинг эса ўз мустамлакаси остидаги мамлакатларни бирлаштириб турувчи мафкураси йўқлиги сабабли, қўл остидагиларни куч билан ушлаб туради. Терроризм ва экстремизм таҳдиди билан қўрқитади, чегара можароларини чиқаради, меҳнат мигрантларини қисувга олади ва ҳ.к. Бунга қадар Тожикистонни ЕОИИга олиб кириш учун чегара можаролари орқали босим ўтказиб, Қирғизистондан фойдаланиб келган бўлса, бу сафар бошқача бўлди.

 Бу сафар Россия Тожикистон ҳокимиятини Қирғизистонга гиж-гижлаш орқали “бир ўқ билан икки қуённи отмоқчи” бўлди. Биринчидан, маълумки, АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи. Бунинг учун олиб чиқиб кетаётган контингентини Покистон каби ўзига қарашли давлатга жойлаштиргандан кўра, Россияга қарашли мамлакатга жойлаштиргани фойдали. Сабаби, бунда Россия мустамлакаларини тортиб олишда яна бир қадам олдинга жилган бўлади.

 “New York Times” нашри 15-апрелда АҚШ расмийлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан база борасида музокаралар олиб бораётгани хабар қилди.

 АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 22-апрелда Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатлашганини маълум қилди.

 Натижада, Россия бу борада чоралар кўришни бошлади. Сабаби, Россия ўзига қарашли ерларда АҚШ базалари бўлишин хоҳламайди. Шунингдек, Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқиб кетганидан кейин ҳам Америка ўзига қарашли Афғонистоннинг янги ҳукумати ва олдиндан тайёрлаган қуролли гуруҳлари орқали Россия манфаатларига таҳдид туғдиришини истамайди. Минтақадаги манфаатлар урушида Тожикистон Россиянинг чегараси ҳисобланади. Шу сабабли, 26-27-апрел кунлари Россия мудофаа вазири Тожикистонда бўлди ва ҳарбий шартномалар тузди.

 Россия отган иккинчи “қуён” қуйидагича бўлди. Маълумки, Қирғизистон президенти 11-12-март кунлари Ўзбекистонда бўлиб, йирик шартномалар тузиб қайтган эди. Кейинчалик МХДҚ раиси 24-25-март кунги сафарида Ўзбекистон-Қирғизистон чегара масалалари 100% ҳал этилганини айтди. Ушбу шартномалар АҚШнинг Ўрта Осиё мамлакатларининг ўзаро интеграциялаш лойиҳаси доирасида бўлгани сабабли Россиянинг ғазаблантирди. Шу сабабли, дастлаб Россиянинг муҳолифатдаги кадрлар томонидан Қирғизистон-Ўзбекистон келишувларига қаршиликлар кўтарилди. Сўнгра, Қирғизистон-Тожикистон чегара масаласида Россия Тожикистонни қўлловга олиш орқали Қирғизистон ҳукуматини жазолаб қўймоқчи бўлди. Шуниндек, бу орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларига Россия истакларига зид ҳаракат қилишдан қўрқитиб қўйишни кўзлади.

 19-апрелда Боткен туманида яшовчи Эсенбай Мажитов Россияда рус ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди. Бунга Тожикистоннинг унга нисбатан қидирув эълон қилгани сабаб бўлди. Бу Россиянинг чегара масаласида Тожикистонни қўллаб-қувватлашни бошлаганининг белгиси эди. Аввал Қирғизистонни қўллаётган вақтда феврал ойида Қирғизистон эълон қилган қидрув асосида Тожикистон фуқароси қамоққа олган эди.

 Чегара можароси бошланган 28-29-апрел кунлари Тожикистонда КХШТга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик кенгаши котибларининг кенгаши бўлиб ўтди. Унда чегара можароларини тўхтатишга ҳеч қандай ҳаракат бўлмади. Демак, бу КХШТ етакчиси бўлган Россиянинг ушбу жанжални қўллаганини англатади.

 29-апрелда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова расмий Кремл чегарадаги сўнгги вазиятни кузатиб турганини билдирди. Демак, бу воқеа Россия назорати остида турганини билдиради. Ушбу ва бу каби фактлардан воқеанинг қўлловчиси ва уюштирувчиси Россия эканлиги ойдинлашади.

 Бироқ, Ғарб ўз кадрлари орқали бу ходисани ўз манфаатлари йўлига буришни ўйлади. Дастлаб, халқ туйғусидан фойдаланиб, мамлакатни урушга киришга мажбур қилмоқчи бўлди. Ўзига қарашли мамлакатларни Қирғизистонга зимдан қўллов кўрсатишга ундади. Аммо Қирғизистонда бу мақсадни ишга оширадиган кадрлари йўқ бўлгани сабабли бунинг уддасидан чиқа олмади. Ҳатто, ғарбпараст генераллар ҳам Россиядан қўрқиб бу ишни зиммасига олмади. Агар зиммасига олса Ғарб ундан “миллат қахрамони”га айлантирар эди, бироқ, генераллар Россия қўли билан ўлдириб юборилишидан қўрқди. Ҳокимият эса урушдан қочди, чунки, можаро ортида Россия турганини кўрди. Унинг сценерийсига қарши чиқиб олса, ҳокимиятдан қулатиб, ўрнига бошқа малайини олиб келиб қўяди деб чўчиди. Ҳатто, Россия ҳам, Тожикистон ҳам белгиланган сценарийнинг охирига келиб тўхташини билиб туришса ҳам қўрқишди. “Халқни ўйладик” дегани ёлғон. Халқни шунча азоб-уқубатга гирифтор қилган шулар, агар халқни ўйлашгани ҳақиқат бўлса, у ҳолда улар ўзларининг масъулиятлари ҳақида ҳам гапиришар эди…

