Тунис ўзидаги масжидларни ҳақиқатдан ҳам Тунис аҳлини коронавирусдан эҳтиёт қилиш учун ёпдими?!

426
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис ўзидаги масжидларни ҳақиқатдан ҳам Тунис аҳлини коронавирусдан эҳтиёт қилиш учун ёпдими?!

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти томонидан чиқариладиган Таҳрир газетасида «Масжидларни ёпиб, жума ва жамоат намозларини тақиқлаш Аллоҳнинг динига янада кўпроқ тажовуз қилинган қарорлардандир», дейилади. Газетанинг янги сонида нашр қилинган ушбу бош мақолада бундай қўшимча қилинади:

«Ҳукумат бундай тажовузкорликда шу даражада муваффақиятга эришдики, ўзининг ахборот воситаларидаги жарчилари орқали ҳатто иккинчи маросимимиз бўлган рўзага ҳам тил текизди. Уларнинг даъвосича рўза инсон иммунитетини пастлашига ва эпидемиянинг ўлжасига айланишига сабаб бўлар эмиш. Юртдаги почтахоналар, банклар, бозорлар, сал аввалроқ ароқ дўконлари олдида одамлар тирбанд тўпланиб турган бир пайтда, бу ҳукумат айни қарори билан инсон муҳофазасини дин муҳофазасидан устун қўяётганини даъво қилди».

Таҳрир газетаси бундай хулоса қилади:

«Ҳукумат Жамоат намозларини қоим қилиш ҳамда касаллик юқишини олдини олиш масаласини  биргаликда ҳал қиладиган чоралар ҳақида изланиш ўрнига, Аллоҳнинг уйларини ёпиб, Исломдаги энг буюк маросимлардан бирига тажовуз қилди. Шубҳасиз, унинг бу иши Аллоҳнинг динига нисбатан улкан зулмдир, бундай қилмишни содир этганлар Аллоҳнинг ушбу каломида айтилгандек ҳолатга ҳақлидирлар:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُولَئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَنْ يَدْخُلُوهَا إِلَّا خَائِفِينَ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الْآَخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ваҳоланки, бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда кириш жоиз эди. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса, буюк азоб бордир» [Бақара 114]

Роя газетасининг 2020 йил 6 май чоршанба кунги 285-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here