Мабдага асосланиш – холислик ҳамда сиротул мустақимдан оғмай юришдир

514
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мабдага асосланиш – холислик ҳамда сиротул мустақимдан оғмай юришдир

Мусулмон биродарим, шуни билингки, ақидангиз – ҳидоятингиз нури, мабдаингиз муқаддимаси, ақлингиз ўзаги, фикр ва сақофатингиз руҳи, нафсиянгиз маркази, шахсиятингиз пойдевори, тақвоингиз манбаи ва тўғрилигингиз асосидир. Аммо бу «исломлашган» куфр ва Ислом пардаси билан ўралган кофир илмонийлик эса, сизни динингиздан ажратиш учун қўйилган тузоқ ҳамда ҳозир ва келажагингиз учун таҳдид солаётган даҳшатли хатардир. Ушбу тузоқнинг хатари уни сизга ўтказишни ўз зиммасига олган ва ўзи сизлардан бўлган Ғарб малайларида ўз аксини топади. Уларнинг орасидаги Ислом доирасига мансуб жамоалар, шахслар, даъватчи ва сиёсатчилар энг хатарлилари ҳисобланади. Чунки уларнинг одамлар орасида қилаётган ишлари жуда ҳам зарарли ва ҳалокатлидир. Бундан ҳам ёмони шуки, улар ўзларининг ташқи кўриниши, лақаби ва руҳоний сиймоси билан одамларнинг ишончини қозонишди. Натижада, одамлар уларнинг ёлғонларини тасдиқлашди. Мўътадил исломий жамоаларнинг илмонийлик сари, айниқса, Эрдоганнинг руҳонийликка бурканган илмонийлиги сари интилиши бунинг ёрқин исботидир!

Шу боис, Аллоҳ хайрингизни берсин, шуни унутмангки, мабдага асосланиш – холислик ҳамда сиротул мустақимдан оғмай юришдир. Зеро, у билан нажотга ва Роббул оламин ризосига эришилади. Мослашувчанлик эса оғиш, йўлдан айрилиш ва адашганлар кўчасида тентираш бўлиб, у билан – Аллоҳ асрасин – аниқ зиёнга ва оламлар Парвардигорининг ғазабига гирифтор бўлинади.

﴿أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَى تَقْوَى مِنَ اللهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَم مَّنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَىَ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ وَاللهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

«Ўз биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини пойдевор қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас»                 [Тавба 109]

Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here