 Ҳозир Ғарб ахборот ҳужумига ўтди. Унинг мамлакатдаги одамлари БМТ бош бўлган халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш ташаббусини кўтара бошлашди. Бу орқали Россиянинг қонхўр мустамлакачи эканлиги янада очилади ва халқнинг ундан юз ўгириши учун имкон пайдо бўлади. (Аллоҳнинг ҳикмати билан ушбу ходиса Россия тарафдорлари орасида ҳам унга қарши нафрат уйғотди).

 Можаронинг маҳаллий сиёсатга тааллуқли жиҳати

 Бунга қадар, Садир Жапаров Россияга бориб келганидан сўнг – Россиянинг Тожикистонни ЕОИИга киришга мажбурлаш ҳаракати доирасида – Қирғизистон томони бир қатор ишлар қилган эди. Бу нарса шусиз ҳам қийналиб турган Тожикистон аҳолиси учун сезиларли қийинчиликлар яратди. Албатта, бу ўз навбатида И. Раҳмон ҳокимиятини силкинишига олиб келди. Раҳмон вақтдан фойдаланиб, ўз обрўсини тиклаш ва янги пайдо бўлган қийинчиликларни бартараф қилишни кўзлади.   

 Бу вақтга келиб Қирғизистондаги россияпараст ва ғарбпараст муҳолифатчилар Ўзбекистон-Қирғизистон масалалари бўйича хокимият обрўсига зарба беришга муваффақ бўлишган эди. Шунингдек, Жаҳон банкининг босими остида Садир Жапаров электр энергияси нархи кўтарилишини маълум қилди, бу ҳокимиятнинг обрўсини янада тушириб юборди. Исломга қарши ҳаракатлари ҳукуматнинг мусулмонлар қўлловидан ҳам маҳрум қилди. Тожикистон-Қирғизистон чегара масаласи ҳам ҳолдан тойган ҳукуматни баттар заифлаштириб, Қирғизистонни Тожикистон талабларига кўнишга мажбур қилар эди. Шу сабабли, анг аввало Тожикистон можарони “Головной”дан бошлади. Сабаби, бу борада бош вазирнинг айтган сўзлари бор эди. Шунинг учун, бу ҳам ҳукумат обрў-эътиборига оғир зарба бўлиб тегиши учун, ишни шу ердан бошлади. Шундай қилиб, ҳукуматнинг Боткендаги ҳарбий машғулотлари, Ташиевнинг провокацион баёнотлари шамолга учди. Мана шулардан кейин қирғиз ҳукумати Россиянинг ҳам, Тожикистоннинг ҳам барча талабларини қабул қилгани кўриниб турипти.

 Муҳолифатга келсак, амалдаги ҳокимиятни алмаштиришни истаган россияпараст сиёсатчилар очко ишлаш билан овора. Ғарбпарастлар эса, Ғарб кўрсатмаларига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиш билан банд.

 Фуқаролик жамияти фаоллари ва ташкилотлар халқаро ташкилотларга хат жўнатишмоқда. Экс-президент Отунбаева “Ўз тажрибамга асосланиб, қўлимдан келганича ёрдам бераман. БМТ бош бўлган халқаро ҳамжамиятга тўғри маълумот берилиб, юзага келган вазиятни жамоатчиликка тушинтириш ишлари олиб борилмоқда”, – деди.

 ЖК Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг ўринбосарлари Абдиваҳоб Нурбаев ва Канибек Иманалиев Европарламентнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик гуруҳи раиси Фульвио Мартусчелло билан видеоалоқа мулоқоти ўтказишди. А. Нурбаев: “Европарламент вакили ушбу ҳолатга халқаро ҳамжамият эътибор қаратиши зарур эканлигини билдирди”, – деди. У шунингдек, 3-майда қўмита халқаро ҳамжамиятга мурожаатнома лойиҳасини ишлаб чиққанини, аммо парламентнинг ёпиқ мажлисида бу қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганини айтди. (Ушбу ташаббус асосчиларининг аксари, яқинда июн воқеалари қайта тергов қилинишига қарши чиққан “муваққат ҳукумат” аъзолари ва уларга қарашли одамлардан иборат).

