Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

1871
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Жамиятда исломий низомар ўрнатилгани боис, Халифалик давлати даврида капиталистик дунёга қараганда, шахсларни даволаш чора-тадбирлари юки анча енгил бўлади

  Халифалик давлатида умумий эътибор профилактика, вақтни бой бермасдан эрта аралашув ҳамда жисмоний ва руҳий саломатликка яхшироқ ғамхўрлик қилишга қаратилади. Бинобарин, Ислом давлати зиммасига касалликларга чалинган кишиларнинг соғлиги эҳтиёжларини қоплаш ва шахсларни даволаш учун самарали тизимларни яратиш масъулияти тушади. Бироқ, бу юк Халифалик давлати сояси остида капитализм оламидаги юкдан енгил бўлади. Чунки, капиталистик тузмларда спиртли ичимлмкларни истеъмол қилиш ва жинсий ҳуррият каби ҳаддан зиёд эркинликлар натижасида келиб чиққан соғлиқ муаммолари мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси соғлиқни сақлаш хизматига сезиларли салбий таъсир кўрсатади. Бунга бойлик ортириш, фойда оридан чопиш ҳамда семизлик, юрак қон томир касалликлари ва қантли диабетни кучайтирадиган носоғлом озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш каби капиталистик иқтисодий тузмдан келиб чиққан муаммолар ҳам қўшилади. Шунингдек, изтироб чекиш, умидсизлик, гиёҳванд моддаларга қарамлик каби руҳий касалликларнинг аксар қисми ижтимоий омиллар, масалан оила парокандалиги, жамиятдаги алоқаларнинг ёмонлиги, жамиятдаги маънавий қадриятларнинг йўқолиши ва одамларни иш берувчиларга қул қиладиган иш талаблари натижасида келиб чиқмоқда ва у кундан кунга зиёдалиш бормоқда.

  Мисол учун, Британияда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида етказилган зарар миқдори ҳар йили 3.5 миллиард фунт стерлингни ташкил этади ва бу жисмоний ва психологик муаммолар учун шифохоналарга ётқизишни ҳам ўз ичига олади. Аммо Халифалик давлатида эса, ароқ ва шу каби ҳар қандай ақлни йўқотувчи ичимликларни истеъмол қилиш қатъан ҳаромдир. Бу эса, ўз навбатида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатларини ва ундан келиб чиқадиган руҳий зарба (шок, стрес), жигар касалилари ва шу каби бошқа касалликларни ҳамда ичкилик оқибатида юз берадиган бахтсиз ҳодисаларни бартараф этади. Британияда 2019-йилда жинсий юқадиган касалликларнинг 486 342 та ҳолати аниқланган. Бу эса, юзлаб миллион фунт стерлингга тушади. Аммо Халифалик давлатида эса, Ислом эркак ва аёл орасидаги муносабатларни никоҳ билан чеклайди. Бу эса, жинсий эркинликлардан келиб чиқадиган касалликларнинг юкини йўқотади. Ортиқча вазн ва семизликка алоқадор касалликларга келсак, Англия соғлиқни сақлаш корпарацияси 31/03/2017 йили миллий соғлиқни сақлаш хизматининг ортиқча вазн ва семизлик билан боғлиқ касалликларга сарфлаган харажатларини 6,1 миллиард фунт стерлинга баҳолаган ҳисоботини чиқарган. Ҳисоботда айтилишича, жамият даражасида харажат 27  миллиард фунт стерлингга баҳоланган. 2050- йилга бориб Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизматига ортиқча вазн ва семизлик билан боғлиқ касалликларнинг нархи 9.5 миллиард стерлингга етиши кутилмоқда. Жамият учун эса, бундай касалликдар нархи ҳар йили 49.9 миллиард фунтга етиши мумкин. Ушбу касалликларнинг аксарияти носоғлом ва ғайри табиий озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатига катта фойда олиб келадиган, аммо жамият учун катта харажат талаб қиладиган судхўрлик иқтисодиёти туфайли юзага келади. Мисол учун, 2019-йили январь ойида Британиянинг Диабет журнали 2-тоифа диабетни даволаш харажатлари ҳақида мақола чоп этди. Унга кўра, бу харажат 12 миллиард фунт етган. Бу соғлиқни сақлаш хизмати бюджетининг 10%ини ташкил этарди. Инглиз соғлиқни сақлаш жамғармаси соғлиқни сақлашдан ташқари харажатлар 15.8 миллиард фунт стерлингни ташкил этган бир пайтда, юрак хасталиклари учун соғлиқни сақлаш харажатларининг ўзини йилига 7.4 миллиард фунт стерлингга баҳолайди.

Аммо Халифалик давлатида эса, бу муаммоларнинг хажмини қисқартирадиган бир неча омиллар мавжуд. Жумладан, савдогарлар семизлик эпидемияси ва унинг оқибатларига олиб келадиган зарарли озиқ-овқатларни кенг миқёсда реклама ҳам қила олмайдилар ва бундай зарарли махсулотларни бозорларга асло чиқара ҳам олмайдилар. Қолаверса, даъватни жиҳод билан етказиш тушунчаси  халқни оммавий шаклда пухта жисмоний тайргарлик даражасида бўлишни талаб қилади. Бунга қўшимча, Исломда таом тановул қилиш одобларига риоя қилиш  иштахани озайтиради ва семириб кетишнинг олдини олади.

  Руҳий саломатликка келсак, Англиядаги MIND ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, ҳар тўрт кишидан бири ҳар йили руҳий саломатлик муаммоларига дучор бўлади. Йил давомида хафтада  бир киши  ташвиш ва умидсизлик каби шундай умумий психологик муаммоларга дуч келади.  Аммо Халифалик давлати соясида эса, Ислом ақидасига бўлган иймонни таълим, оммавий ахборот воситалари ва тоат-ибодатга қизиқтириш каби воситалар билан кучайтириш, Исломдаги ижтимоий низомни тақбиқ этиш, оилага бўлган эътиборни кучайтириш, қариндошлик ришталарини улашга ундайдиган шаъий аҳкомларни амалда ижро қилиш – мана буларнинг барчаси руҳий босимдан келиб чиққан юкни енгиллатишга ёрдам беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here