 Муҳолифат “Халқаро ҳамжамият” деб номлаётган йирик ташкилот ва давлатлар Тожикистонга компенсация тўлатиб, уни жазога тортиб беради деб умид қилишмоқда. Улар ҳеч қачон бундай қилмайди, лекин улар ушбу масалани кўтариб халқларни қайта-қайта қайрайверади. Мақсади, маҳаллий беқарорлик ёки урушлар келтириб чиқариш орқали ҳокимият тепасига ўз малайларини олиб келишдан иборат.

 Амалдаги ҳукумат эса халқаро ҳамжамият аралашишига қарши турипти. Сабаби, бу Россиянинг кўплаб қинғирликларини очиб қўяди. Россия эса яна ғазабини Қирғизистонга кўрсатади. Шу сабабли, К. Ташиев: “Биз ҳозир Тожикистонга бу уйларнинг қайси бир чиқимини тўлаб бер деб мурожаат қилмаймиз. Ўз мкониятимиз билан ўз халқимизга уй қуриб берамиз. Агар вақти келиб, тожик томони ўз қилмишларига афсусланиб, келтирган зарарни тўлаб бераман деб мурожаат қилса, буни кўриб чиқамиз. Ҳозирги вақтда биз улардан ёрдам бер деб сўрамаймиз”, – деди. (Муҳолифат эса ёрдам сўраш эмас, талаб қилиш керак демоқда).

 Президент Садир Жапаров эса “Провокаторлар учинчи кучлардан ҳам ёмонроқ” деб, эътиборни Россиядан чалғитиб, маҳаллий муҳолифатга буриб юборишга ҳаракат қилмоқда.

 Чегар можароларининг халққа тааллуқли жиҳати

 Ёнма-ён яшаб келган икки халқ вакиллари чуқур фикр юритишлари керак. Ҳозир уларнинг кофирга малай ҳукмдорлари “миллатчилик”, “ватанпарварлик” фикр ва туйғулари асосида халқларни етаклашмоқда. Бироқ, чуқур ўрганиб чиқилса, булар кофирларнинг мусулмонларни ўзаро уруштириб қўйиб, бўлиб бошқаришдан бошқа нарса эмаслиги ойдинлашади. Масалан, кофирлар уюштирган фуқаролар урушида тожик миллатидаги фуқаролар бир-бири билан урушишган. Қирғизистонда ҳам ҳар бир давлат тўнтаришида бир миллат вакиллари тўқнашмоқда. Шунингдек, мустамлакачи кофирлар уюштирган ўйинлар сабабли бир мамлакатдаги миллатлар ўзаро зиддиятга киришишмоқда. Буни ҳар бир онгли одам англай олади. Агар мусулмонлар ўзларининг кимликларини тушинишганида кофир ва уларнинг малайлари бундай ўйинлар қилиша олмас эди. Сабаби, малай ҳокимлар ўз хўжайинларига қанчалик суянишмасин, бири бир ўз халқисиз улар ҳеч ким эмас.

 Ҳозир ҳар икки ҳукумат муаммо ҳал бўлганини айтмоқда. Аммо, ҳеч қандай муаммо ҳал бўлгани йўқ. Сабаби, ушбу муаммони ҳал қилувчи ҳеч бир томон ўзгаргани йўқ. Мустамлакачилар ўша ҳолича туришипти, улар чегара муаммоларини ўз манфаатларига мувофиқ, истаган вақтларида портловчи “бомба” сифатида ушлаб туришади. Малай ҳокимлар ҳам ўзгаргани йўқ, тож-тахтларини сақлаб қолиш учун ҳар қандай фитнадан бош тортишмайди. Халқ ҳам ўша ҳолича турипти, кофирлар ва уларнинг малайларининг “миллатчилик” каби бузуқ фикрларига эргашиб юрипти. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

 “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунча, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”. [13:11]

 Эй мусулмонлар, фикрлаб кўринглар! Нима учун Муборак Рамазон ойида кофирга малай ҳокимларнинг фитнасига эргашиб кетдинглар? Эй тожикистонлик мусулмонлар, Рўза тутдирмай кетмон чоптирган ҳукмдоринглардан нима яхшилик кутдинглар? Эй қирғизистонлик мусулмонлар, Рамазонда намозларни тақиқлаб, қиморвозлик қилган ҳукмдоринглар сизларни яхшиликка етаклайди деб ўйлайсизларми? Эй қирғизистонликлар, сизлар Раҳмон ҳукумати фақат қирғизларга тажовуз қилди деб ўйлаяпсизларми, аслида у тожик миллатидан юз минглаб одамларнинг қонига зомин бўлган! Ҳозир ҳам унинг зулми сабабли ёш оналар ўзлари ва фарзандлари жонига қасд қилишмоқда! Эй мусулмонлар, Россия ёки Ғарбга мурожаат қилиб, кофирлардан раҳм-шафқат кутманглар, улар сизлар ўз динингиздан воз кечмагунча ва уларга қул бўлмагунингизча асло сизлардан рози бўлишмайди. 

 Эй мусулмонлар, икки дунё саодати Исломда эканлигини унитдингизми? Ўз Исломингизга қайтинг, у сийратда Авс ва Ҳазраж қабилалари қалбини бирлаштиргани каби қирғиз ва тожик халқларининг ҳам қалбларини бирлаштиради!

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here